КИНЕСИКА
Кнесика (одам хулқини акс этишини унинг ташқи ифо-даланишида ўрганувчи фан) максимал қулай бўлиши учун, аксиома тарзида қуйидаги ҳолатни қабул қиламиз: “Одамнинг характери – бу унинг жестларидир”.
ОЧИҚ ЖЕСТЛАР – психологик очиқлиги, мулоқотга кири-шиш хоҳиши ва самарали (маҳсулдор) алоқаларидан далолат беради. Қўллар ва оёқларнинг чалиштирилмаган ва ёпилмаган позаларида намоён бўлади.
ҚЎЛЛАР
Очиқ кафтлар – виждонлилик, очиқлик.
Юқорига бурилган (қаратилган) кафтлар, - ялинаётган жест. Бундай позиция билан илтимосларнинг бажарилишига осонроқ эришилади, чунки у сўраётган одам томонидан босимни ифода этмайди.
Пастга қаратилган кафтлар (полга қараган) – ҳукмронлик. Шу позициядан фойдаланаётган киши томонидан психологик босим ҳис қилинади.
ҚЎЛ БЕРИБ СЎРАШИШ (қўл бериб кўришиш)
Кафт, юқорига бурилган (қаратилган) (кафт пастда – шерик-нинг кафти тагида), - бўйсунишга тайёрлик, устунлиги тан олинишининг англанмаган сигнали.
Пастга қаратилган кафт (кафт юқорида – шеригининг кафти устида), устунликка интилиш, вазиятни назорат остига олишга интилиш.
Кафтнинг қирраси пастда (вертикал ҳолат) – тенглик позицияси.
Устуворлик қиладиган ҳолатларни нейтраллаштириш усул-лари: Агар сизнинг кафтингиз пастда бўлиб қолса, бир қадам олдинга (шеригингиз томонга) босинг ва шеригингизга яқин-лашинг. Сизлар яқинлашаётган вақтингизда, кафтларингизнинг ҳолати, табиий ўзгаради ва автоматик равишда вертикал ҳолатга ўтади.
“Қўлқоп” қўл бериб кўришиш (иккала кафт шерикнинг битта кафтини ўраб (қучоқлаб) олади) – ўзининг самимийлиги, меҳри-бонлиги, ишонувчанлигини кўрсатишга интилиш.
ОЁҚЛАР
Оёқнинг тумшуғи – қизиқувчанлик кўрсаткичи – ўзининг йўналиши билан одамнинг кимга қизиқиши ёки кимни ёқимли деб ҳисоблашини кўрсатади.
Кенг керилган оёқлар:
1.Тик турган ҳолда: тажовузкорлик, жумладан шаҳвоний тажовузкорлик ҳам. Ишончлилик, хатти-ҳаракатни амалга оши-ришга тайёрлик. Фаоллик.
2. Ўтирган ҳолатда: ишончлилик. Ички ҳотиржамлик, сокинлик. Шаҳвонийликни намоён қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |