Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика


Сунъий ва табиий ерлаштиргичлар ва ерлаштириш ўтказгичлари


Download 1.66 Mb.
bet21/31
Sana26.09.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1688159
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
Эл.таъминот.маър.

3.10. Сунъий ва табиий ерлаштиргичлар ва ерлаштириш ўтказгичлари




Сунъий ерлаштиргичлар. Сунъий ерлаштиргичлар сифатида ерга вертикал қоқилган учбурчак узунлиги 2,5-3 метрли пўлат қозиқлар ва юмалоқ ёки тўрт бурчак пўлат полосалар билан бир-бирига уланган қурилма ишлатилади. Ерлаштиргичларга пўлат қувурлар ишлатиш тавсия қилинмайди.
Охирги вақтда ерлаштиргичлар сифатида юмалоқ диаметри 12-14 мм узунлиги 5 м гача пўлат қозиқлар кенг қўлланилмоқда, булар электр ёки қўл парма ёрдамида ерга чуқурлаштирилади. Ерлаштиргич электродлар чуқур ерга қоқилгани учун улар намлиги юқори бўлган қатламларга етиб боради ва солиштирма қаршиликни камайишига олиб келади. Юмалоқ пўлат қозиқ ерлаштиргичларни қўлланиши металлни тежашга ва ерлаштиргич қурилмага сарфланадиган меҳнатни камайтиришга имконият беради ва шу туфайли кенг қўлланиши тавсия этилади.
Табиий ерлаштиргичлар. Табиий ерлаштиргичлар сифатида қуйидагиларни қўллаш мумкин: артизан қудуқлари ва сув таъминоти қувурларини; ерга ётқизилган куч кабелларни пўлат ҳимоя қобиқларини; бино ва қурилмаларни пойдеворига қўйилган металл қисмларини; ҳар ҳил ер ости металл қувурларни; ер ости кабелларни қўрғошин қобиқларини ва ҳ.к.
Ёнилғи портловчи маҳсулотларни (газ ёки суюқлик) темир қувурлари, кабелларни алюмин ҳимоя қобиқлари ёки ўтказгичлари, тунел, блоклар ёки маҳсус каналларда ўтказилган бўлса уларни табиий ерлаштиргич сифатида ишлатиш ман этилади.
Ерлаштириш қурилмасига харажатларни камайтириш учун кенгроқ табиий ерлаштиргичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Табиий ерлаштиргичларни ҳисоблаш. Юзи юмалоқ ўтказгични тарқатиш қаршилиги (мисол: ер ости пўлат қувур) амалда қуйидагича аниқланади:
rтр=(0,366PL) Lg L2 (d t) (3.72)

бу ерда: P-ерни солиштирма қаршилиги, Омсм;


L-ўтказгични узунлиги,см;
d-ўтказгични ташқи диаметри,см;
t-ер сатҳидан ўтказгични ўртасигача бўлган
масофа (ўтказгични ер ости чуқурлиги), см.
Ерлаштиргичлар тарқатиш қаршилиги ностабил катталик ва ўлчаш йўли билан аниқланади.
Аммо табиий ерлаштиргичларни қаршилиги меъёрга етарли бўлмаса суъний ерлаштиргичлар ишлатилади.
Сунъий ерлаштиргичлар ишлатилганда қуйидагиларни эътиборга олиш керак якка турган ерлаштиргичлар орасида масофа 2,53 м дан кам бўлса ер ости ерлаштиргичлар ўртасида ўзаро экранлаштириш пайдо бўлади. Бу экранлаштириш натижасида умумий ерлаштириш қурилмасини қаршилиги якка ерлаштиргичларни қаршилигини йиғиндисига тенг бўлмайди ва мураккаб ерлаштиргични қаршилиги қуйидагича аниқланади.
R= R,  n , (3.73)

бу ерда: -қувурсимон ерлаштиргичларни экранлаштириш коэффициенти, ёнма-ён жойлаштирилган ерлаштиргичлар сонига боғлиқ.


-катталигини (ерлаштиргичларни бир-бирига туташтирган полоса ҳисобга олинмаса)3.1-чи жадвалдан олинади.
Ерлаштиришни тарқатиш қаршилиги асосан ерни солиштирма қаршилиги  га боғлиқ ва ўз навбатида қуйидагилар таъсир этади:
- тупроқ таркиби;
- намлик;
- харорати;
- тупроқ зичлиги;
- тупроқ таркибидаги туз ва бошқа эритмалар мавжудлиги.
Йилни фасли ўзгариши билан ерлаштиргични тарқатиш қаршилиги ҳам ўзгаради.
Ерни намлиги 10-20 % бўлганда тажрибалар асосида олинган ерни солиштирма қаршилиги  (Ом.м) ҳар хил тупроқлар учун қуйидагича бўлади:
Қум - 700
Қумалоқ - 300
Лой тупроқ - 100
Лой - 40
Экин ер - 40
Қора ер - 20
Торф (чиринди) - 20
3.1-жадвал

Қувурсимон ерлаштиргичлар сони



Қувурлар ўртасидаги масофаси ва улар узунлигига нисбати (аL) бўйича экранлаштириш коэффициенти қийматлари.

Қувурлар ёнма-ён жойлаштирилади

Қувурлар контур бўйича жойлаштирилган

3

2

1

3

2

1

5
10
20
30
50
100
200
300

0,87
0,83
0,77
0,75
0,73
-
-
-

0,8
0,7
0,62
0,60
0,58
-
-
-

0,68
0,55
0,47
0,40
0,30
-
-
-

-
0,78
0,72
0,71
0,68
0,64
0,61
0,60

-
0,67
0,60
0,59
0,52
0,48
0,44
0,43

-
0,59
0,43
0,42
0,37
0,33
0,30
0,28



Ерлаштириш ўтказгичлари. Химоя ерлаштиргич ва ноллаштириш ўтказгичлари сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: тизимни ишчи нол ўтказгичлари; бино ва иншоатларни металл қисмлари; ишлаб чиқариш жараёни учун ўрнатилган пўлат қувурлари; кабелларни алюмин қобиқлари; шина ўтказгичлари учун ўрнатилган короб ва бетон ариқлари.
Юқорида кўрсатилган ўтказгичлардан фойдаланишга имконият бўлмаса маҳсус ерлаштириш ўтказгичларидан фойдаланилади.
Ерлаштириш ўтказгичлари сифатида пўлат симлар, полоса ва ҳ.к. ишлатилади. Бироқ айрим ҳолатларда рангли металлар ҳам ишлатилади.
Ҳимоя ерлаштиргич ва ноллаштириш ўтказгичларни қисм юзаси механик ва термик чидамлилиги бўйича ЭҚҚ асосида танланади.
Катта ерга туташув токлари (500 А дан юқори)учун кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларини ерлаштиргич ўтказгичларини кесим юзаси танлашда бир фазали ерга туташув токи ўтишида ўтказгич ҳарорати 400С дан юқори бўлмаслиги керак.
Изоляцияланган нейтраллик кучланиши 1000 В дан юқори қурилмалари учун ерлаштириш ўтказгичларини кесим юзаси узоқ вақт йўл қўйилган ток ва фаза ўтказгични кесим юзаси асосида танланади. Ерлаштиргич ўтказгичларни кесим юзаси фаза ўтказгичидан 13 ни ташкил қилиши керак, ерлаштириш ва фаза ўтказгичлар турли металдан ерлаштириши фаза ўтказгични 13 дан кам бўлмаслиги керак. Кўп ҳолатларда ерлаштиргичлар кесим юзаси танлашда: пўлат учун – 12 Омм2, алюмин учун – 35мм2, мис учун -25 мм2,етарли деб олинади.
Мукаммал ерлаштирилган нейтралли кучланиш 1000 В гача қурилмаларида ерлаштириш ўтказгичларни утказувчанлиги шикастланган участкани узиш шартлари бўйича танланади.
Ҳимоя нол ўтказгични тўла ўтказувчанлиги фаза ўтказгични ўтказувчанлиги 50% дан кам бўлмаслиги керак, ишчи нол ўтказгич узоқ вақт ток оқимига ҳисобланган бўлиши талаб қилинади.
Мукаммал ерлаштирилган нейтралли 1000 В гача тизимларда фаза ва нол симлар туташганда линияни узиш учун туташув токи I3 қиймати қуйидагича аниқланади.
I3 =Uўр ( g  T), (3.74)

бу ерда: UФтизим фаза кучланиши; п= -халқани линияни тўла қаршилиги (фаза –нол сим); т-трансформаторни корпусга туташувини тўла қаршилиги.


Кучланиши 1000 В гача тизимларда ҳимоя аппаратлар сифатида автоматик ўчиргич ва сақлагичлар қўлланилади, улар ишончли ишлаши учун бир фазали туташув ток қиймати ушбу аппаратлар ишлаб кетишига етарли бўлиши керак.
I3 = RIном, (3.75)

бу ерда: R- бир фаза туташув токини автомат уставка токига ёки сақлагич номинал токига нисбати (3.2- жадвал).


Бир фазали туташув токи I трансформатор – фаза – нол халқа бўйича оқади.



Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling