Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Урганч давлат университети. Педагогика факультети. Педагогика ва психология кафедраси
Download 227.18 Kb.
|
интеллект (1)
Интеллект ва ирсият.
Ўзининг замонавий формуласида ақл-заковатни ирсий жиҳатдан аниқлаш назарияси шуни таъкидлайдики, қобилиятнинг миқдорий кўрсаткичлари (IQ) ўзгарувчанлигининг тахминан 80% ни одамлар ўртасидаги генетик фарқларга боғлаш керак (Женсен, 1969; Айзенк, 1979; ва бошқ.). Булардан ташқари ирсиятнинг ақлнинг индивидуал фарқларининг 25 дан 65 фоизигача белгилаб беради деган қарашлар хам мавжуд. И. В. Равич-Щербо (1999) бу йўналишда олиб борилган психогенетик тадқиқотларнинг шарҳлар экан (1978-1980 ), бир хил генли инсонларда, муҳит турлича бўлганда ҳам Интеллект ўхшаш бўлади. С. Дженкс (1972), тадқиқотларида, биологик ота-оналарнинг ўз фарзандлари билан интеллектининг корреляция коеффициенти қиймати 0,55 га тенг деган хулосага келади. Асраб олинган болаларда бу кўрсаткич 0,28 га тенг. А. Анастази бу масалада ўз нуқтаи назарига эга, унинг фикрига кўра ҳар бир психологик тест индивидуал хулқ-атвор моделини ўлчайди. Ҳеч қандай синов ёки текширув шахснинг хулқ-атворини бошқараётган сохага кира олмайди ёки субъектнинг ўтмишдаги тажрибасини йўқ қила олмайди. Хулқ-атворга таъсир қилувчи барча ҳолатлар синов натижаларида муқаррар равишда акс эттирилади ... Ҳеч қандай психологик тест генларни ўлчамайди!
Download 227.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling