Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
Юқори кучланиш аппарат, шина ва кабеллар танлаш учун кўрсатма ва ифодалар
Download 1.66 Mb.
|
Эл.таъминот.маър.
3.8. Юқори кучланиш аппарат, шина ва кабеллар танлаш учун кўрсатма ва ифодаларЮқори кучланиши ўчиргичлар. Юқори кучланиш ўчиргичлар номинал ток ва кучланиш, ўрнатиш жойи, конструкцияси (баклик, мойлик, мойсиз), йўл қўйилган қувват ва ток ўзгариши бўйича танланади. Танланган ўчиргич электр динамик ва термик чидамлилиги бўйича йўл қўйилган чегаравий ток билан текширилади. КАПВ қиймати ҳаво ўчиргичлар 0,7 га тенг; МКП турдаги ўчиргичлар учун маълумотларда берилган. Ўчиргични стандарт операциялари цикли. 0-180-В0-180-В0. 0-қисқа туташув токини релелик химоядан автоматик равишда узиш операцияси (вақт ўтишига йўл қўйилмайди); В0-қисқа туташувга уланиш операцияси (ўчирилган ҳолатдан) ва вақт ўтказмай ўчириш операциясига ўтиш; 180-операциядан операцияга ўтиш вақти (сек). Юқори кучланиш ўчиргичларни текшириш ва танлаш учун ифодалар.
Бу ерда: Iуз.хис.-t уз.хис. вақтдаги уч фазали қисқа туташув токини хисобий қиймати, кА; Sуз.хис - Iуз.хис га мувофиқ қисқа туташув қуввати, МВА; iУ -қисқа туташув зарба токи (амплитуда),кА; IУ-қисқа туташувни биринчи даври ичидаги қисқа туташув токини энг катта таъсир этувчи қиймати, кА; I-қисқа туташувни барқарорлашган токи,кА; КАҚУ–АҚУ мавжудлигида ўчиргични узиш қувватини камайтириш коэффициенти; t–вақт (номинал турғунлик токи таъсири вақти) It, сек; tП -қисқа туташув келтирилган вақти,сек. Ўчиргични чегаравий улаш токи, қисқа туташув токини энг катта қийматига айтилади бунда (амплитуда ва таъсир этувчи қиймати) ўчиргич электр юритма билан улаш жараёнида контакт ва бошқа қисмлар шикастланмайди (пайвандланиб қолмайди), ва келгусида таъсир қилмайди. Юклама ўчиргичлари. Юклама ўчиргичлари қисқа туташув токларини узишга мўлжалланмаган. Юклама ўчиргичларини (ВН) номинал ток ва кучланиш бўйича хамда иш режимидаги узиш токи бўйича танланади. +исқа туташув токларини ўтишида электродинамик ва термик турғунлигини хамда иш режимидаги улаш токи билан текширилади. Юклама ўчиргични танлаш ва текшириш учун юқори кучланиш ўчиргичлар ифодаларидан фойдаланамиз. ВНП типдаги ўчиргичлар (ПК типидаги сақлагичлар билан) чегаравий узиш токида ҳам текширилади. Юқори кучланиш сақлагичлар. Эрувчан сақлагичларни номинал ток ва кучланиш, узиш чегаравий ток, узиш чегаравий қувват, ўрнатиш (ички, ташқи), тузилиши (конструкцияси) бўйича танланади. Куч трансформаторларни юқори кучланиш томонидан ўрнатилган сақлагичлар, трансформаторни қисқа туташув токларидан сақлаш учун ўрнатилади. Юқори кучланиш сақлагичларни танлаш учун ифода ва тенгламалар
Бу ерда: I"ХИС-сақлагични узишга олиб келган қисқа туташув токни таъсир этувчи даврий қисмини қиймати, кА; IУ.ХИС–худди шундай қисқа туташув биринчи даврдаги қисқа туташув тўла токини қиймати, кА; SУЗ.ХИС= UН IУ.ХИС- нодаврий қисмини олган ҳолда қисқа туташувни ҳисобий қуввати, МВА. Ажратгичлар. Ажратгичларни номинал кучланиш ва ток, ўрнатиш жойи (ички, ташқи), тузилиши (конструкция) бўйича танланади ва қисқа туташув жараёнида электродинамик ва термик турғунлилиги текширилади. Ажратгичларни танлаш ва текшириш учун юқори кучланиши ўчиргичларни ифодаларидан фойдаланамиз. Ажратгичларни оператив узиш ва улаш қайта улашлар учун ишлатса бўлади, аммо узиш ва улашларда ёй хосил бўлмаслиги керак. Ажратгичлар ЭҚҚ га мувофиқ кучланиш 10 кВ гача юклама токи 15А гача бўлган ва юкламасиз занжирларни узиши ва улаши мумкин: а) кучланиш трансформатор, 110 кВ кучланишли узунлиги 20 км гача, 35 кВ узунлиги 30 км гача, 20кВ барча узунликлар ҳаво линиялари учун,10 кВ гача узунлиги 10 км гача кабел линияларига уланган шиналар тизимлари ва ускуналари; б) трансформаторлар нейтрал сими, ёй сўнгдирувчи ғалтаклар; в) линиялардаги тенглаштириш токлари, агар ажратгич узганда ток қиймати номинал токдан 2 % дан кўпга фарқ қилмаса; Ажратгичлар ва бўлаклагичлар ёрдамида салт ҳолатдаги токни улаш ва узиш қуйидаги трансформаторлар учун рухсат этилган: Кучланиш Қуввати 110 кВ 31500 кВА гача 35 кВ 20000 кВА гач 20 кВ 5600 кВА гача 10 кВ.гача 750 КВА гача. Токни чегараловчи реакторлар. Кучланиш номинал қийматидан 10% дан юқори бўлмаса реактор ишончли ишлайди. Истеъмолчида кучланишда юқори даражада ўзгармаслиги учун нормал режимдаги линия реакторида кучланиш йўқотишлари 4-5% дан ортмаслиги керак. Шунинг учун реактор қаршилиги 6-8% дан юқори бўлмаслиги керак. Реактордан сўнг линия қисқа туташувида, реактор йиғма шиналарида юқори даражада қолдиқ кучланишни таъминлайди. Истеъмолчиларни электр энергия таъминотини узликсизлигини таъминлаш учун шикастланмаган линияларда қолдиқ кучланиш 0,6 Uнбўлиши тавсия этилади. Агар тизимда ўрнатилган ўчиргичлар кучланиши 6 кВ ва қувват 200 МВА дан кам бўлмаса ва кучланиш 10 кВ ва қувват 350 МВА дан кам бўлмаса, йўл қўйилган зарба токи кА бўлса, 1000 А гача реакторларни танлашда реакторни номинал токини Iн100 А га 0,5% дан ҳисобланади. Реактор танлаш. Реактор сўнг қисқа туташув токини камайтириш қиймати бўйича. Керакли бўлган реактанс Х% - ни қуйидаги ифодадан аниқлаймиз. Хн % 100 I , (3.67) бу ерда: I"-реактордан олдин қисқа туташув токини даврий қисми; Ikt-реактор чегаралаган қисқа туташув токни узилиш вақт давомидаги қиймати; Uн,с- тармоқни номинал кучланиши. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling