Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
Download 1.66 Mb.
|
Эл.таъминот.маър.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.9. Нимстанция ва электр қурилмасидаги ерга улаш ҳимоялари
Назорат саволлари
Электр жихозларни танлаш талаблари? Техник-иқтисодий талаблар? Шина ва кабелларни танлаш талаблари? Сақлагичларни танлаш талаблари? Реактор танлаш талаблари? 3.9. Нимстанция ва электр қурилмасидаги ерга улаш ҳимоялариАсосий тушунчалар ва таърифлар Электр хавфсизлик тадбирлари бўйича электр ускуналар қуйидагиларга ажратилади: Эффектив ерлаштирилган нейтраллик кучланиши 1000 В дан юқори бўлган тармоқлар (катта токлик ерга уланишлар); Изоляцияланган нейтраллик кучланиши 1000 В дан юқори бўлган тармоқлар (кам токлик ерга уланишлар); 1000 В гача мукаммал ерлаштирилган нейтраллик; 1000 В гача изоляцияланган нейтраллик. Электр ускуналарни ерлаштириш ва ноллаштиришни ҳисоблашда қўлланиладиган асосий атамаларни кўриб чиқамиз. Мукаммал ерлаштирилган нейтрал-генератор ёки трансформатор нейтрали бевосита ерлаштириш ускунасига ёки кичик қаршилик орқали уланган. Табиий ерлаштиргич–коммуникациялар, бинолар, қурилмалар, электр ўтказгич қисмлари ер билан туташган бўлиб ерлаштириш учун фойдаланилса. Электр ускунани бирон бир қисмини ерлаштирилиши. Электр ускунани бирон бир қисмини ерлаштириш ускунаси билан бевосита уланиши. Ерлаштириш ускунаси-ерлаштиргичлар ва ерлаштиргичларни бир-бирига улаш, ўтказгичларни йиғиндиси. Ерлаштирувчи ўтказгич-ерлаштириш ускунасини ерлаштирувчи қисм билан уланган ўтказгич. Ерга туташиш-кучланиш остидаги электр ускуналарни қисмлари ер билан туташган қисмлари билан вақтинча уланиб қолиши. Корпусга туташув–кучланиш остидаги қисмларни ускунани кучланиш остида бўлмаган корпусига тасодифий уланиши. Кучланиш 1000 В гача бўлган электр ускуналарда ноллаштириш- мукаммал ерлаштирилган нейтраллик генератор ёки трансформаторни электр ускуналари қисмларини бир-бирига олдиндан улаш. Ҳимоя ерлаштириш–электр хавсизликни таъминлаш учун электр ускуналарни қисмларини ерлаштириш. Нол потенциаллик зона (худуд)–ток тарқатиш зонаси чегерасидан ташқари худуд. Тарқатиш зонаси–сезиларлик даражада потенциал градиенти ҳосил бўлган худуд. Изоляцияланган нейтрал–трансформатор ёки генератор нейтралли ерлаштириш қурилмасига уланмаган. Сунъий ерлаштириш-ерлаштириш учун ихтисослаштирилган ерлаштиргич. Уч фазали электр таъминот тизимида ерга туташиш коэффициенти-қисқа туташув нуқтасида фаза билан ер ўртасидаги потенциал айирмаси, қисқа туташувдан олдин бўлган фаза билан ер ўртасидаги потенциал айирмаси, қисқа туташувдан олдин бўлган фаза билан ер ўртасидаги потенциал айирмасига нисбати. Ерлаштириш қурилмасидаги кучланиш деб ерлаштиргичдан ерга ток оқиши вақтида ерлаштиргични олиб кириш нуқтаси ва ноллик потенциал зона ўртасидаги кучланишга айтилади. Кучланиш 1000 В гача электр қурилмалардаги нолик ҳимоя сими бу – ўзгармас ёки бир фазали электр токи манбаларини мукаммал ерлаштирилган ёки нолланган чиқишларини электр қурилмаларни нолланган қисмлари билан уланган симга айтилади. Кучланиш 1000 В гача электр қурилмаларидаги ишчи нол сими деб – ўзгармас ёки бир фазали электр токи манбаларини мукаммал ерлаштирилган ёки нолланган чиқишларини электр қурилмаларини нолланган қисмлари билан электр таъминоти учун уланган симларга айтилади. Ишчи ерлаштириш– бу электр қурилмани қисмлари ишлаши учун ерлаштиришдир. Ерлаштириш қурилмасини қаршилиги– бу ерлаштириш қурилмасини U3-кучланишни I3 токга нисбати. R 3=U3 I3 (3.68) Ерга туташиш токи (I3) – ерга туташган жойидаги оққан ток. Эффектив ерлаштирилган нейтраллик таъминот тизими – кучланиши 1000 В дан юқори электр таъминот тизимида ерлаштириш коэффициенти 1,4 дан кўп бўлмаган тизимга айтилади. Мукаммал ерлаштирилган нейтраллик тизимларида ноллаштиришни қўллаш керак, аммо изоляцияланган нейтраллик тизимларда ерлаштириш қўлланиши керак эмас. Бир фазали ерга туташувларда электр қурилмаларни ҳимояли узишлар ёрдамида ўчириш мумкин ушбу ерлаштириш ва ноллаштириш билан қўшимча бажарилади. Электр қурилмани ҳимоялаш учун узишни бажаришда ноллаштириш ва ерлаштириш қийинчилик туғдирса электр қурилмага хизмат кўрсатиш изоляцияланган майдончадан рухсат этилади. Бу ерда бир вақт ичида ерлаштирилмаган кучланиш остидаги электр қурилмаларни қисмлари билан ерлаштирилган бино, ускуна, қурилмаларни қисмларига тегиб кетиш шароитлари бутунлай бартараф этилиши лозим. Ерлаштириш токлари юқори бўлган электр қурилмаларда хавфсизликни таъминлаш учун потенциалларни тенглаштириш ишлари бажарилиши керак. Ишчи ерлаштириш-бевосита ёки махсус аппаратлар ёрдамида амалга оширилади (мисол: тешиб ўтувчи сақлагичлар, разрядниклар ва резисторлар). Кучланиш 1000 В гача электр қурилмаларда мукаммал ерлаштирилган ёки изоляцияланган нейтраллик иш режими рухсат этилган. Ўзгармас ток электр қурилмаларда мукаммал ераштирилган ёки ўрта нуқта изоляцияланган иш режими рухсат этилган. Тўрт симлик уч фазали ва уч симлик ўзгармас ток электр таъминот тизимларида нейтрални ёки ўрта нуқтани мукаммал ерлаштириш шарт. Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмаларда нейтрал мукаммал ерлаштирилади, қурилмаларда кучланиш 3, 6, 10, 20, ва 35 кВ бўлса, нейтрал ерлаштирилмайди ёки компенсация ускуналари орқали ерлаштирилади. Кўчма электр истеъмолчилар, кўчма қурилма ва механизмларда металл қисмларини ерлаштирилишига алоҳида аҳамият бериш зарур. Ушбу кўчма қурилмаларда корпусларни ерлаштирилишида шикастланиш хавфи анча юқорилиги билан боғлиқ. Кўчма электр истеъмолчиларини ерлаштириш ЭҚҚ га асосланиб бажарилади. Кучланиш 1000В гача изоляцияланган нейтраллик электр қурилмалари, учун электр ускуналарни ерлаштиришда ерлаштириш қурилмасини қаршилиги 4 Ом дан юқори бўлмаслиги керак. Қуввати 100 кВА дан кам бўлган генератор ва трансформаторларга уланган нейтраллари учун ерлаштириш қурилмаларини қаршилиги 10 Ом гача бўлиши мумкин. Аммо генератор ёки трансформаторлар параллел ишлатилса ва йиғинди қуввати 100 кВА дан юқори бўлмаса қаршилик 10 Ом бўлиши мумкин. Кучланиш 1000 В гача мукаммал ерлаштирилган нейтраллик электр қурилмалари учун ерлаштириш қурилмаси генератор ва трансформаторни нейтралига уланади ва қаршилиги йилнинг ҳар қандай вақтида линия кучланиши 660, 380, 220 В бўлган уч фазали ёки 380,220,127 В бўлган бир фазали электр манбалар учун мос равишда 2, 3, 8 Ом дан юқори бўлмаслиги керак. Ҳаво линиялари ва улардан тарқатилган тармоқлар узунлиги 200 м дан юқори бўлса нол симлар линия охирида яна бир бор ерлаштирилади. Нол симни қайта ерлаштириш кабел ва ҳаво линиялар биноларга кириш жойларида ҳам бажарилади. Қайта ерлаштирилган нол сим бино ичида ерлаштириш қурилмасига уланиши керак ва барча счит, шкаф ва тақсимлаш қурилмаларни ерлаштириш тизимига уланади. Нол симни қайта ерлаштириш қурилмасини қаршилиги 660, 380, 220 В кучланишлар учун мос равишда 5, 10, 20 Ом дан ошмаслиги керак. Кучланиш 1000 В дан юқори бўлган мукаммал ерлаштирилган нейтралли электр қурилмаларда ерга туташиш токлари катта бўлганлиги учун ерлаштириш қурилмасини қаршилиги 0,5 Ом дан бўлмаслиги керак. Кучланиш 1000 В дан юқори бўлган изоляцияли нейтраллик кичик ерга туташув токлари учун ерлаштириш қаршилиги қуйидаги ифодага жавоб бериши керак: R3 U3 I3 (3.70) бу ерда: U3=250 В, 1000 В гача тизимлар учун U3=250 В, I3 – ерга туташув ҳисобий токи. Ҳар хил кучланишларни тақсимлаш қурилмаси учун умумий ерлаштириш қурилмаси ишлатилса қаршилиги энг кичик ҳисобий катталиги олинади. Ерга туташувни сиғим қаршилиги тахминан қуйидагича аниқланади: I3=U (35 Lкаб LВ) 350, (3.71) бу ерда: U- тизимнинг линия кучланиши,кВ; Lкаб ва LВ – кабел ва ҳаво линиялар узунлигини йиғиндиси, км, Электр қурилмаларида ерга туташув токи кичик бўлса электр таъминот тизимларини ишлатиш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ерга туташув сиғим токларни, I3- ни ҳисобий қийматини фаза аро туташув ёки сақлагичлар эриши токига тенг олиш мумкин, бу ток релели ҳимоя ишлашини таъминлайди ва туташувни узишга имконият беради. Бу ерда туташув токи релелик ҳимояни ишлатиш токидан бир ярим баробар ва сақлагич эриш токидан уч баробар кўп бўлиши керак. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling