Олий ва урта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 318.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/35
Sana03.12.2023
Hajmi318.91 Kb.
#1801367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
67. Одам савдоси жиноятнинг жиноят ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари

NAMANGAN DAVLAT
UNIVERSSTEIS


жисмоний зуравонликка, уз оилалари шаънига булган тахкирларга 
дуч келишади1.
Давлатдаги мураккаб иктисодий вазиятдан, собик иттифок дав- 
латларидаги фукароларни химоя цилишнинг хукукий такомиллашма- 
ганлиги ва ахолининг бандсизлиги юкори даражадалигидан фойда- 
ланиб, нопок “ишбилармонлар” одамларни чет элга иш га таклиф 
килиб, у ерда уларни рахмсизлик билан ишлатиб, арзимаган пул 
эвазига минглаб даромадлар олиш учун жиноий “бизнесини” уюшти- 
радилар. “Жонли товар” нинг экспорта Туркия, Италия, Исландия, 
Германия, Кипр, Балкан мамлакатлари, Венгрия, Чехия, Греция, 
Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил, АКД1, Скандинавия 
ва бошка шу каби давлатларда амалга оширилмокда. Эркакларни 
курувчи, шахтёр, аёлларни эса уй бекалари, тикувчи, идиш ювувчи 
сифатида ишлатадилар. Лекин, аёллардан оддий фойдаланишдан 
ташкари, шахвоний бизнес сохасида хам фойдаланишмокда2.
Шунингдек, одам савдосига карши кураш борасида кабул 
килинган куйидаги халкаро хужжатларни санаб утиш мумкин:

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йил 21 мартида кабул 
килинган «Одам савдоси в а ф охи ш али кн и н г у ч и н чи ш ахслар 
том онидан иш латилиш ига к ар ш и кураш тугрисида»ги Конвенция 
(Узбекистон Республикаси мазкур халкаро хужжатга 2003 йил 12 
декабрда кушилган.
М.Х.Рустамбоевнинг таъкидлашича, 2003 йилда Узбекистон 
юкорида кайд этилган БМТнинг 1949 йилги Конвенциясига кушилди, 
2008 йилда эса БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка карши 
Конвенциясини тулдирувчи Одам савдоси, айникса аёллар ва болалар 
савдосининг олдини олиш, бартараф килиш ва бунинг учун 
жавобгарлик 
тугрисидаги 
Баённомани3 
тасдиклаб, 
ахрлини 
огохлантириш, жабрланувчиларни хиомя килиш ва хукукни мухофаза 
килувчи органлар фаолияти самарадорлигини оширишга каратилган 
дастурларни амалга ошириш ва уларни куллаб-кувватлаш оркали
1 Женщины мира. 1995 год. Тенденция и статистика. ООН. С.225.
2 Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллашни квалификация ва тергов килиш. Муаллифлар жамоаси. ИИВ 
Академияси. 2005 й.68 б.
3 Узбекистон Республикасининг 2008-йил 8-июлдаги “БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка карши 
Конвенциясини тулдирувчи Одам савдоси, айникса аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш, бартараф 
килиш вабунинг учун жавобгарлик тутрисидаги Баённомани (Нью-Йорк, 2000-йил 15-ноябрь) ратификация 
килиш тугрисида”ги № 160 сонли Конуни // Узбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари 
Ахборотномаси, 2008-йил № 7,351 б.


одам савдосининг олдини олиш ва баратаф килиш мажбуриятини 
олди1);
• БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2000 йил 15 ноябрдаги 
55/25-сонли резолюцияси билан кабул килинган «Т ран см и л л и й
ую ш ган ж и н о я т ч и л и к к а к а р ш и к у р а ш тугрисида»ги Конвенцияга 
кушимча одам савдоси, айникса, аёллар ва болалар савдоси хакида 
огохлантириш ва чек куйиш хамда бундай жиноятлар учун жазолаш 
тугрисидаги баённома (2001 йил 28 июнда Узбекистон ратификация 
килган).
Одам савдосига карши кураш буйича миллий конунчи- 
лигимиздаги куйидаги хукукий хужжатларни курсатиш мумкин :
• Узбекистон Республикаси Ж иноят кодексининг моддалари 
(135-модда «О дам савдоси», 137-модда «О дам угр и л аш », 138-модда 
« Зурли к и ш латиб га й р и ко н у н и й р ави ш д а озодликдан м ахрум
килиш »);
• 2008 йил 17 апрелда кабул килинган «О дам савдосига 
к ар ш и кураш тугрисида»ги конун2;
Мазкур норматив-хукукий хужжатда мустахкамлаб куйил- 
ганидек, одам савдосига карши курашиш буйича фаолиятни амалга 
оширувчи давлат органлари, жумладан, ИИВ, Миллий хавфсизлик 
хизмати, Ташки ишлар вазирлиги, Узбекистон Республикасининг 
дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Согликни 
саклаш вазирлигининг шу йуналишдаги фаолиятлари республика ва 
худудлардаги 
Идоралараро 
коммисиялар 
томонидан 
мувофиклаштирилиб борилади.
• Узбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 
июлдаги «О дам савдосига к а р ш и к у р а ш и ш сам арадорли ги н и
ош ириш чо ра-тад б и рлари тугрисида»ги ГЩ-911-сонли Карори3. 
Мазкур карор билан 2008-2010 йилларда одам савдосига карши 
курашнинг самарадорлигини ошириш буйича ишларнинг Миллий 
режаси, 
Одам 
савдосига 
карши 
кураш 
буйича 
идоралараро 
Республика коммисияси таркиби тасдикланди.
Шунингдек, мустакиллик йилларида хорижий давлатлар билан 
уюшган жиноятчилик (шу жумладан, одам савдоси)нинг хавфли
1 Рустам боев М Д . Узбекистон Республикаси жиноят хукуки курси. Махсус кием. 3-Том; Шахсга карши 
жиноятлар.Тинчлик ва хавфсизликка карши жииоятлар.Олий таълим муассасалари учун дарслик. -T.:ILMZIYO, 
2011.-310 Б.
2«Узбекистон Республикаси Конунлари туплами», 2008, 16-сон, 118-бет.
3«Узбекистон Республикаси Конунлари туплами», 2 0 0 8 ,28-сон, 268-бет.


куринишларига карши кураш хакида 29 та шартнома ва келишувлар 
имзоланган1.
Одам савдоси билан боглик жиноятлар, уз хусусиятига кура, 
латент характерга эга. Чунки одам савдоси курбонлари уларга 
нисбатан жисмоний ёки рухий тазйик утказилганлиги хакидаги 
маълумотлар ошкор булиши ёки узининг ноконуний хорижга 
чикканлиги фош булишидан чучиб, хукукни мухофаза килувчи 
органларга мурожаат этмайдилар. Бундай холат одам савдоси билан 
шугулланган шахсларнинг жавобгарликдан кутилиб колишига хдмда 
жиноий фаолиятини давом эттиришига олиб келади2.
Халкаро экспертларнинг маълумотларига Караганда, хар йили 
дунё микёсида 2 миллион 800 минг киши одам савдоси курбонига 
айланади. Ушбу жиноятчиликдан тушадиган ноконуний даромад 7 
миллиард AKJII долларини ташкил килмокда. Дунё микёсида хар 
йили 600 мингдан 800 минг нафаргача аёллар ва болалар алдов йули 
билан чет элларга олиб кетилиб сотилади3.
Айникса, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 
фоизини аёллар ёки ёш болалар ташкил этаётгани ташвишли холдир4.
Узбекистан Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги маълумотига 
кура, бундай жиноят жабрланувчиларининг, айникса фохишалик 
максадларда эксплуатация килинаётган аёлларнинг аксарият кисми, 
яъни 78 фоизини 16-25 ёшдаги аёллар ташкил этар экан5.
“Аёллар савдосига карши бутунжахон альянси” хужжатларида 
аёллар савдосига куйидагича таъриф берилган: Аёллар савдоси - бу 
зурлик куллаш, ёки зурлик куллаш билан тахдид килиш, карз юки, 
алдов ёки бошка турдаги мажбурлаш йули билан мамлакат 
ичкарисида ва хорижда ишлаш ёки хизматлар курсатиш учун 
аёлларни ёллаш ёки жунатиш жараёнида амалга ошириладиган барча 
харакатлардир. Мажбурий мехнат ва кулликка ухшаш амалиёт 
куллаш билан хокимият ёки хизмат мавкеини суиистеъмол килиш, 
йули билан хам шундай ишлар ёки хизматларни бажаришга 
мажбурлашни англатади6. 
>
1 Кодиров Р Д . Одам савдоси - умумжахон микёсдаги муаммо, «Хукук ва бурч», № 10, 2008,4-6
2Кодиров Р .Х Одам савдоси - умумжахон микёсдаги муаммо, «Хукук ва бурч», № 10, 2008, З-б
3 Жураев Э. Инсон хукуклари - давлат химоясида. «Хукук ва бурч», № 8-9,2008,19-6
4 Ражабова М. Одам савдосига карши кураш. «Узбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси», № 2,
2008,2-6.
5 Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов бош бошкармаси. Одамлардан фойдаланиш учун 
уларни ёллаш холатлар юзасидан кузгатилган жиноят ишларини тергов килиш амалиёти тугрисида. Кулланма.// 
Т.: -2004.-Б.21-22.
6 Каршунов В. Рабы XXI века. Юридический мир №6 (102)2005.-31-32 с.


Чет давлатга пул топиш максадида чикиб кетаётган аёллар куп 
холларда жисмонан экслуатация килинади. Алданганига тула ишонч 
хосил килганида хам, улар танишлари ва кариндошлари орасида 
шарманда булишидан куркиб хукукни мухофаза килиш органларига 
хабар беришмайди1.
Жинсий эксплуатация 
килиш максадида ёлланган аёллар 
сонини аник келтириш жуда хам кийин. Буига сабаб, ёллашнинг 
яширинча характерга эга эканлиги, аёлларнинг сукут саклашга 
мажбур этилиши хдмда ахборот олишнинг жуда хам хатарли 
эканлигидир. БМ Т экспертлари секс-индустрия учун махсулот 
сифатида аёллар савдосининг умумжахон хажмини йилига еттидан ун 
икки миллиард долларгача булган диапазонда бахолайдилар2.
Бугунги кунда одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш ва 
одам савдоси сохасидаги жиноятларнинг усиши, уларни уюшган 
гурухлар, жиноий уюшмалар томонидан узаро уюшган холда содир 
килиш холлари купаймокда. Ж иноят ишлари буйича судлар 
томонидан 
курилган 
ишлар 
урганиб 
чикилганда, 
одамлардан 
фойдаланиш учун уларни ёллаш жинояти иштирокчиликнинг 
куйидаги шакллари оркали содир этилганлигини куришимиз мумкин: 
мураккаб иштирокчилик - 28%; уюшган гурух томонидан - 42%; 
жиноий уюшма томонидан -10% н и ташкил этар экан3. Ш у боис 
хукукшунос 
А.Ш арофутдиновнинг 
ушбу 
жиноятларни 
содир 
этилиши нафакат бир шахснинг шаъни ва кадр-кимматини поймол 
килади, балки у давлатимизнинг халкаро микёсдаги обру-эътиборига 
хам катта путур етказади,4 деган фикрларига кушилиш мумкин.
Хулоса сифатида шуни айтиш лозимки, бугунги кунда одам 
савдосига карши курашиш ва бундай нохуш вокеаларни олдини олиш 
глобал 
ахамият 
касб 
этмокда. 
Барча 
давлатларнинг 
узаро 
хамкорлигига эхтиёж тугдириб, бу борада давлатлараро ва халкаро 
ташкилотлар доирасида узаро мустахкам хамкорлик урнатиш хамда 
кучларни бирлаштириш лозимлигини таказо этмовда. Бу борада одам 
савдосига карши курашнинг халкаро . ва миллий конунчилик
1 Шарафутдинов А.О. “О работе, проводимой МВД в сфере борьбы с вербовкой людей в целях их сексуальной 
и иной экплуатации. Проблемы, связанный с трафиком людей ”. / Материалы научно —
практичекой 
конференции на тему. «Международно-правовые проблемы борьбы с торговлей людьми ». Т. 2006. >15-20 6.
2 Официальные предупреждения ООН о появлении новых рабынь проституции. Ксинуа, 21 сентября 1999 г.
3 Узбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Ахборот Маркази маълумоти. 2005Й.
4Шарафутдинов А. О. О работе, проводимой МВД в сфере борьбы с вербовкой людей в целях их сексуальной и 
иной экплуатации. Проблемы, связанный с трафиком людей // Материалы научно -практической конференции 
на тему. «Международно-правовые проблемы борьбы с торговлей людьми». Тез.докл.- Т., 2006.- С. 15.


нормаларида конуний тартибга солиниши шахснинг 
хукук ва 
эркинликларини химоя килишнинг самарали воситаси хисобланади.
Бундан 
ташкари, 
одам 
савдосининг 
курбонига 
айланиб 
бораётган шахсларни халкаро хукукда ва миллий конунчилигимизда 
хам химоя килишга каратилган бир канча масалалар хам мавжудки, 
булар уз навбатида, бундай жиноятчиликка карши курашда олиб 
борилган сай харакатлардир.



Download 318.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling