Олий ва урта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana30.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1413552
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ижтимоий педагогика атамалар изоҳли луғати



Ш Ш А М
DAVLAT
IJM V E R S IT K T I
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
М А К Т А БГА Ч А Т А Ъ Л И М М Е Т О Д И К А С И КА Ф ЕД РА С И
ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИКА 
АТАМАЛАР ИЗОШЛИ ЛУГАТИ
*

J
Г
Н ам ан ган - 2017


^ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАУРТА 
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
М АКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИ
ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИКА
АТАМАЛАР ИЗОШЛИ ЛУГАТИ
Наманган - 2017
1


Атамалар изохли лугати олий ва урта махсус, касб-хунар таълими 
профессор-укшувчилари, талаба ва укувчиларига мулжалланган булиб, 
унда ижтимоий 
педагогика фани билан боглик атамаларнинг мазмун 
мохияти ёритиб берилган.
Изохли лугатда мустакиллик йилларида мамлакатимизда юритилаётган 
ижтимоий сиёсат, ижтимоий химоя ва бу борадаги конунчилик билан 
боглик атамалар мазмуни уз аксини топган.
Тузувчи: 
НамДУ Мактабгача таълим методикаси кафедраси
катга укитувчиси 3. Кррабоева, 
укитувчи Н. Абдусаматова.
Такризчилар: 
У. Аскарова, п.ф-н, доцент,
М. Гамидова ф.ф.н, доцент
Ушбу атамалар лугати НамДУ Укув-услубий Кенгашининг 2017 йил 
12 декабрдаги 
№ ,5 сонли йигилишида мухокама килинди ва нашрга 
тавсия этилди. -


Суз боши
Узбекистан Республикаси мустакил деб эълон килингач, барча 
сохаларда улкан узгаришлар юз берди. Иктисодий, ижтимоий сохаларда 
чукур 
ислохотларнинг 
амалга 
оширилиши 
натижасида 
мамлакат 
тараккиёт сари юзланди.
Давлатимиз томонидан ахоли кенг катламини ижтимоий химоя 
килишга алохида эътибор каратилди ва бу борада улкан ишлар амалга 
оширилди. Бозор муносабатларига асосланган янги жамиятни барпо этиш 
жараёнида юз берадиган ижтимоий муаммолар ва уларни бартараф этиш 
куплаб сохаларнинг долзарб масаласига айланди. Хар томонлама 
ривожланган баркамол шахснинг ижтимоийлашуви жараёни билан боглик 
ижтимоий муаммоларни хал этиш зарурияти юзага келди. Бу эса, 
педагогика фани тармокдари сирасига кирувчи ижтимоий педагогиканинг 
алохида мустакил фан сифатида 
хамда ижтимоий-педагогик фаолият 
юритиш учун Урганилиши мухимлигини курсатди.
Ижтимоий педагогика уз тадкикот объекти ва предметига эга фан 
саналади. Шунинг учун хам фанга дойр билим, куникма ва малакаларни 
эгаллаш жараёнида илмий тушунчалар, атамаларга дуч келиш табиий 
холдир. 
Мазкур лугатда 
ижтимоий педагогика ва у билан боглик 
фанларга тегишли атамалар ёритиб берилган.
Лугатдаги атамаларни изохлашда фалсафа, социология, психология, 
тиббиёт сохасидаги маълумотлардан фойдаланилган.
Лугат олий укув юрти ва касб-хунар коллежи профессор- 
укитувчилари, талаба ва укувчилари хамда ижтимоий педагогик фаолият 
билан шугулланувчи мутахассисларга мулжалланган.
3


А
Автономлашув - (юнонча, “авто” - узим, “homus” - конун) уз - узини 
бошкариш ва тартибга солиш имкониятини кулга киритиш.
Адаптация - инсоннинг 
ижтимоий мухит билан фаол узаро 
муносабатда булиш ва унинг потенциалини шахсий ривожланиш учун 
ишлатиш кобилияти.
А кселерация - (лот. acceleratio - жадаллашув) - усмирларнинг охирги 
100-150 
йил 
давомида 
кузатиладиган 
жисмоний 
(соматик) 
ривожланишининг, физиологик ва ижтимоий етишиши жараёнининг 
тезлашуви.
Аксилмаданият - гурух хдётида кабул кшшнадиган ва хукмрон 
маданият намуналарига мос тушмайдиган маданий намуналар мажмуи.
Алимент - конун буйича бир шахе иккинчисига бериши мажбурий ёки 
ихтиёрий равишда туланадиган маблаг. 
Алимент буйича асосий 
мажбуриятлар - никох. Кариндошлик, ота-она, асраб олиш кабилар 
оилавий муносабатлар хисобланади. Алимент олиш хукукига балогатга 
етмаган болалар, айрим холларда мехнат кила олмайдиган кексалар 
хаклидирлар. Болаларга алиментларни, биринчи навбатда, ота-оналар 
(асраб олувчилар), агар улар булмаганда оиланинг бошка аъзолари (бува, 
буви, мехнатга кобил балогат ёшидаги акалар, опалар, яъни амалда тарбия 
килувчилар) тулашади.
А лкоголизм - спиртли ичимликларни сурункали истеъмол килиш 
туфайли юзага келадиган захарланиш, киши табиатига эга рухий хасталик, 
хумор килишлик шаклларидан бири. Алкоголизм ходиса сифатида социал 
касалликлар катрорига киради, чунки у жамият аъзолари онгидаги 
ижтимоий, иктисодий зиддиятлар мавжудлиги билан богликдир.
Амалий-ижтимоий тадкикот - назарий ва тажрибавий тартиблар
тизими, улар асосида эволюция, ривожланиш ва тузилмавий узгаришлар,
кишилик жамияти 
ташкиллашиши 
ва 
амал 
килишининг 
муайян
шаклларини урганиш амалга оширилади. Ижтимоий стратификация,
4


ижтимоий динамика, жамиятнинг касбий, жинсий, этник тузилиши, 
ижтимоий статистика, жамоатчилик фикри ва бошкалар тадкикот объекти 
хисобланади. Амалий-ижтимоий тадкикитнинг максади - ижтимоий фараз 
ва назарияларни тушунтириш ва асослаш учун ижтимоий дастурлар, 
ижтимоий лойихалар, ижтимоий моделларни ифодалашга ишончли, 
ижтимоий ахборотлар олишдан иборат.
Анамнез - ота-она ёки болани тарбияловчи бошка шахслардан 
шифокор, педагог ёки психолог томонидан бола хакида маълумот олиш. 
Анамнез 
тупланаётганда 
боланинг 
ирсийлиги, 
бошдан 
кечирган 
касапликлари, нутк, уйин фаолияти ривожланиш хусусиятлари тугрисида 
маълумотлар аникланади.
А номалия -
жисмоний ёки рухий ривожланишнинг умумий 
нормаларидан огаш.
Аномал болалар -
нормал рухий ва жисмоний ривожланишда 
бузилишлар булган болалар. Уларни енгиб утиш учун махсус методлар 
талаб килинади.
Аномал болаларни укитиш , тарбиялаш ва ривож лантириш -
коррекцион педагогиканинг асосий тушунчалари б^либ, нуксоннинг 
даражаси ва тузилишига мос келадиган метод хамда воситалар ёрдамида 
аномал болаларни фаол ижтимоий хаёт ва мехнатга тайёрлаш, уларда 
фукаролик сифатларини шакллантириш.
А нтропология - 1) одамнинг келиб чикиши, эволюцияси, одамзод 
иркларининг пайдо булиши, одамнинг тана тузилишидаги нормал фарк -
тафовут, узгарувчанлик хакидаги фан; 2) инсоннинг биологик табиатини 
урганувчи фан.
Асоциал оилалар - бу оилаларда ота-оналар гайриахлокий ва 
гайрихукукий хаёт тарзини олиб боришади, яшаш шароитлари оддий 
тозалик-гигиеник талабларга жавоб бермайди. Болалар тарбияси билан, 
албатга, хеч ким шугулланмайди, болалар назорасиз колиб кетишади, 
ривожланишда ортда колишади.
5


Асоциал хулк - (юнон. а - инкор ва social is - ижтимоий) - алохида 
олинган шахе ёки одамларнинг ижтимоий-салбий сабаблар асосида юзага 
келадиган ижтимоий хаёти шакли булиб, бундай хатти-харакат бошка 
шахе, ижтимоий гурух ва хатго жамиятга нокулайликлар ёки зарур 
етказиши мумкин (масалан, ичкиликбозлик ёки жиноятчилик).
Асраб олиш - хукукий хужжат, унга асосан асраб олувчи ва асранди 
уртасида хукукий муносабат (шахеий ва мулкий) ота-оналар ва кондош 
болалар уртасида урнатилади, факат балогатга етмаган, 18 ёшга тулмаган 
шахсгина асраб олинади.
Аутотренинг - уз-узини ишонтиришга асосланган махсус машкдар 
мажмуи.
Аутоген м аш к (аутотренинг) - ички аъзолар функцияси, харакат 
фаолияти бузилганда уз-узини ишонтириш ва уз-узини бошкариш оркали 
шу холатдан фориг булишига олиб келадиган психотерапия (рухий 
даволаш) уеули, махсус машклар мажмуи.
Аффектив бузилиш лар - эмоционал соханинг бузилиши булиб, кучли 
асабийлашиш, аеабийлашиш даражасининг тушиб кетишида намоён 
булади. (психопатия, бефарклик). Булар марказий нерв системасининг 
функционал ва органик бузилиши окибатида юзага келади.
Ахлок (лотинча “m oralis” хулк-атвор) - 1) шахенинг узаро бир-бири, 
жамият аъзоларига нисбатан кабул килинган меъёрлар асосидаги 
муносабатлари, хатти-харакатлари мажмуи, жамият томонидан кабул 
килинган хулк меъёрлари; 2) хулк-атвор, юриш-туриш, тарбия, адаб. 
Ахлок ижтимоий муносабатлар хамда шахе хатги-харакатини тартибга 
еолувчи, муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя килиниши зарур 
булган хулк-атвор коидалари, мезонлари йигиндиеи еаналади.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling