Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика


Download 1.66 Mb.
bet4/31
Sana26.09.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1688159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Эл.таъминот.маър.

Назорат саволлари



  1. Электр энергияни ишлаб чиқаришда қандай электр станциялардан фойдаланилади?

  2. Электр станцияларни нимстанциялардан фарқи нимада?

  3. Электр станцияни ишлаш принцип ива вазифасини тушунтиринг?

  4. Нимстанцияни ишлаш принципи ва вазифасини тушунтиринг?

  5. Тизим нимстанциялари қаерлар билан боғланиши ва қандай кучланишда бўлишини айтинг?

  6. 6-10 кВ ли тақсимлаш қурилмаларини тузилишини тушунтиринг.



1.2. Энергетика тизимлариниг вазифаси ва тузилиши


Ишлаш режимининг умумийлиги ҳамда электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг узлуксизлиги билан бир бутун бўлиб боғланган электр станциялари, нимстанциялари, электр узатиш линиялари ва ИЭМ иссиқлик тармоқлари тўплами энергетика тизими деб аталади.


Генераторлар, тақсимлаш қурилмалари, электр тармоқлари (нимстанциялар ва электр узатиш линиялар) ва электр қабул қилувчиларидан иборат электр тизими энерготизимининг бир қисмидир.
Электр энергиясини ўзгартириш ёки тақсимлаш учун учун хизмат қиладиган ҳамда трансформаторлар, энергияни турдан-турга айлантирувчи бошқа қурилмалар, тақсимлаш қурилмалари, бошқариш қурилмалари ва ёрдамчи иншоатлардан иборат электр қурилмаси нимстанция дейилади.
Бажарадиган вазифасига кўра нимстанциялар: кучланишни ўзгартирувчи, токни ўзгартириб берувчи (ўзгарувчан токни ўзгармас токка ўзгартирувчи) ва тақсимлаш нимстанцияларига бўлинади.
Саноат ва шаҳар тармоқларидаги кичик (иккиламчи кучланиши 500В гача бўлган) трансформатор ва тақсимлаш нимстанциялари трансформатор пункти ТП (трансформаторли пункт) ва тақсимлаш пункти ТП деб аталади.
Электр узатиш линиялари ЭУЛ уларнинг тузилишига кўра ҳаво линияларига ХЛ ва ер ости кабель линиялари КЛ га бўлинади. Электр энергияси бериш манбаи марказидан энергияни тақсимламасдан нимстанцияни таъминловчи линия таъминлаш линияси дейилади. Агар линия бир қатор нимстанциялар ва кириш қисмларини таъминласа, тақсимлаш линияси дейилади.
Кириш-таъминловчи линия ёки тақсимлаш линиясининг шохобчаси бўлиб, у бирор электр установкасини энергия билан таъминлашга мўлжаллангандир.
Энерготизимлар яратилиши халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга: станция ускуналари ва энергетик ресурсларидан тежамли фойдаланилади, тармоқларда энергия исрофи камаяди, истеъмолчилар электр энергияси билан муттасил таъминланади, чунки истеъмолчилар биргина электр станциясига боғлиқ бўлиб қолмайди.

1.4-расм. Энерготизим юкламаларининг тахминий


суткалик графиги.

1.4-расмда энерготизимининг тахминий суткалик юклама графиги кўрсатилган. График умумий юкламанинг тизимга кирган станциялар (ИЭМ лар, туман иссиқлик ва гидравлик станциялари) орасида қандай тақсимланиши ҳақида тасаввур беради.


ИЭМ нинг электр юкламаси иссиқлик юкламаси графикларига қараб аниқланади, яъни саноат ва маиший эҳтиёжлар учун зарур бўлган буғ миқдори назарга олинади. Гидростанция юкламаси турбинага тушаётган сув миқдорини қанчалик тартибга солиш мумкинлигини ҳисобга олиш йўли билан аниқланади. Асосий юклама конденсация иссиқлик станцияларига тушади.
Энг кўп юклама (чўққи) талаб этилган соатларда тизимга уланадиган электр станциялари чўққи станциялар дейилади.
Турли туманлардан истеъмолчиларнинг максимал юклама билан ишлаш вақтлари турлича бўлгани учун бу туманларни ягона системага бирлаштиргандаги максимал юкламалар йиғиндисидан кичик бўлади.
Агар истеъмолчи туманлар ғарбдан шарққа йўналиш бўйича бир-биридан жуда узоқ жойлашган бўлса ва уларнинг эрталабки ва кечқурунги юклама максимумлари бир вақтда бошланмаса, максимал юкламанинг пасайиши айниқса сезиларли бўлади.
Электр станциялари энерготизимига бирлаштирилганда ҳар қайси станцияда захира генератор бўлишга зарурат қолмайди.
Турли электр станциялари турлича, баъзи ҳолларда мажбурий режимда ишлайди. Масалан, конденсация иссиқлик станциялари йил давомида тўла қувват билан ишлаши мумкин, иссиқлик электр марказлари иссиқлик кўп истеъмол қилинадиган қиш мавсумида электр энергиясини кўп ишлаб чиқаради. Катта сув хавзаларига эга бўлган гидростанциялар керакли энергияни истеъмолчига энергия зарур бўлган вақтда ишлаб чиқара олади, ҳолбуки катта сув ҳавзаси бўлмаган гидростанциялар эса сув камчил бўлган даврида (айниқса қишда) кам энергия ишлаб чиқариб сув тошқинлари вақтида (текисликдаги дарёларда-баҳорда, тоғ дарёларида эса тоғдаги музларнинг эриш вақти-ёзда) электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Иш режимлари турлича бўлган электр станцияларининг бирлаштирилиши айрим станциянинг иш режими мажбурий равишда издан чиққан вақтда электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтира оладиган бошқа станцияларнинг юкламасини ошириш имконини беради.
Ўзбекистонда ва бошқа кўпгина мамлакатларда электр энергияси ҳосил қилиш ва уни тақсимлаш учун 50 Гц частотали уч фазали ўзгарувчан ток қабул қилинган (АҚШ ва бошқа бир қанча мамлакатларда 60 ГЦ частота қабул қилинган). Уч фазали токдан фойдаланиш сабаби шундаки, бир фазали ўзгарувчан ток қурилмаларига қараганда уч фазали ток тармоқлари ва қурилмалари жуда тежамли бўлади, шунингдек, энг ишончли, оддий ва арзон асинхрон электр двигателларидан электр юритма сифатида кенг фойдаланиш имкониятини беради.
Саноатнинг баъзи тармоқларида уч фазали ток билан бир қаторда ўзгарувчан токни тўғрилаш ёрдамида олинадиган ўзгармас токдан ҳам фойдаланилади (ҳимоя саноати ва рангли металлургиядаги электролиз процесси, электрлаштирилган транспорт ва бошқалар). Ҳозирги вақтда ўзгармас токдан электр энергиясини узоқ масофаларга 800 кВ гача кучланиши билан узатишда ҳам фойдаланилмоқда. Электр қурилмаларининг қурилиш қоидалари ҳамма электр қурилмалариники икки тоифага бўлинади: кучланиш 1000 В гача ва 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмалар. Бу бўлиниши аппаратларнинг типи ва констукциялариниг бир-бирига нисбатан фарқ қилишидан, шунингдек, турли кучланишга мўлжалланган электр қурилмаларни қуриш ва ишлатишда қўйиладиган талабларнинг турлича бўлишидан келиб чиқади. ГОСТ 721-77 бўйича қабул қилинган фазалар орасидаги стандарт кучланишлар 1.1-жадвалда келтирилган.
Уч фазали токнинг стандарт кучланишлари. 1.1- жадвал.

1000 В гача бўлган қурилмалар. Электр энергияси тармоқлари ва қурилмалари, В.

220

380

660



1000 В дан юқори бўлган қурилмалар. Электр энергияси-ни тармоқлари ва қурилмалари, кВ.

3

6

10

20

35

110

330

500

750

Энг катта иш кучланиши кВ

3,6

7,2

12

24

405

125

333

525

787
1
.5-расмда мисол тариқасида йирик энерготизими бир қисмининг принципиал электр схемаси келтирилган.
Уни асосий йирик электр станциялар ташкил этади. Тизимлараро боғланиш 500 кВ кучланишда бажарилган, энерго- тизимида электр энергия 35-220 кВ кучланишида тақсимланади. Маҳаллий тақсимлаш тармоқлари 6-10 кВ ли кучланиши мўлжаллаб бажарилган.

1.5-расм. Йирик энерготизими бир қисмининг принципиал


электр схемаси.



Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling