Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университетининг педагогика институти мактабгача ва технологик таълим факультети
Download 0.8 Mb.
|
“ЁҒОЧЛАРГА ИШЛОВ БЕРУВЧИ ДАСТОГОҲЛАРДА МАТЕРИАЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ”2021
Савол ва топшириқлар.
1. Сертификатлаштириш нима ? 2. Сертификатлаштириш бўйича асосий атамалар ва тушунчалар. 3. Сертификатлаштиришнинг аҳамияти. 4. Сертификатлаштириш омиллари ва тизимлари. 5. Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш тизимининг яратилиши. :
– 2.Махсулот сифати, кўрсаткичлари ва уни оширишга таъсир қилувчи омиллар. Маҳсулот сифати саноат корхоналари, бирлашмалари, уюшмалари кичик корхоналар ва товар ишлаб чиқарувчи шахслар фаолиятининг асосий кўрсаткичларига киради. Маҳсулот сифатининг ошиши жамият ишлаб чиқариши самарадорлигининг ортиши учун асосий ричаг бўлиб ҳисобланади. Сифат ва самарадорликнинг ортиб бориши пировард натижада илмий–техника тараққиётининг ўсишига, материаллар, манбаларнинг иқтисод этилишига ва халқ фаравонлигининг турмуш даражасининг ортишига олиб келади. ЎзРСТИСО 8402 га мувофиқ махсулот сифати деганда махсулотнинг белгиланган ва мўлжалланган эҳтиёжларни қондириш хусусиятига оид тавсифларнинг йиғиндиси тушунилади. Сифат хусусияти- бу буюмнинг объектив хусусияти бўлиб, уни яратишда, фойдаланишда ёки истеъмол қилишда намоён бўлади. Мураккаб хусусиятга мисол қилиб, чидамлилик, бузилмадан ишлаш, таъмирга яроқлилик, сақланувчанлик каби хусусиятлар мажмуасини умумлаштириб ишончлилик деб кўрсатиш мумкин. Оддий хусусиятга мисол қилиб тезлик, автомобилнинг юк кўтариши, двигател қуввати, пресс босими ва х. кўрсатиш мумкин. Махсулотнинг сифат кўрсаткичлари унинг сифатини ташкил этувчи махсулотнинг битта ёки бир неча хусусиятларини миқдорий тавсифи бўлиб, уни муайян шароитларда яратишни, фойдаланишни ва истеъмол қилишда қўлланишни назарда тутади. Махсулот сифатини бахолаш учун машинасозликда учта гурухдан ташкил топган кўрсаткичлар тизими қабул қилинган: умумлаштирувчи; ягона; комплекс кўрсаткичлар. Умумлаштирилган кўрсаткичларга: умумий ишлаб чиқарилаётган махсулот туридан илғор, юқори самарадорли қисми; товар ёки сотиладиган маҳсулотнинг умумий хажмидан юқори ва биринчи категорияли махсулот қисми; олий сифатли маҳсулотдан фойдаланишдаги иқтисодий самара киради. Ягона кўрсаткичларга маҳсулот вазифасининг кўрсаткичлари, пухталик, технологик стандартлаштириш, бирхиллаштириш, патент-ҳуқуқий ва махсулотнинг тежамллик кўрсаткичлари киради. К омплекс кўрсаткичларга: техник қурилманинг таннархи ва ишлаш муддати, иккита хусусиятни ифодаловчи маҳсулотнинг тайёрлик коеффитсиенти: бузилмаслик, таъмирлашдаги қулайлик бу ерда Ҳ -буюмни бузилишгача ишлаган вақти; Т – қайта тиклаш учун кетган ўртача вақт (таъмирлашдаги қулайлик кўрсаткичи) Махсулотнинг сифатини бахолаш учун қабул қилинган кўрсаткич аниқланган сифат кўрсаткичи деб аталади. Маҳсулот сифат кўрсаткичларининг қийматигни аниқлаш усуллари икки гуруҳга бўлинади: 1)ахборотни олиш усули бўйича; 2) ахборотни олиш манбалари бўйича Ахборотни олиш усулларига боғлиқ холда махсулотнинг сифат кўрсаткичлари қийматини аниқлаш: ўлчаш ва қайд қилиш, хисиётлар, хисоблаш орқали; ахборотни олиш манбаи бўйича – традитсион, эксперментал, сотсиологик каби турларга бўлинади. Ўлчаш усули – техник ўлчаш воситаларидан фойдаланиб олинадиган ахборотга асосланган (масса, ток кучи, айланиш частотаси). Қайд қилиш усули – аниқланган холатларни, предметларни ёки харажатларни хисоблаш йўли билан олинган ахборотдан фойдаланишга асосланган. Хиссиёт усули - сезги органлари : кўриш, эшитиш, англаш, таъм билиш кабилардан олинган натижаларнинг тахлили асосида ахборотга асосланган. Хисоблаш усули – назарий ва эмпирик боғланишларни (унумдорликни, пухталикни, чидамлиликни ва ш.ў) ёрдамида олинган ахборотларга асосланган. Традитсион усул – махсус экспериментал хизматлар: лаборатория, синаш стантсиялари полигонлари ёки ҳисоблаш бўлимлари (конструкторлик бўлими, ҳисоблаш маркази) жавобгар шахслар томонидан амалга оширилади. Экспериментал усул – эксперт-мутахассислар(иқтисодчилар, мухандислар, дизайнерлар, дегустаторлар) гурухи томонидан амалга оширилади. Сотсиологик усул- маҳсулотга ҳақиқий ёки потентсиал талаб (сўров анкета ёрдамида фикрларни йиғиш, кўргазма, ауктсионлар ташкил қилиш) ёрдамида амалга оширилади. Махсулот ишга яроқли, бузилмаслиги, пухта, чидамли бўлиши учун ишлаб чиқариш ва фойдаланиш жараёнида техник хужжатларда кўрсатилган талабларга риоя қилиш лозим. Техник қурилмаларнинг сифат даражасини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборатдир: -машина, мехнаизм ва қурилмаларни доимо такомиллаштириш, -ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнини комплекс механизатсиялаш ва автоматлаштириш; -уюшма, корхоналарнинг ҳамма бўлимларини бир ритмда ишлашини таъминлаш; -маҳсулот сифатини аниқлаш ва таҳлил қилишнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш; -стандарт талабалрини тўлиқ бажариш, ишлаб чиқариш маданиятини ошириш ва ҳ. 3.Маҳсулот сифатини бошқаришнинг комплекс тизими Махсулот сифатини ошириш масалаларини ечишда стандартлаштириш энг муҳим рол ўйнайди. Саноат корхоналарида маҳсулот сифатини оширишнинг асоси бўлиб, ишлаб чиқаришга умумтехник стандартлар ЯКҲТ (ягона конструкторлик хужжатлар тизими), ИЧТЯТ (ишлаб чиқариш технологиясини тайёрлашнинг ягона тизими), ҳар хил давлат стандартларини, корхона стандартларини қўллаш ва назорат қилиш ҳисобланади. Ҳозирги даврда Республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш ва уни чет эл маҳсулотлари билан рақобатлаша оладиган даражага етказиш ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий вазифадир. Давлат назорати бу танлов назорати бўлиб, уни Ўзбекистон халқ хўжалигини ҳамма тармоқларида амалга оширади. Ўздавстандарт ва унга тегишли ташкилотлар фақат тайёр маҳсулотни назорат қилмасдан, уни тайёрлаш учун ишлатиладиган материалларни, ундан фойдаланишни, машиналар таъмирини, тайёрлаш жараёнини текширади. Маҳсулот сифатини бошқаришнинг комплекс тизими (МСБКТ) бу стандартларга мувофиқ белгиланган техник, ташкилий, иқтисодий ва сотсиал тадбирлар мажмуидир. Маҳсулот сифатини бошқариш – сифатга қўйилган талабларни бажариш учун фойдаланиладиган усуллар ва тезкор фаолият турларидан иборат. Маҳсулот сифатининг назорати- махсулот хоссаларининг тавсифларини миқдорий ва сифати бўйича текширишдан иборат Маҳсулот сифатини баҳолаш –маҳсулот тавсифлари қийматларининг аниқлилиги ва ишончлилигини кўрсатиш билан аниқланади. МСБКТ нинг асосий принтсипи корхона стандартларини (КС) даврий равишда белгиланган муддатда (5 йил) қайтадан кўриб чиқишдир. Бунда илғор техника ва фан ютуқлари асосида эртанги кун талабини ҳисобга олиб ўзгартишлар киритиб боришдир. МСБКТнинг асосий мақсади- халқ хўжалигини, мамлакатимиз мудофаасини ва экспортни тўлиқ қондириш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш, ишлаб чиқаришни ташкил қилишни такомиллаштиришдан иборатдир. МСБКТ вазифаси объектнинг ҳолати тўғрисида ахборот йиғиш, уни таҳлили қилиб қарор қабул қилиш ва уни бажарилишини ташкил қилиш ва назорат қилиш ҳамда рағбатлантиришдан иборатдир. Янги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун тайёргарлик кўраётган корхона ёки уюшма маҳсулот сифатига бўлган талабни қондириш учун қуйидаги ишлар дастурини тузади: Ташкилий-техник тадбирлар. Техник таклифларни ишлаб чиқиш учун қўшимча изланишлар ўтказиш. Маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳамма босқичларида уни назорат қилиш усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш. Дастурни тузишда қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим: 1.Талаб қилинган маҳсулотнинг сифат даражаси, ҳажми ва шароитлари. 2.Фойдаланиш шартлари. Сифатни бошқариш тизимининг асосий масалалари: 1.Маҳсулот сифати кўрсаткичларини номларини аниқлаш. 2.Маҳсулотни яратишнинг ҳар хил босқичларида маҳсулот сифатини алоҳида кўрсаткичларини ва сифат даражасининг қийматини баҳолаш. 3.Яратилаётган маҳсулотнинг сифатини бошқаришнинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 4.Маҳсулот сифатининазорат қилишнинг самарали усулини ташкил қилиш. 5.Ташкилотнинг алоҳида бўлим ва кичик масъул ходимларининг меҳнат сифатини баҳолаш. 6.Меҳнат сифатини ва янги маҳсулот сифатини моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш. Маҳсулот сифатини бошқаришнинг асосий мақсади рақобатбардош, истеъмолчилар талабини тўлиқ қондирадиган сифатли маҳсулот яратишдир. Қўйилган мақсадларга эришишда бошқаришнинг қуйидаги асосий масалаларини ҳал қилиш лозим: маҳсулотни белгиланган сифатда ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан тўлиқ тайёрлаш; хомашё, материаллар, яримфабрикатлар, бутловчи қисмларни келтриш назоратини ташкил қилиш; ишлаб чиқаришни янги назорат ва синаш воситалари билан таъминлаш; алоҳида технологик жараёнларнинг сифатини баҳолаш; маълум ҳажмдаги маҳсулот сифатининг назоратини даврий равишда ўтказиб бориш; меҳнат ва маҳсулот сифатини баҳолаш; маҳсулот сифатини корхона ва давлат аттестатсиясидан ўтказиш; талаб қилинган мутахассис ходимларни баҳолаш; МСБ (маҳсулот сифатини бошқариш) самарали ишлаши учун ахборотнинг таркибини ва ҳажмини, уни йиғиш ва қайта ишлаш тартибини аниқлаш; Маҳсулотнинг белгиланган сифатига эришишни таъминловчи ташкилий –техник тадбирларни амалга ошириш. Маҳсулотдан фойдаланиш босқичида МСБ қуйидаги асосий масалаларни қўяди: 1)маҳсулотнинг эришилган сифат кўрсаткичлари қийматини ундан фойдаланиш жараёнида сақлаш; 2) маҳсулотнинг истеъмолчилик лаёқатини йўл қўйилган фойдаланиш шароитидан келиб чиққан холда кенгайтириш ва маҳсулотни келгусида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 3)маҳсулотнинг фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш қоидаларини ойдинлаштириш; 4)хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ташкилотларга малака ошириш ва хизмат сифатини яхшилаш бўйича ёрдам бериш; 5)фойдаланиш шароитида пайдо бўладиган маҳсулот сифати кўрсаткичлари тўғрисида ахборот йиғиш ва уни қайта ишлаш; 6)маҳсулотга бўлган талабни белгилаш ва уни таъминлаш. Назорат саволлари: Афзал сонлар қатори деганда нимани тушунасиз? Афзал сонлар қаторини белгилашда қандай талаблар қўйилади? Параметр, параметрик қатор, даражалаш тушуналарини изоҳланг. Афзал сонлар қаторининг яратилиш тарихи. Стандартлаштириш махсулот сифатига қандай боғлиқ? Махсулот сифати нима? Махсулот сифатини бахолаш кўрсаткичларининг айтинг. Махсулот сифатини бошқариш деганда нима тушунилади. Махсулот сифатини бошқаришдан мақсад. УЙГА ВАЗИФА Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling