Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet28/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

СОЗЛАШИШ АЛГОРИТМИ

  1. Позалар

  2. Жестлар

  3. Нутқ

  4. Асосий репрезентатив тизим

  5. Етакчи репрезентатив тизим

  6. Киришнинг вербал калити

  7. Киришнинг новербал калити

  8. Нафас олиш.



ШЕРИГИНГИЗ БИЛАН БИРЛАШИШИНГИЗ ҚАНЧАЛИК САМАРАЛИ ЭКАНЛИГИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН

Мослашиш сизга суҳбатдошингиз билан бўладиган ўзаро муносабатларингизда максимал конгруэнтликни ўрнатиш имко-ниятини беради ва шу билан бирга алоқаларингиз самарадорлигини оширади. Бироқ фақат шунинг ўзигина эмас. Шу туфайли, Сиз вазиятни назорат қила олиш имкониятини берувчи кучли ва фойдали вазиятни эгаллайсиз. Бундай ҳолатда, сиз бошқалардан, олдинлари ҳатто хаёлингизга ҳам келмаган исталган натижаларга ва ўзингиз кутган муносабатларга эришишга қодир бўласиз.


Бироқ бундай ютуқларга фақат битта ҳолатда – тўлиқ бирлашишдагина эришилади. Вақт ўтиши билан, тегишли кўникмаларни шуғуллантириш орқали, сизда суҳбатдош шахсида кузатиладиган ўзгаришларнинг нозик деталларини илғай оладиган психологик туйғу ишлаб чиқилади. Бироқ бошланиши учун, у ёки бу ҳолатда тезда тегишли мўлжални ола билишингизга ёрдам берадиган формулага мувофиқ ҳаракат қилишингиз лозим.


Агар, қуйидаги амаллар бажарилса бирлашиш амалга ошган бўлади:
1. Сиз позангизни ўзгартиринг ва шеригингиз беихтиёр сизга мослашади, худди шундай позани эгаллайди.
2. Шеригингиз сизнинг жестларингиз ва нутқингизни имита-ция қила бошлайди.
Агар сиз шу икки жиҳат ишлай бошлаганига (ишлаётганига) амин бўлсангиз, демак, сиз қизиқаётган объект (шахс), сизга нисбатан ички ёқтириш (симпатия) ҳис қилаётганлиги ва сиз муваффақиятга эришиш имкониятига (шансига) эга эканлигингиз ҳақида хулоса қилишга асос бўлади.
Ўзингизнинг оптимал ҳолатингизни қуйидаги тасарруфда берилган усуллар ёрдамида кучайтиришингиз мумкин.


ТАСАРРУФ (ИХТИЁР, ҚАРАМОҚ)

Тасарруф – бу сиз шеригингизнинг ички оламига бўлган эътиборингиз векторини ўзгартириш орқали юзага келтиришни хоҳлаган муносабатингиз баёнидир. Бошқача айтганда тасарруф ўзаро муносабатларнинг шундай усулики, унда оппонентингиз, ўзи англамаган ҳолда, ҳеч бир танқид ёки қарама-қаршиликсиз сизнинг томонингизни олишга мойил бўлади.


Сиз қўшилишинглар (бирлашишинглар) қанчалик самара-дорлигини текширмоқчи бўлсангиз-у ва бунда сиз уни самарадор эканлигига амин бўлсангиз, демак билингки, моҳиятига кўра сиз шеригингизни “бошқараётган” бўласиз.
Шеригингизни сизнинг хулқингизга мос равишда (боғлиқ ҳолда) ўз хулқини ўзгартиришга тайёр эканлигини қайд этган ҳолда бундай тасарруфни ушлаб қолишга ҳаракат қилинг. Бу ўринда айрим муҳим қоидаларни англашга интилинг.
“Агар шеригингиз сизнинг жестларингиз, позангиз, нутқингиз хусусиятларини англамаган ҳолда имитация қилаётган бўлса (... кўзгудагидек акс этаётган бўлса), демак, у шу билан сизнинг хул-қингизга рози эканлигини ўзи англамаган ҳолда (онгсиз равишда) таъкидлаётган бўлади. У сизнинг хулқингиз билан келишар экан, у доимо сизнинг фикрингиз, сўзларингиз, таклифларингиз ва уста-новкаларингизга қўшилади (уларни маъқуллайди)”.
Айни шу фурсатда сиз ўзингизни қизиқтирган шахс билан боғлиқ бўлган ният-ўйларингизни амалга оширишга ҳаракат қилинг.
Агар рўпарангизда, сиз олдин у билан бирон-бир муаммога дуч келган киши, ишдаги ҳамкорингиз турган бўлса, унда бундай вазиятда шу каби муаммоларни ҳал этишга ишонч билан умид қилсангиз бўлади. Сиз шартномаларнинг имзоланиши ёки тузи-лишида муваффақиятсизликка учрадингизми? Бундай вазиятда сизни муваффақият кутмоқда – шубҳаланмасдан ва иккиланмасдан ўзингиз учун муҳим қоғозга имзо чекаверинг ва шартномани тузаверинг.
Муомалага киришиш қийин бўлган (оғир) мижоз олдин ҳеч қандай муносабат билдирмаган инонишни катта тайёргарлик билан идрок этади (қабул қилади) ва ўзлаштиради.
Ўжар хотин ёки эр, бир неча дақиқа олдин сизнинг таклиф-ларингизга норози бўлган ёки ошкора қаршилик билдираётган бўлса, энди уларни осонгина қабул қилади, ғояларингизга бажони-дил рози бўлади.
Ходимингиз топшириғингизни зудлик билан бажаради, бош-лиғингиз эса сизнинг таклифларингизга осонгина пешвоз чиқади.
Драматик эффектга мурожаат қилмайёқ, сиз бу кишиларни гипнозлаб қўясиз.

ЛАНГАР” (“ЯКОРЬ”), ЁКИ РЕФЛЕКТОР МУСТАҲКАМЛАШ АМАЛИЁТИ


Одам ўзининг кундалик ишлари билан машғул, у ёки бу фаолият жараёнига киришган, бирдан, ўзи учун мутлақо кутил-маган ҳолда, уларнинг пайдо бўлиш сабабларини билмаган ҳолда ажойиб ижобий кечинмалар оқимини ҳис қила бошлайди. Бир оздан кейин, у ёнида, қачондир, балким бундан бир неча йиллар муқаддам тинглаган мусиқа янграётганини англайди. Унинг хоти-раси, уни беихтиёр, ўша, ўзини беихтиёр, беташвиш, муаммосиз ҳис қилган даврларга қайтарган. Айнан ўша онда у шу мусиқани тинглаган. Вақтлар ўтди. Унинг ҳиссиётлари (кечинмалари) олдингидек қолди, балким унитилиб ҳам юборилгандир, лекин айни дақиқаларда, ҳозир у кечинмалар яна беихтиёр ўз хазинасидан (омборидан) чиқиб келди ва яна янгитдан яшай бошлади. Бундай ҳолатда “лангар” (“якорь”) деб аталадиган механизм ишлаб кетган бўлади.


Шундай қилиб лангарни кечинмалар элементларидан бит-тасини келтириб чиқариш (чақириш) орқали бутун бошли кечинмаларни пайдо (хосил) қилиш усули сифатида қараш мумкин.
Бизнинг ҳар биримизда, бизнинг ҳолатимиз ва ҳиссиёт-ларимизни бошқарадиган кўплаб англанмаган лангарлар мавжуд. Бошқа томондан, биз улардан, кучли психологик таъсир кўрсата оладиган англанган усул сифатида фойдаланишимиз мумкин. Бу шундай нозик ва нафис техникаки, у маълум бир малакани талаб этади. Бундай кўникма, малакага эга бўлиш учун вақт сарфлашга тўғри келади. Сизга кузата билиш қобилияти ва мақбул фурсатдан фойдалана билиш зарур бўлади. Агар сиз, одамлар ҳолатларидаги оҳиста ва табиий ўзгаришларни бошқара олишга ўргансангиз, унда лангар таассуротларини ўрнатиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.
Шеригингизни вақтингизни яхши ўтказиш мумкин бўлган ёқимли кечага (ўтиришга) таклиф қилинг ва зимдан (аста-секин) уни кузатинг. Унинг кайфияти кўтарилиб, қувноқ ҳолатда бўлган вақтида, гўё бехосдан унинг билагига тегиниб кетинг, лекин бу вақтда ўзингизнинг тегинишингизнинг барча деталларини батафсил эслаб қолинг. Кейинчалик иш юзасидан, ишчи вазиятларда бўлган вақтларингизда, гап сиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ишлар юзасидан бораётганида, ўзингизнинг тегини-шингизни эсланг ва уни сиз олдинги (биринчи) сафар қандай қилган бўлсангиз худди ўшандек кучда, жадалликда, тезликда такрорланг (қайтаринг). Шунда шеригингиз автоматик равишда сиз лангарда гавдалантирган ҳолатга ўтади (сизнинг тегинишингиз – худди лангарнинг ўзи бўлади). Шундан сўнг сизга фақат ундан фойдаланиш қолади холос. Бирон-бир киши сизга мойил бўлса ва айни дамда ёрқин ижобий ҳиссиётни ҳис қилса, унда у доимо бажонидил сизга пешвоз чиқади.
Бу усул кўпинча психотерапевтлар томонидан қўлланилади. Агар сеансларнинг бирида, мижоз маълум бир мусиқий садолар остида осон ва бажонидил алоқага киришса ёки енгил тортган бўлса, кейинги учрашувларда ҳам, худди олдингидек натижаларга эришиш учун ўша мусиқани қўйиш кифоя.
Кинестетик (тегинишли) ва аудиал (масалан, мусиқа) лангарлардан ташқари, яна визуал (кўришга оид) лангарлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Қуйида шулар ҳақида тўхталиб ўтамиз.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling