Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

Такрорлаш учун саволлар 
 
1. Жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви қандай тавсифланади? 
2. Замонавий жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви жараёнларини 
асослаб беринг? 
3. Глобаллашув жараёни қандай йўналишлардан иборат? 
4.Глoбaллaшув жaрaёнининг зaмoнaвий тўсиқлaри вa рисклaрини 
тушунтириб беринг? 
5. Ғоялар соҳасида глобаллашув нима?
6. Маданий глобаллашувнинг аҳамияти қандай? 
7. Жаҳон молиявий инқирозининг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари 
нималардан иборат? 
9. Глобал мoлиявий-иқтисoдий инқирoзининг Ўзбeкистoн иқтисoдиётигa 
тaъсирини айтиб беринг? 
10. Мамлакатимизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг 
оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омилларни нималардан 
иборат? 
11. Ўзбекистонда инқирозга қарши мўлжалланган чоралар дастури (2009-
2012 йиллар)нинг аҳамиятини тушунтириб беринг? 


100 
 
9-БОБ. ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШДА ХАЛҚАРО САВДОНИНГ 
РОЛИ. ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ МОДЕЛИДА ҚУЛАЙ 
ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТНИНГ ЯРАТИЛИШИ 
9.1. Халқаро савдо муносабатлари.
9.2. Инновацион моделда инвестицияларни жалб қилишнинг 
хуқуқий жиҳатлари. 
9.3. Инновацион ривожланиш йўлида қулай инвестицион муҳитни 
яратиш омиллари. 
9.1. Халқаро савдо муносабатлари 
Халқаро савдо муносабатлари миллий валюта бирликларининг ўзаро 
нисбий бахоси асосида рўй беради. Айни пайтда, чет эл валютаси бирлигини 
миллий пулдаги ифодаси валюта (алмашув) курси тушунчасини англатади. 
Валюта курсига бўлган эхтиёж, талаб ва таклиф кучларининг 
ўзгарувчанлигини турли хил мамлакатлар валюталар алмашинувининг ташқил 
этувчи бозорини- валюта бозорини тақозо этади. 
Чет эл валютасига талаб хорижий маҳсулотни харид қилиш пайтида 
пайдо бўлади. Талаб ва таклиф мувозанати алмашув курсини белгилайди. 
Мамлакат валюта курси бошқа мамлакат курсига нисбатан тушса,
миллий валюта қадрсизланган бўлади. Акси бўлса, миллий валютанинг қадри 
ошган бўлади. Агар расмий миллий валюта курси пасайса, девольвация акси 
бўлса, револьвация дейилади. 
Айрим холларда, киска муддатли даврларда, бозор – валюта курси тез 
ўзгариб туради. Узоқ муддатли даврлар учун, иқтисодчиларнинг кузатувига 
кўра, валюта курси турли мамлакатлардаги товарларнинг нисбий нархи билан 
аниқланади. 


101 
Ягона нарх қонунига кўра, турли мамлакатлар учун эркин бозор 
муносабатлари шароитида ҳар бир товар мамлакат ҳудудида ҳам хорижда ҳам 
бир хил нархда сотилади ва сотиб олинади. 
Бундай ҳол, харид имконияти тенглигига асосланган валюта курси 
назарияси (П.Самуэльсон) билан изоҳланади. Мисол: маълум товарлар 
мажмуаси АҚШда 1000 доллар, Мексикада 10.000 песо бўлса, валюта курси 
100 песога 1 доллар бўлса, мексикада мазкур товарлар 100 долллар бўлади. 
Бундай ҳолда, америкаликлар арзон товарлар хариди учун алмашув 
курси бўйича песо харидини кўпайтириб юборган бўларди. 
Бундай жараён алмашув курсининг 1 фоиз песога 1 долларга 
келтирилганича давом этади. 
Мазкур назария, миллий пулнинг қадрсизланиши юқори бўлган 
мамлакатларда, нисбий нархлар ўзгариш тенденциясини аниқлашга ёрдам 
беради. 
Валюта курси тизимларининг 3 тури мавжуд. 
1. Соф сузиб юрувчи валюта курси тизими. 
2. Фиксирланган валюта курси тизими. 
3. "Бошқариладиган" валюта курслари гибрид тизими. 
Бирор мамлакатнинг хорижий давлатлар билан иқтисодий шартнома ва 
битимларни жамлаштиришда тўлов баланси қўлланилади. Унинг таркибида 
жорий операциялар ва капитал ҳаракати баланси молиявий активлар ҳамда 
маҳсулотлар (хизматлар) экспорти ва импортини ўз ичига олади. Экспорт – 
кредит, импорт эса – дебет хисобланади. Биринчисида чет эл валютасининг
мамлакатга киришини, иккинчиси – эса, бунинг аксини ифодалайди. 
Тарихан, мамлакатларда тўлов балансининг қуйидаги даражалари 
кузатилган: 
1."Ёш қарздор"; 
2."Вояга етган" қарздор; 
3."Ёш кредитор"; 


102 
4."Вояга етган" кредитор: 
Бундай даражалар нисбий қарашлар бўлиб, аҳолининг ёш таркибига 
иқтисодиёт боғлиқлигини, иқтисодиётнинг жорий даврдаги ривожланиш 
кафолатлари ва келгусидаги ривожланишига баҳо беришни назарда тутади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling