Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “сурдопедагогика” кафедраси


Патогенез – касаллик, патологик жараён ёки ҳолат ривожланиши механизми. Руҳий функциялар


Download 0.59 Mb.
bet36/37
Sana08.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1252072
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
47251 инклюзив таълим УМК

Патогенез касаллик, патологик жараён ёки ҳолат ривожланиши механизми.
Руҳий функциялар – миянинг акс эттириш фаолиятининг турли шакллари: сезиш, қабул қилиш, хотира, фикрлаш ва ҳоказаолар.
Руҳий ривожланиш – инсон ҳаётининг турли босқимконияти чекланганларида унинг билиш фаолияти ва шахси характерининг шаклланиши ва такомиллашуви.


Ривожланишдаги нуқсон – меъёрий ривожланишнинг бузилишини келтириб чиқарадиган жисмоний ва руҳий камчилик.
Реабилитация – организмнинг бузилган функциялари ҳамда касаллар ва ногиронларнинг ижтимоий функциялари ва меҳнатга лаёқатлигини тиклаш ёки ўрнини қоплашга қаратилган тиббий, педагогик ва ижтимоий тадбирлар мажмуаси.
Рағбат – амалий ҳаракатга ундов, туртки.
Соғлиқ имкониятлари чекланган бола – жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишда нуқсонларга эга, ижтимоий ёрдам ва ҳимояга муҳтож бола.
Сенсор тарбия – сезги, кўриш, эшитиш, ҳис қилиш ва бошқа органларнинг ривожланишига қаратилган педагогик усуллар жамланмаси.
Синдром – бир патогенезда бирлашган аломатлар жамланмаси.
Сколиоз – умуртқанинг ёнбошдан қийшайиши.
Сезги органлари – субъектни ўраб турган муҳитдаги (экстерорецепция) ва унинг организмидаги ( интерорецепция) ўзгаришлар тўғрисида хабар берувчи сигналларни қабул қилишга мослашган асаб органлари.
Тактиль рецептор – тери юзасига, баъзи шиллиқ пардаларга тегиниш ва босим ўтказиш рецептори.
Тифлопедагог – кўр ва ёмон кўрувчи болалар ва ўсмирларнинг билиш фаолияти ва бузилган (кам ривожланган) функцияларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг таълим, тарбия, политехник ва меҳнат тайёргарлигини амалга оширувчи махсус олий маълумотли педагог.
Тифлопсихология – махсус психологиянинг кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг руҳий ривожланиши, таълим ва тарбияда уни тузатишнинг йўллари ва усулларини ўрганадиган бўлими.
Толерантлик – теварак-атрофдагиларга нисбатан бағри кенг, дўстона муносабат.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling