Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
Download 1.66 Mb.
|
Эл.таъминот.маър.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.5. Қисқа туташув токлар миқдорини ҳисоблаш
Назорат саволлари
Стандарт кучланишлар қандай танланади? Цех нимстанцияси қаерда қурилади? Трансформатор қуввати ва сони қандай аниқланади? Такрорланиш коэффициенти нима? 3.5. Қисқа туташув токлар миқдорини ҳисоблашЭлектротехник ускуналарида қисқа туташувни ҳар хил турлари бўлиши мумкин, барчаси токнинг кескин ўсишига олиб келади. Шу сабабли электр таъминот тизимида ўрнатилган электр ускуналар қисқа туташуви токларига чидаши ва ускуналарни танлашда токни бу қийматларини ҳисобга олиши керак. Қисқа туташув турлари қуйидагича: уч фазали ёки симметриялик -учта фаза бир-бирига уланади; икки фазали – иккита фаза бир-бирига уланади, аммо ер билан уланмайди; бир фазали -битта фаза ер орқали манбани нейтрал сими билан уланади; ер билан жуфтлик қисқа туташув – иккита фаза бир-бирига ва ерга қисқа туташуви. Электр таъминот тизимида қисқа туташувларни асосий сабаблари қуйидагилар: электр ускуналар қисмларида изоляцияни шикастланиши; ускуналарга хизмат қилувчи ходимлар хатолари; ускуналарни ток ўтказувчи қисмларига ёд нарсаларни тегиши. Тизимдаги қисқа туташув қуйидагиларга олиб келиши мумкин: қисқа туташув бўлган нуқтага уланган истеъмолчилар электр энергия таъминотидан узилади; шикастланмаган тизим занжирларида кескин кучланиш пасайиб кетади ва истеъмолчилар нормал (меъёрий) режимда ишлашига халақит беради; электр энергия тизими нормал режимда ишлашига таъсир этади. Қисқа туташувларга йўл қўймаслик ва уларни таъсирида вужудга келган носозликларни камайтириш учун: қисқа туташувга олиб келиши мумкин бўлган сабаблари камайтириш; қисқа туташувдан ҳимоя қилиш ускуналарни ишлаш вақтини қисқартириш; ўчиргичларни тезкорларини қўллаш; генераторларда кучланишни ростлашда тезкор «автоматик кучланишни ростлаш» (АКР) ускуналарни ўрнатиш; қисқа туташув токларини тўғри ҳисоблаб ва шу асосда керакли асбоб-ускуналар, химоя воситаларини танлаш хамда қисқа туташув токларини чегаралаш учун ускуналарни ўрнатиш. Қисқа туташувга олиб келиши мумкин бўлган сабабларни ва қисқа туташув вақтидаги жараёнларни ҳамда қисқа туташув токларни ҳисоб-китоб қилишни кўриб чиқамиз. Қисқа туташув содир бўлган вақтдан бошлаб уни тугашига қадар занжирда ўтиш жараёни бўлиб ўтади ва бу жараён токни иккита ташкил этувчилари билан характерланади, биринчиси даврий ва иккинчиси нодаврий ташкил этувчилар. 3.10-расм. Қисқа туташув токларни ўзгариш графиклари. Қуввати чегараланмаган электр таъминот тизимида (Sс ) қисқа туташув токларини ўзгариши 3.10. расмда келтирилган. Қисқа туташув жараёни қурилганда қуйидаги иборалардан фойдаланамиз: -iНО-қисқа туташув бошланиш вақтидаги юкланиш токини оний қиймати; iУ- қисқа туташувни ярим даврдан сўнг зарба токини оний қиймати, (0,01с), токнинг бу қиймати бўйича электр аппаратлар, шиналар ва изоляторлар динамик чидамлиликка синалади; -IП.МАКС, iП- қисқа туташув даврий токларини максимал ва оний қийматлари; IА,МАКС, iАО- қисқа туташув нодаврий токларини максимал ва оний қийматлари; -I - қисқа туташув токини таъсир этувчи токини турғунлик режимидаги қиймати, I қиймати бўйича электр аппаратларни ва ток ўтказгичларни қизишга чидамлилигини синалади; I" I ПО қисқа туташув токни даврий ташкил этувчи қисмини бошланғич таъсир этувчи қиймати, қисқа туташув ўтиш жараёнида ўтиш токини ўта катта қиймати. Қисқа туташувда таъсир этувчи токни ихтиёрий вақтда аниқланади даврий iПT ва нодаврий iАТ ташкил этувчи токлар ҳисобга олинади. Токни даврий қисми гармоникаси ўзгариши генератор ЭЮК си синусоидаллиги билан белгиланади. Токни нодаврий қисми қисқа туташув токини сўниши билан характерланади ва генераторни статори чулғамлари ҳамда занжирини актив қаршилигига боғлиқ. Кучланиш 1000 В дан юқори бўлганда занжирлар актив қаршилиги қиймати озлиги туфайли нодаврий токнинг сўниши 0,15-0,2 секундни ташкил этади. Маълумки, занжирда индуктив мавжуд бўлса токнинг ўзгариши магнит оқими ўзгаришига олиб келади ва у ўз навбатида занжирда ўз индукция ЭЮК сини ҳосил қилади. Ўз индукцияси ЭЮК си таъсирида занжирда нодаврий йўналишда тескари бўлган ток пайдо бўлади ва уни қиймати t=0 вақтида ишчи режимида юкланиш токи iНО ҳамда қисқа туташув токни даврий қисми айримасига тенг: Iao=iНО-iП.МАКС. (3.19) Натижада, магнит оқими индукцияси туфайли ток бирданига ўзгармайди, бунга токни нодаврий ташкил этувчиси йўл қўймайди ва қисқа туташув бошланиш вақтида iНО ток IП.МАКС, токгача ўзгармайди. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling