Махсус методика – ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг ривожланиш хусусиятларини назарда тутувчи таълим методикаси.
Махсус педагогика – нуқсонли болаларни тарбиялаш ва таълим бериш тўғрисидаги фан.
Махсус таълим – таълим жараёнида нуқсонли болаларнинг руҳий ва жисмоний ривожланишидаги камчиликларни тузатиш ва тўлдириш. Махсус мактаб ўқувчиларида оммавий мактабларда таълим олувчилардаги каби билим, малака ва кўникмаларни ҳамда махсус билимлар, малакалар ва кўникмаларни шакллантириш.
Махсус таълим эҳтиёжлари – махсус ташкил қилинган шароитларда боланинг руҳий-жисмоний ҳолати билан боғлиқ махсус дастурлар бўйимконияти чеклангана ўқитиш зарурияти.
Махсус методика – ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан олиб бориладиган коррекцион педагогик иш мазмунининг методикаси.
Местрилинг – ногирон болаларни ўз тенгдошлари билан турли хил, дарсдан ташқари тадбирларда ўзаро мулоқоти.
Мураккаб нуқсонлар – бир кишида мавжуд икки ёки бир неча жисмоний ёки руҳий камчиликлар.
Мослашув реакция – организмнинг таъсир қилувчи манбани янада яхшироқ қабул қилишга ва таҳлил қилишга ва унга жавоб қайтариш учун анализаторларни созлашга ёрдам берувчи атроф-муҳитнинг ўзгаришига рефлектор реакцияси.
Ногиронлик – организмнинг касаллик ёки жароҳат натижасида маълум бир касбда тўлиқ ёки қисман барқарор функционал бузилишларга, савиянинг пасайишига олиб келувчи ҳолати.
Ногирон бола – жисмоний, ақлий, сезги (ҳис-туйғу) ва (ёки) руҳий нуқсонлари туфайли ҳаёт фаолияти чекланган, ижтимоий ёрдам, муҳофазага муҳтож ва қонун томонидан белгиланган тартибда ногирон деб эътироф этилган бола.
Ногирон ва имкониятлари чекланган болаларнинг ижтимоий реабилитацияси – болалар томонидан йўқотилган ижтимоий алоқалар ва функцияларни тиклаш, ҳаётини таъминлаш муҳитини яратиш, уларга ғамхўрликни кучайтиришга йўналтирилган тадбирлар мажмуаси.
(Психологияда) ассоциациялар – бирор жараённинг у билан боғлиқ бошқа алоҳида руҳий жараёнлар ва ҳодисалар (тасаввурлар, фикрлар, ҳис-туйғулар) ўртасидаги алоқалар.
бузилишларга олиб келувчи асабий-руҳий камчилик.
Do'stlaringiz bilan baham: |