Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Урганч давлат университети. Педагогика факультети. Педагогика ва психология кафедраси


Download 227.18 Kb.
bet8/9
Sana17.06.2023
Hajmi227.18 Kb.
#1530245
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
интеллект (1)

Интеллект ва ёш.


Интеллектдаги индивидуал фарқларни таҳлилида ёшга боғлиқ ўзгаришлар ҳисобга олинади . Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, IQ атроф-муҳит таъсирига сезгир бўлган кўрсаткич бўлиб, улардан энг муҳими таълимдир.
Шахснинг таълим даражаси ошгани сайин, унинг ақлий қобилияти даражаси ошади, аммо кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шахснинг ривожланиши давомида интеллектуал тестларни бажариш муваффақияти ўзгаришсиз қолади.
Аммо, бу муаммолар бартараф қилинганида , ривожланиш даврида IQ даги ёш фарқлари асосан ижтимоий фарқлар сифатида намоён бўлади. 1956 йилда бошланган Сиэтл лонгитюд тадқиқоти (СЛТ. 1956 йилдан 1991 йилгача жами 6 та тест цикли ўтказилди, бугунги кунда ўрганиш давом этмоқда) Биринчи натижалар IQ нинг ёшга боғлиқ пасайиши жуда оз ёки йўқлигини кўрсатди. Умуман IQ даражасининг пасайиши 80 ва 90 ёшларда ҳам нисбатан ўртача даражада бўлган. Сиэтлдаги тадқиқотларнинг катта қисми 1980 ва 1990 йилларда кекса ва қари одамларда интеллектни пасайиши сабабларини ўрганишга бағишланган.Ушбу сабаблар қуйидагича бўлган:соғлиқдаги муаммолар, ҳаракатсизлик, мотиватсиянинг заифлашиши, қобилият ва Интеллектда доимий машқлари етишмаслиги. Анастазини фикрига кўра, "ёш билан расмий равишда боғлиқ бўлган ақлнинг пасайиши, аслида одамлар авлодлари ёки жамоалари ўртасидаги фарқларнинг натижасидир" деган хулосага келиш мумкин (Анастази, 1982, 302-бет). Унинг фикрича, қобилиятнинг ҳақиқий пасайиши одамнинг ёши 60 ёшдан ошганидан кейин кузатилади ва хронологик ёшига қараганда кўпроқ соғлиғи билан боғлиқ.
. Рудингер (1972) ўзининг тадқиқотлари асосида кексалар ва қарияларнинг интеллектуал салоҳияти кўп жиҳатдан ижтимоий омилларга боғлиқлигини кўрсатади (унинг фикрича: маълумотга боғлиқлик 20-30% , касбга боғлиқ - 20%, жинсга - 7-15%, саломатликка - 8%).Балтес ва унинг ҳамкасблари моделига кўра кексаларнинг Интеллекти бироз заифлашиши мумкин бўлса-да, умуман олганда, катталар ақл-идрокига барқарорлик ва ўсиш хосдир.
Шу билан бирга, инсоннинг интеллектуал хатти-ҳаракатларда адаптациянинг роли таъкидланган. Балтес ва унинг ҳамкасблари томонидан таклиф қилинган модел тўртта конструкция билан ишлайди:
эгилувчанлик,
кўпўлчамлилик,
кўп йўналишлилик
ва интериндивидуал вариабеллик (шахслараро ўзгарувчанлик).
Интеллектнинг харакат ва ижро этиш сифатлари кўпинча ёшга боғлиқ холда пасайиши аниқланди.

Download 227.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling