.Турли ёшдаги болалар ўртасида ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, ривожланишнинг дастлабки босқичларида, 7 ёшгача, қизлар интеллектуал ривожланишида одатда ўғил болалардан олдинда. Кейинчалик бу фарқлар йўқолади, аёллар ва эркаклар ўртача кўрсаткичлар бўйича фарқ қилмайди. Шу билан бирга нормал тақсимот шароитида эркаклар орасида юқори интеллектга эга бўлганлар ва IQ ақлий заифликка яқин бўлганлари кўпроқ.
Психометрик тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, аёлларда вербал интеллект эркаклар эса визуал-фазовий интеллект кўпроқ ривожланган. Тадқиқотчиларнинг фикрга кўра Эркаклар ва аёллар ўртасидаги физиологик фарқлар, интеллектуал соҳасидаги фарқларнинг биологик асосидир. Интеллект даги фарқлар, аёллар ва эркаклардаги етилиши гормонлар томонидан бошқарилади деган фикр хам мавжуд Аммо бунинг экспериментал далиллари мавжуд эмас. 1980-1990-йилларда олиб борилган тадқиқотларда болаларнинг интеллектуал ривожланишига уларнинг овқатланиш хусусиятлари таъсири ўрганилди. 1997 йилда Айзенк ва Шоенталер (1997) витаминлар ва минералларнинг IQ га таъсирини ўргандилар.Ушбу муаллифларнинг таъкидлашича, болалар ва ўсмирларнинг овқатланишидаги витаминлар ва минераллар даражаси нормаллашганида новербал интеллектнинг ўсиши кузатилган.
Кўриб чиқилган тадқиқотлар болаларнинг ақлий ривожланиши учун ҳаётни даслабки босқичларида витаминларга бой овқатланиш муҳимлигини тасдиқлайди. Интеллект ва ижтимоий-маданий муҳит - Интеллектга Ижтимоий-маданий омилларнинг таъсирига бағишланган тадқиқотлар уларнинг ақл-идрокни шакллантиришдаги ҳал қилувчи аҳамиятини кўрсатади. IQ туғилишдан олдиндан белгиланмайди ва ижтимоий ва
- маданий шароитларга қараб сезиларли даражада ўзгаради.Чет эл тадқиқотларида интеллектнинг ривожланишига таъсир қилувчи ижтимоий мухитни асосий барқарор омилларини қамраб олган ижтимоий-иқтисодий статус тушунчаси киритилди. Шахснинг ижтимоий-иқтисодий статуси бир нечта омилларни қамраб олади: маълумот, касб ва даромад даражаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |