Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
I- Бўлим Саноат корхоналарининг электр таъминот тизими
Download 1.66 Mb.
|
Эл.таъминот.маър.
I- БўлимСаноат корхоналарининг электр таъминот тизими1.1. Электр станция, нимстанцияларнинг турлари ва вазифалариЭлектр станцияларнинг вазифаси ва турлари. Хозирги замон ишлаб чиқарувчи кучларининг асоси электрлаштириш ҳисобланади. Электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳаммадан аввал янги электр станциялари ва электр тармоқлари қуриш, электр станциялари учун янги трубиналар, генераторлар, қозонлар, агрегатлар ва бошқа машиналар ишлаб чиқариш демакдир. Электр энергияси ҳосил қилишга мўлжалланган корхона ёки қурилма электр станцияси деб аталади. Электр энергияси электр станцияларида генераторлар ёрдамида ишлаб чиқарилади, генераторларнинг ўзи эса турли хил бирламчи двигателлар воситасида ҳаракатга келтирилади. Электр энергиясини ишлаб чиқаришда қандай ресурслардан фойдаланишга қараб электр станциялари иссиқлик (ИЭС), атом (АЭС), гидроэлектр станция (ГЭС), шамол электростанция ва станцияларга бўлинади. а) Иссиқлик электр станциялари-иссиқлик электр марказлари (ИЭМ). Иссиқлик электр станцияларида турли хил ёқилғилардан, масалан, паст сортли тошкўмир, торф, табиий газ, нефть, ёнувчи сланецлардан фойдаланилади. Ёқилғи сифатида ядро ёқилғиси ишлатиладиган атом электр станциялари ҳам иссиқлик электр станциялари қаторига киради. ИЭМ иссиқлик электр станцияларининг алоҳида тоифасига киради. Ёқилғи ёнишидан ҳосил бўлган иссиқлик энергиясининг кўпгина қисмини ИЭМ ўзининг яқинида жойлашган истеъмолчиларига сув ва буғ тарзида беради, бунда ИЭМ айни вақтда электр энергия ҳам ишлаб чиқаради. Бу турдаги электр станциялари саноат корхоналари ва шаҳарларни иссиқлик ҳамда электр энергияси билан марказлашган усулда таъминлаш учун мўлжалланган. Улар иссиқлик электр станциялари бўлиб, трубиналарда ишлатиб бўлинган буғнинг иссиқлигидан саноат ишлаб чиқариш эҳтиёжи, шунингдек, иситиш, ҳавони конденционерлаш ва иссиқлик сув билан таъминлаш учун фойдаланилади. Электр ва иссиқлик энергиясини ҳосил қилишнинг комбинацияланган усулида энергия билан алоҳида таъминлашдагига қараганда, яъни электр энергиясини ИЭС да, иссиқликни эса маҳаллий қозонларда олишга қараганда ёқилғидан анча тежалади. 1.1-расм ИЭМ нинг технологик схемаси. 1-тармоқ насоси, 2-тармоқ иситгичи. Шунинг учун ИЭМ иссиқлик ва электр энергияси кўп миқдорда истеъмол қилинадиган район ва шаҳарларда кенг тарқалган. ИЭМ технологик схемасининг асосий хусусияти буғ-сув контурининг ўзига хос хусусиятида ва электр энергиясини бериш усулидадир. ИЭМ электр қисмининг ўзига хос хусусиятини станциянинг электр истеъмол қилинадиган марказлар яқинида жойлашишини аниқлайди. Бундай шароитларда қувватнинг бир қисми тўғридан-тўғри генератор кучланишида маҳаллий тармоққа берилиши мумкин. Одатда, шу мақсадда станциянинг ўзида генераторли тақсимлаш қурилмаси (ГТҚ) барпо этилади. Ортиқча қувват системага оширилган кучланишда берилади. ИЭМ нинг муҳум хусусиятларидан яна бири шундаки, иссиқлик энергияси берилишини ҳисобга олган ҳолда электр станциясининг электр қувватига нисбатан иссиқлик асбоб-ускуналари қуввати катта бўлади. Бу ИЭМ нинг ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини сарфлаш КЭС дагига нисбатан катта бўлишига олиб келади. б) Гидроэлектрстанциялар (ГЭС) ГЭС ларда электр энергияси хосил қилиш учун сув оқими (дарё, шаршара ва хаказо) ларнинг энергиясидан фойдаланилади. Уларнинг қурилиш ва жойлашиши дарёнинг оқиш ҳарактерига боғлиқ бўлади. Хозир ҳамма электр энергиясининг 45% га яқини ГЭС ларда ҳосил қилинади. Бу турдаги станцияларнинг интенсив қурилмаслигига сабаб катта капитал маблағ талаб этиши, қурилиш муддатининг узоқлиги ва гидроресурсларнинг Ўзбекистон территорияси бўйлаб жойлашишининг ўзига хослигидадир. ГЭС нинг бирламчи двигателлари синхрон гидрогенераторларни айлантирувчи гидротрубиналардан иборат. Гидроагрегат ҳосил қиладиган қувват сув босими Н ва сув сарфи Q га пропорционал бўлади, яъни Р HQ (1.1) Шундай қилиб, ГЭС нинг қуввати сув сарфи ва босими билан аниқланади. 1.2-расм ГЭС нинг принципал технологик схемаси. Гидростанцияларда одатда сув босими тўғон ёрдамида ҳосил қилинади (1.2-расм). Тўғон олдидаги сув сатҳи юқоридаги бьеф, тўғондан пасти эса пастки бьеф деб юритилади. Юқоридаги бьеф сатҳи (ЮСБ) билан пастки бьеф сатҳи (ПСБ) орасидаги айирма босими (Н) ни аниқлади. Юқоридаги бьеф сув омборини ҳосил қилиб, у ерда электр энергия ҳосил қилиш учун кераклигича олиб туриладиган сув йиғилади. Текисликда оқадиган дарёдаги гидро узель таркибига: тўғон, электрстанция биноси, сув ташлагич, кема ўтказувчи, балиқ ўтказувчи иншоатлар ва бошқалар киради. Тоғ дарёларига қуриладигин ГЭС ларда дарёнинг катта табиий жиҳатлигидан фойдаланилади. Бироқ бундай ҳолларда, одатда деривацион (сув йўналишини ўзгартирувчи) иншоатлар системасини барпо этишга тўғри келади. Буларга сувни дарёнинг табиий ўзанидан бошқа томонга бурувчи қуйидаги иншоатлар деривацион канал, туннель, қувурлар киради. ГЭС электр қисми бўйича конденсацион электр станцияларга кўпроқ ўхшайди, улар истеъмол марказларидан узоқда жойлашади, чунки уларнинг қурилиш жойи, асосан, табиат шароитларига боғлиқ. Шунинг учун ГЭС ҳосил қиладиган электр энергияси юқори ва ўта юқори кучланиш (110-500 кВ) да узатилади. ГЭС нинг ўзига хос хусусияти унинг ўз эҳтиёжи учун иссиқлик станциясига нисбатан бир неча марта кам электр энергия сарфлашидир. Бунга сабаб ГЭС нинг ўз эҳтиёжи системасида йирик механизмларнинг йўқлигидир. ГЭС лар қуришда энергетика масаласи билан бир қаторда халқ хўжалигининг муҳим масалалари: ерларни суғориш, кема қатновини ривожлантириш, йирик шаҳар ва саноат корхоналарини сув билан таъминлаш ва хокозо масалалар ҳал этилади. ГЭС да электр энергияси ҳосил қилиш технологияси жуда оддий бўлганлиги учун уни осонгина автоматлаштириш мумкин. ГЭС аграгатини ишга тушириш учун кўпи билан 50соат вақт сарфланади, шунинг учун энергосистемадаги резерв қувватини фақатгина шу агрегатлар орқали таъминлаш мақсадга мувофиқ бўлади. ГЭС нинг фойдали иш коэффициенти, одатда,85-90% га яқин бўлади. Эксплуатация харажатлари кам бўлганлиги учун ГЭС электр энергиясиниг тан нархи, иссиқлик электр станциялариникига қараганда бир неча марта кам бўлади. Шамол электр станцияларда ҳавонинг харакатланган оқимлари (шамол) дан фойдаланилади. Шамол электр станциялари анчагина кам ишлатилади ва қуввати кам бўлади. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling