Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарⱪанд иⱪтисодиёт ва сервис институти з
Download 1.74 Mb.
|
бизнесда бухгалтер укув кулланма 1 кисм последний вариант — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Монополистик рақобат (Monopolistic competition)
- Таянч иборалар.
Бозор, шунингдек, чекловчи ёки рақобатга қарши фаолиятга дучор бўлиши мумкин. Рақобатни чеклайдиган амалий мисолларга: Damping - маҳсулотни зарар билан сотиш; Эксклюзив муомала-шартнома асосида фақат битта бизнесдан сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ; Нархларни белгилаш – икки ёки ундан ортиқ корхона бир хил нархда сотишга рози; Шартнома рад этиш-муайян мижозга маҳсулотни сотишни рад этиш; Нархларни чеклаш-бозорга киришни тўхтатиш учун мўлжалланган монополия; Чакана нархни сақлаш-сотувчи мустақил нархни белгилай олмайди; Ҳукумат субсидиялари-рақобатчилар учун адолатсиз деб ҳисобланади.149 Умуман олганда, рақобатбардош бозорга эришиш бир нечта омилларга боғлиқ жараён. Йиррик бозорлада бизнес айланишини ва бозор механизмларини 100 фоиз назорат қилиш мушкул бўлиши мумкин. Соғлом рақобатни синдирадиган қора маркетинг сотувчилари деб номланувчи бизнесни амалга оширувчи иқтисодий субъектлар мавжуд. Уларни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Сабаби, мижозлар кўпинча бундай тур бозорларидан фойдаланишни афзал кўришади. (бу кўпинча солиқ тўловларидан қочиш, ҳар ҳил қонунда белгиланган тартибда қоғозбозлик муаммоларига дуч келиш ва нарх муаммоси). Лекин, кўпинча бундай маркетингдан фойдаланиш бизнесда фирибгарларга дуч келиб қолиш оқибатларга олиб келиши натижасида, бизнес таназзулга учраши мумкин. Шу боиз, соғлом рақобатдош бозорнинг шакилланиши нафақат бизнес субъектларига, мамлакатлараро бизнес айланиш цикилига ўз самарсини олиб келиши аниқ деб ўйламиз. Таянч иборалар. Иқтисодиёт, бозорга асосланган иқтисодиёт (Market-Based Economies), Буйруқларга Асосланган Иқтисодиёт (Command-Based Economies), Аралаш иқтисодиёт (Mixed Economies), макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, солиқ ставкаси, валюта курси, инфляция, меҳнат, ялпи талаб, ялпи таклиф, иш ҳақи, истеъмол харажатлари (сonsumer Spending), инвестиция харажатлари (Investment Spending), Давлат харажатлари (Government Spending), экспорт (еxports), импорт (Import), инфляция, дефляцион бўшлиқ, Миллий иқтисодиётда мултипликатор (The multiplier in the national economy), миллий даромад, бандлик, мувозанат, дефляцион бўшлиқ, турғунлик (Recession), ишлаб чиқариш (Output), иш айланиши, истеъмол нархлари индекси (Consumer Price Index, CPI), чакана нархлар индекси (РRI Retail Price Index), ишсизлик, функционал, мавсумий, доимий, институционал, иқтисодий ўсиш, молиявий сиёсат, пул-кредит сиёсати, тўлов баланси (the balance of payments), микро муҳит, рақобат, бозор, трансакцион ҳаражатлар, талаблар жадвали, маржинал даромад, мувозанат нарх, минимал нарх, максимал нарх, бозор мувозанати, ноэластик (Inelastic), Эластик (Elastic), Талабнинг нарх эластиклиги (Price elasticity of demand (PED), Талабнинг даромад эластиклиги (Income elasticity of demand), Талабнинг ўзаро эластиклиги (Cross elasticity of demand), Нарх механизми (The price mechanism), мувозанат нархи (the equilibrium price), бозор клиринг нархи (market clearing price), истеъмолчи профицити ва ишлаб чиқарувчи профицити (Consumer surplus and producer surplus), маржинал нафилилик (marginal utility), Нарх сигналлари (Price signals), минимал иш ҳақи (Minimum wages) Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling