Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Урганч давлат университети. Педагогика факультети. Педагогика ва психология кафедраси
Download 227.18 Kb.
|
интеллект (1)
Л.Н.Борисов тадқиқотларида субъектлар таълим даражаси бўйича бешта гуруҳга бўлинган. Кутилганидек, таълим даражаси юқори бўлган гурухларда интеллект хам юқоридир, демак интеллектни шакллантиришда ижтимоий-маданий муҳитни ҳал қилувчи аҳамиятини кўрсатади. Асосан вербал интеллект сезиларли даражада ўзгаради. (1974). IQ нафақат таълим билан боғлиқ, балки ўқув муҳитига ҳам боғлиқ. Мактабдаги ўқитиш даражаси ва моддий-техник имкониятлар интеллектуал ютуқларга таъсир қилувчи муҳим омиллардир. Ота ва онанинг маълумоти боланинг интеллектини ривожлантиришга таъсир қилувчи кўрсаткичларидан биридир. Ота-оналарнинг маълумоти ва болаларига ғамхўрлиги ўртасида ҳам ижобий корреляция мавжуд. Мазкур масала бугунги кунда хам илмий тадқикотлар марказида. [31],[32]
Шу билан бирга, оталар ўғилларида мустақиллик ва индивидуал ўзига хосликни ривожлантиришга интилсалар, оналар эса қизларида бу фазилатларни рағбатлантирдилар. Бредли (1989) фикрига кўра, ҳаётнинг дастлабки уч йилида оиланинг қулай муҳити ижтимоий-иқтисодий статусни бошқа таркибий қисмларига қараганда муҳимроқдир. Ҳатто ота-оналарнинг ғамхурлиги ва турли хил ўйинчоқлардан фойдаланиш имконияти боланинг когнитив ривожланиш учун оилавий даромадни юқорилигидан хам устунроқ омилдир . Download 227.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling