Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов
Глoбaллaшув жaрaёнининг зaмoнaвий тўсиқлaри вa рисклaри
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari
8.2. Глoбaллaшув жaрaёнининг зaмoнaвий тўсиқлaри вa рисклaри
Жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув ва глобаллашувнинг ижобий томонлари билан бир қаторда маълум зиддиятли жиҳатлари ҳам мавжуд. Жумладан, турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги, дунё мамлакатлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жиҳатидан тафовутнинг, экологик таҳдидларнинг кучайиб бориши, турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг кескин фарқланиши каби ҳолатлар жаҳон хўжалигининг яхлит тизим сифатида барқарор ривожланишига тўсқинлик қилади. Глобаллашув жараёнларининг зиддиятлари: • Турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги. • Бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши. • Экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб бориши. • Турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг фарқланиши. Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш ва рағбатлантириш ҳақида юқорида шакллантрилган иезис жаҳон тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиздаги вазиятда инновацион ўсиш стратегиясини амалга ошириш устувор ҳисобланса-да, бир қатор сабабларга кўра бугунги кунда уни амалга ошириб бўлмайди. Шундай қилиб, таъкидлаш мумкинки, ҳозирги пайтда мамлакатда инвестицион фаолият амалга оширилаётган шароитлар қуйидагича тавсифланади: 92 қонунчилик томонидан яқин, ўрта ва узоқ истиқболларга белгиланган миллий мақсадлар ва уларга эришиш бўйича аниқ ифодаланган механизмларнинг йўқлиги; макроиқтисодий барқарорлик вазифаларига бўйсундирилган давлат структуралари фаолияти натижалари доим ҳам технологик ривожланиш ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадларига мос келавермаслиги, айрим ҳолларда эса унга зид келиши; мамлакатнинг миллий хавфсизлиги, иқтисодий барқарорлиги ва ривожланиши манфаатларини таъминлаш воситаси сифатида инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни амалга ошириш эҳтиёжларининг сиёсий даражада аниқ ифодаланмаганлиги. Мамлакатнинг миллий мақсадларини амалга оширишга кўмаклашувчи инновацион сиёсат ўтказишни қуйидагича ифодалаш мумкин: миллий хавфсизликни таъминлаш; иқтисодий барқарорликка эришиш, иқтисодиётнинг имкониятларини кенгайтириш ва умумий қувватини ошириш; саноатни технологик қайта жиҳозлаш, жаҳон бозорида мамлакатимиз товар ва хизматлари рақобатбардошлигини ошириш; табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, атроф- муҳит муаммоларини ҳал қилиш; аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, муносиб турмуш тарзини таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим олиш учун имкониятлар яратиш; озиқ-овқат, хомашё, материал ва энергияга бўлган миллий эҳтиёжларни кафолатли таъминлаш. Хорижий мамлакатларда технологияларни яратиш ва уларнинг трансфери соҳасидаги давлат сиёсати саноат ва илмий-техник сиёсатнинг устуворликларидан бири бўлиб, уларни мамлакатимиз иқтисодиётини инновацион қайта қуришни таъминлашда қўллаш мақсадга мувофиқ. 93 Бунда асосий мақсадлар қуйидагилардан иборат бўлади: инновацион фаолият жараёнида, миллий, ҳарбий, саноат ва жамоатчилик манфаатларига жавоб берувчи технологиялар яратишда хавфсизликни таъминлаш; илмий-техник фаолият натижалари ва янги илғор технологияларни фаол жорий қилиш, илмий тадқиқотлар ва истиқболли лойиҳалар натижаларига тааллуқли илмий-техник ахборотларни кенг тарқатиш, мамлакатнинг илмий- техник, технологик ва улар асосида иқтисодий ва мудофаа салоҳиятини ошириш; ички ва ташқи бозорларда илм талаб қилувчи маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш. Илмий-технологик инқилоб, хақаро рақобатнинг кучайиши принципиал жиҳатдан янги технологияларга асосланувчи янги тармоқларнинг пайдо бўлишига олиб келган бир пайтда замонавий талабларга жавоб бермайдиган, анъанавий ишлаб чиқариш корхоналарининг кўп қисми аста-секинлик билан четга суриб чиқарилади. Янги юқори технологияли йўналишлар бўйича етакчиликни қўлга киритган, иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг ўзига хос ҳамжамияти пайдо бўлиб, унга кирмаган мамлакатлар қоидага кўра қолоқ, ресурс талаб қилувчи ва экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришга эгалар. Илғор капиталистик давлатлар иқтисодий фаолияти назария ва амалиёти шуни кўрсатадики, ривожланишнинг жадаллашувига хўжалик тизимининг мослашувчанлигигина эмас, балки бошқарувни жамият эҳтиёжларини қондиришга қаратилган инновацион-технологик ташабусларни излаб топиш ва амалга оширишга йўналтириш ҳам ёрдам кўрсатади. Инновацион ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиришда томонлардан ҳар бирига ҳамкорликнинг мақбул вариантини топишга имкон берувчи ахборот алмашиниш катта роль ўнайди. Бугунги кунда мамлакатимиз ва ривожланган мамлакатлар ўртасида ахборот алмашиниш стратегиясидаги фарқлар яққол кўзга ташланиб турибди. 94 Илмий-техник ахборотлар алмашинишнинг очиқлик, қонунийлик ва назорат қилинувчанликни ифодаловчи ҳамда икки томонлама тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли характерга эга алмашинишни таъминловчи янги шаклларини топиш зарур. Муваффақиятга эришиш учун мамлакат корхоналари ҳамкорлар эътиборини жалб қилиш ўзаро рақобатлашиши лозим. Бунинг учун нима сабабдан хорижий фирмалар стратегик иттифоқ ва ҳамкорликка қадам қўйишини аниқ тасаввур этиш лозим. Таҳлилларнинг кўрсатишича, бунинг бир нечта аниқ ифодаланган сабаблари мавжуд. 1. Технологияларни тижоратлаштириш. Янги технологияларга йўл топиш замонавий рақобат муҳитида муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бироқ илмий-техник лойиҳалар қийматининг юқорилиги сабабли жаҳондаги фирмаларнинг аксарияти фақат тор доирадаги технологиялардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, улар рақобатбардош маҳсулот яратиш учун бу жабҳада ўз устунлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. 2. Янги маҳсулотни имкон қадар тезроқ бозорга олиб чиқишга интилиш. Янги маҳсулотлар бозорида рақобат жуда юқори бўлиб, «имкониятлар дарчаси» фақат қисқа муддат давомида очиқ бўлиши мумкин. Фирмалар ўз маҳсулотини «керакли пайтда ва керакли жойда» таклиф қилиш учун қизғин кураш олиб борадилар. 3. Янги маҳсулотни ўзлаштиришда капитал харажатлар ва риск даражасини пасайтириш. Янги маҳсулот ишлаб чиқишни ташкил қилишнинг ҳозирги даражасида бу маҳсулотни бозорга олиб чиқишда, айниқса, юқори технологияли мураккаб асбоб-ускуналарни ишлаб чиқишда харажатлар жуда юқори бўлиши мумкин. Стратегик ҳамкорлик ва қўшма корхоналар бу харажатларни камайтириш йўли бўлиб, байналмилал корпорациялар томонидан ҳозирги пайтда кенг қўлланмоқда. Улар қўшма корхоналар яратиш йўли билан янги маҳсулотни ўзлаштириш харажатларини қисқартиришга интиладилар ва ҳамкорларни танлашда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг айрим босқичлари 95 минимал харажатлар талаб қилишига ҳаракат қиладилар. Масалан, тадқиқотлар бир мамлакатда, маҳсулотни ишлаб чиқиш ва синаб кўриш бошқа мамлакатда, оммавий ишлаб чиқариш эса учинчи мамлакатда амалга оширилади. Бу нуқтаи назардан мамлакатимиз кўплаб хорижий фирмалар томонидан арзон ишчи кучи тақдим этувчи мамлакат сифатида кўриб чиқилади. 4. Қўшма корхоналар ташкил қилиш ёпиқ хорижий бозорларга кириш усули сифатида. Кўплаб мамлакатларда хорижий капитални жалб қилиш қонунчилик томонидан чеклаб қўйилган бўлиб, қўшма корхоналар ташкил қилиш бу мамлакатлар бозорига кириб боришнинг ягона йўли ҳисобланади. Россия, АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатлар қонунчилиги 100фоизли хорижий капитал иштирокида корхоналар ташкил қилишни тақиқламайди. Бироқ Ҳиндистон ва бир қатор араб мамлакатларида қўшма корхоналар устидан назорат маҳаллий тадбиркорлар қўлида қолиши қонунан талаб қилинади. Бундай қонунчилик талаблари бўлмаган тақдирда ҳам кўп ҳолларда бу мамлакатда маркетинг ва сотув тармоғига эга компания билан қўшма корхона тузган ҳолда бозорга кириб бориш анча осон в атезроқ кечади. 5. Риск капитали бозоридаги шароитларнинг жиддийлашуви. Технологик йўналтирилган кичик фирмалар, айниқса, АҚШда ўз ғояларини ишга тушириш учун йирик фирмалар билан қўшма корхоналар ташкил қилишга тобора кўпроқ мурожаат қилмоқда. Бунда кичик фирма йирик фирманинг капиталлари ва бошқа имкониятларига йўл топади, йирик фирма эса янги маҳсулот яратиш харажатларини пасайтиради ва уни ўзлаштириш билан боғлиқ рискни камайтиради. Бироқ бир қатор сабабларга кўра риск капиталининг хорижий манбалари мамлакатимиз корхоналари учун амалда ёпиқ бўлиб, қўшма корхоналар технологик лойиҳаларни молиялаштириш вариантларидан бири бўлиши мумкин. Юқорида айтилганлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, мамлакатимиз учун жаҳон юқори технологиялар бозорида янги илмий-техник ғоялар таъминотчиси сифатида ҳам, юқори технологияли маҳсулот ишлаб 96 чиқариш самарали технологиялари истеъмолчиси сифатида ҳам иштирок этиш муҳим аҳамият касб этади. Бу бозор эшикларини биз учун ҳеч ким ёпиб қўя олмайди. Жаҳон ҳамжамияти мамлакатимиз саноат комплекси халқаро илмий- техник ҳамкорликка қўшилишидан манфаатдор. Бу ҳамкорлик тенг ҳуқуқли асосда бўладими-ўқми, бу энди мамлакат корхоналарининг ўзига ва уларнинг давлат томонидан қай даражада қўллаб-қувватланишига боғлиқ бўлади Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling