Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
Асосийдан ташқари, етакчи репрезентатив тизим
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЎЗЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ
- КЎЗ ҲАРАКАТЛАРИ ЕТАКЧИ РЕПРЕЗЕНТАТИВ ТИЗИМ
Асосийдан ташқари, етакчи репрезентатив тизим ҳам мав-жуд. У айни фурсатдаги, “шу ерда ва кейин” вазиятидаги мия фаолиятини акс этади. Уни аниқлаш учун, киришнинг кўз ҳаракатларини кузатишдан иборат новербал (нонутқий) калитларидан фойдаланилади.
Гап шундаки, суҳбат вақтида одам кўз қорачиқларини мунтазам ҳаракатлантириб туради. Мулоқот жараёнида суҳбат-дошингизнинг нигоҳи доимо ҳаракатда бўлиши, улар бир жойда (нуқтада) тўхтаб қолмаслигига ўзингиз ҳам эътибор берган бўлишингиз керак. Бундай ҳаракатлар (жой алмаштиришлар) паттерн (ингл. pattern – тўр, сетка) деган ном олган. Маълум бўлишича бундай ҳаракатлар хаотик эмас, балки улар нейрон тўқималарида рўй берадиган, аниқ қонуниятли маълумотлар ўзаро алоқаларининг аксидир. Йўналиш векторига боғлиқ равишда бу паттернларни қуйида келтирилган схема тарзида, маълум тизимда тартибга келтириш мумкин. КЎЗЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ Юқорига вертикал (худди пешона остига қадалгандек) Чап томондаги юқориги бурчак Ўнг томондаги юқориги бурчак Горизонтал бўйича – ўнгга ва чапга Чапки пастки бурчак Ўнгдаги пастки бурчак Кўзлар тўғрига қараган (фокуслагич бузилган нигоҳ). Позицияларнинг бундай ҳаракати жуда муҳим, чунки айнан шуларда тасаввурларнинг етакчи тизими шаклланади. Қуйидаги жадвалда сиз характерли мутаносибликни (ўзига хослик, мосликни) учратишингиз мумкин:
Киришнинг новербал калитларини аниқлаб олишни машқ қилиш учун, ўзингиз яхши биладиган одамларингизга, уларнинг ўтмишига оид бир нечта савол беринг. Масалан: - Сен сўнгги бор, қачон ўрмонда (паркда, театрда) бўлга-нингни эслай оласанми? - Сен ўзингнинг: - уйингнинг кириш эшигини эслайсанми? - биринчи ўқитувчингни эслайсанми? - биринчи бўсангни эслайсанми? - биринчи маошинг ёки гонорарингни эслайсанми? Шу ўринда шеригингизнинг кўзларини кузатинг ва ўзингиз учун унинг паттернларини белгиланг. Агар, у саволингизга жавоб беришдан олдин ўз нигоҳини юқорига ёки юқорига ва чапга қаратган (йўналтирган) бўлса, демак у ички тасвирни (суръатни) кўрди. Агар сиз, унинг кўзлари горизонтал бўйича ёки чапдаги пастки бурчакка қараб ҳаракатланаётганини сезсангиз, унда у даставвал нима ҳақида гап кетаётган бўлса, шуни ички (қалбан) эшитди. Энди, сиз репрезентатив тизим, энг муҳим маълумотли тизим эканлиги ҳақида маълумотга эга экансиз, самарасиз мулоқот жараёнида жуда кўп учрайдиган яна бир сабабни билишингиз мумкин. Мулоқот жараёнига киришган (жалб этилган) кишилар, кўпинча, мавзуларнинг конгруэнтлигини бузиб қўядилар ва деярли бошқа-бошқа тилда гаплашадилар. Бу ҳол асосан, суҳбатдош тасаввурларининг индивидуал тизимини ҳисобга олмасликдан келиб чиқади. Масалан, визуаль типга мансуб раҳбар, кинестетик йўна-лишдаги ходимга: “Келинг, мазкур масалани кўриб чиқамиз. Сиз уни қандай кўрасиз?”-деб таклиф қилади. Шу билан бирга ходимни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Чунки, у “кўриш”ни эмас, балки, “ҳис қилиш”ни мақул кўради. Агар сиз раҳбар бўлсангиз-у ва ходимингизнинг имкониятидан максимум фойдаланмоқчи бўлсангиз (ундан, уни “сиқиб, эзиб”, охирги томчисигача фойдаланмоқчи бўлсангиз), унда унинг асосий ва етакчи репрезентатив тизимидан фойдаланинг. Бундай вазиятда, яхшиси: “Мазкур масалага сиз қандай ёндошасиз?”-деган тарзда сўраган маъқул. Навбатдаги дақиқадаёқ, сиз шундай маълумотлар оқимини оласизки, ҳатто ўзингиз ҳам ҳайрон қолишингиз мумкин. Врачлар ўртасида ҳам шундай кенг тарқалган хатога дуч келишимиз мумкин. Улар беморга анъанавий “тиббий” саволни берар экан: “Сиз нимани ҳис қилаяпсиз?” – деб сўрайдилар. Агар мижоз кинестетик эмас, балки визуалист ёки аудиалист бўлса, у сизга ўзи ҳақидаги маълумотларнинг бир қисмини айтади холос, айни вақтдаги сизнинг вазифангиз, ундан ўзи ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумот билиб олишдан иборат. Энди биз иккинчи галдаги созланиш алгоритмига етиб келдик, унда Сиз: Рўпарангиздаги одамнинг асосий репрезентатив тизимини аниқлаб оласиз. Рўпарангиздаги одамнинг етакчи репрезентатив тизимини аниқлаб оласиз. Унинг асосий репрезентацияси учун характерли бўлган тил воситасидан фойдаланасиз. Унинг ортидан кўз ҳаракатларини такрорлайсиз. Мисол: Х – рўпарангиздаги одам (шеригингиз). У – сиз (сиз визуалистсиз). Х. Бугун бизнинг суҳбатимиз у қадар самарали бўлмаслигини сезиб (ҳис қилиб) турибман (Кўзини пастга ўнгга қаратади). У. Шунга қарамай, биз айрим ноқулайлик (эркин, бемалол эмаслик)ларни енгиб ўтишга (бартараф қилишга) ва масалага эркинроқ ёндошишга уриниб кўришимиз мумкин. (Кўзлар пастга чапга – худди шерик паттернларини кўзгуда акс эттиргандек). Х. Сиз, бизлардан кимдир йўл бермаяпди деб ўйлайсиз? У. Нима бўлганда ҳам, қўшимча имкониятларни қидириб кўришга уринишимизга, қўшимча имкониятлардан фойдала-нишимизга ҳеч ким ҳалақит қилмайди. Х. Нима бўпти, келинг уриниб кўрамиз (Кўзлар пастга ўнгга). У. Келинг (Кўзлар пастга ўнгга). Ушбу мисол, созланишдан фойдаланиб, бошланишида муваф-фақиятсиз бошланган вазиятни ўнглашимиз ва конгруэнтликни тузишимиз мумкин эканлигини кўрсатади. Айни шу мисол, лекин қўшилишсиз, созланишсиз муваф-фақиятсизлик билан тугаши мумкин эди. Х – шеригингиз. У – сиз (сиз визуалистсиз). Х. Мен бугун суҳбатимиз у қадар сермаҳсул бўлмаслигини ҳис қилаяпман (Кўзлар пастга ўнгга). У. Лекин, мен ҳеч қандай тўсиқни кўрмаяпман! (Кўзлар юқорига ўнгга). Менга биз келишиб оладигандек туюлаяпти. Х. Ўйлайманки, бугун бу масалани муҳокама қилиш унчалик қулай бўлмайди. У. Ахир бу жуда истиқболли ишку (Кўзлар юқорига ўнгга). Х. Билмадим – билмадим (Кўзлар пастга ўнгга). Биринчи ва иккинчи диалог ўртасидаги тафовут (улар реаль ҳаётдан олинган) натижаларнинг тафовутига ҳам тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Агар биз шеригимизнинг нафас олишига эътибор берсак – унинг ритми, чуқурлиги, частотаси (тезлиги) ва у қандай нафас олса, биз ҳам шундай нафас олишга ҳаракат қилсак, унда қўшилиш (мослашиш, бирлашиш) тўлиқ бўлади. Буларнинг барчасини созлашишнинг алгоритмида умумлаштиришимиз мумкин. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling