Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- СОДДА ИДЕАЛЛАШТИРИШ
- ПРОЖЕКТИВ ИДЕНТИФИКАЦИЯ
- ЖОЙИНИ АЛМАШТИРИШ
ҚУДРАТЛИЛИК (ҲАР НАРСАГА ҚОДИРЛИК, ВСЕМО-ГУЩЕТСВО). Ўз кучи ва ҳукмрондигини орттириб юбориш.
ДЕВАЛЬВАЦИЯ – шерикни камситиш, унинг аҳамиятли-лигини минимумга, ҳатто нафратланадиган даражагача (муноса-батгача) олиб тушириш. СОДДА ИДЕАЛЛАШТИРИШ (ПРИМИТИВНАЯ ИДЕА-ЛИЗАЦИЯ) – энг содда, оддий идеаллаштириш – бошқа одамнинг қудратини ва обрўсини орттириб юборишда намоён бўладиган ҳолатларга тескари реакция, муносабат. ПРОЖЕКТИВ ИДЕНТИФИКАЦИЯ – прожектив иденти-фикациялаш, ҳаёлий тенглаштириш, бирдай қилиш, ҳаёлан кўчириш. Прожектив идентификациялаш келажакда у одамни назорат қилишни ўз қўлига олиш учун ўзини у билан проекция қилишда (ўзини унга ўхшатишда) ифодаланади. Масалан, кимдир, бирон-бир бошқа кишига нисбатан ўзининг душманлигини, кейин-чалик ўша одам томонидан бўладиган ҳужумни кутиш қўрқинчи билан проекция қилиши мумкин. ЖОЙИНИ АЛМАШТИРИШ (ПЕРЕМЕЩЕНИЕ) – бу объ-ектнинг ҳиссиётларини алмаштириши, уларни салбий кечинмалар манбаи бўлган объектдан – бошқа, камроқ хавфли бўлган объектга кўчириш. Масалан, раҳбаридан нафратланган ходим, уйга келиб, ўз ғазабини оила аъзоларига сочади. Агар, кимдир шеригига, бошқа одамларга нисбатан муҳаббат, нафрат, ғазаб, норозилик кабилар ҳақида гапира бошласа, бу кўпинча, айнан шу одамга нисбатан ўз ҳис-кечинмаларининг намоён бўлишидек изоҳланиши мумкин. СУБЛИМАЦИЯ – одатда “етилган” ёки “муваффақиятли” ҳимоя деб аталувчи ҳимоя усулларидан биридир. Сублимация шундай жараёнки, унинг ёрдамида аввалига тажовузкорона мақсадларга йўналтирилган қудрат, кейинчалик бошқа мақсадларга – интеллектуал, бадиий, маданий жиҳатларга қайта йўналтирилади ва ўзини-ўзи ижодий ифода қилиш шаклида намоён бўлади. Психологик ҳимоянинг бу турларини, ўзингиздан бошлаб диққат билан ўрганинг. Уларнинг қайси бири сизга хос ва қайсилари бошқаларга тааллуқли. Ўзингизнинг бесамар ҳимоя-ларингизни англаган ҳолда, Сиз улардан холос бўлишингиз мумкин. Оқибатда, улардан бўшаб қолган қувватингизни (энер-гиянгизни) ўзингизнинг сублимациянгизни кучайтириб, янада аниқроқ мақсадларга йўналтиришингиз мумкин. Ҳозиргина олган маълумотларингизни ўз мулоқотингизда фойдаланишга интилинг, у сизга шеригингиз онг остига кириб боришингизга қўшимча калит беради ва одамларни идрок этишингизни янада нозикроқ ва чуқурроқ қилади. Психоаналитик усул сизга, сиз ҳамкорликда бўладиган, ўзаро муносабатларга жалб қилинган одамларни кўнглининг энг тубидаги руҳий кучларини “ёрита” (кўра) билишингиз имкониятини беради. Сиз ўзингизнинг “психик рентгенингиз” эвазига шубҳасиз устунликка, афзалликка эришиб вазиятни ўз фойдангизга самарали назорат қила оласиз. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling