Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
МУЗОКАРАЛАР ВАҚТИДАГИ «ЛАНГАРЛАР»
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- СТЕРЕОТИПЛАРНИ СИНДИРИШ ( БУЗИШ)
- Степеотипларни синдириш асосида, онг олди даражасида ишловчи, ўзининг кутилмаганлиги (
МУЗОКАРАЛАР ВАҚТИДАГИ «ЛАНГАРЛАР»
Музокаралар олиб бориш вақтида стол устида бир нечта ёқимли суратлар ёки фотосуратлар қўйиб қўйинг. Шеригингиз уларга нисбатан у ёки бу тарзда ижобий ҳиссиётларни намоён қила бошлаган вақтда, шундай қилингки (ошкора эмас, намойиш қилмай, сездирмай), у сиз тайёрлаб қўйган суратга эътибор қилсин. Келгуси сафар яна зарурат туғилиб қолганда, унга ўзингиз истаган кайфиятни юзага келтириш учун, унга яна ўша суратни сездирмай “суқиб қўйинг”. Бундай ҳолатларда, у англамаган ҳолда муносабат билдиради ва сизнинг лангарингиз ёрдамида, у яна ўша, олдин (қачондир) спонтан ҳис қилган ижобий кечинмаларга қайтади. Ўзимизнинг манипуляцияларимиз билан, биз онг остига таъсир қиламиз ва унинг рефлектор жавобини оламиз. Лангар тизимининг моҳияти шунга асосланади. СТЕРЕОТИПЛАРНИ СИНДИРИШ (БУЗИШ) Сиз саҳнада намойиш қилинган гипнозни томоша қилган бўлишингиз мумкин. Унда гипнозчи каталепсия феноменини намойиш қилиш учун гипнозга берилувчан одамларни қандай қилиб танлаб (ажратиб) олганини гувоҳи бўлгандирсиз. Унда гипнозчи 20-30та (балки ундан ҳам кўпроқ) кишини саҳнага чиқарадида, икки қўл бармоқларини чалиштириб юқорига кўтаришни сўрайди. Гипнозчининг “сеҳрли” саноқларидан сўнг шу “томошобинлар”нинг камида тўртдан бирининг қўллари, гипнозчи “истагандек” позада ҳавода қолиб кетади. Буни кўрган томошабинлар ҳайрон бўлиб “магия афсунгари” имкониятларига қойил қолиб, унга ишончи чексиз ортиб уни олқишлайдилар. Бундай тадбирни сиз стереотипларни синдириш техникасидан фойдаланган ҳолда саноқли сонияларда гипнозга ва инонишга берилувчанлик даражаси қандай бўлишидан қатъий назар хоҳлаган одамингизда қилиб кўришингиз мумкин. Бу техника усулларидан бири – тўхтатиб қўйилган қўл бериб кўришиш ҳисобланади. Сиз бирортаси билан саломлашаётган вақтингизда, охирги фурсатларда қўлингизни тез ва кескин тортиб олинг. Сиз шу оннинг ўзидаёқ унинг қўли каталептик транс ҳолида қотиб қолганини кўрасиз. Бу ўринда сиз бирорта ҳам инонтирувчи сўзни айтмаган бўлишингиз мумкин. Шунга қарамай сиз соф кўринишдаги гипнотик феноменни юзага келтирган бўласиз. Бу лаҳзада суҳбатдошингизнинг онги ўзгарган ҳолатда бўлади. Унинг сензураси заифлашган ва бундай ҳолатда ҳар қандай шароит унинг психикаси томонидан, бирон-бир сабабсиз ўзлаштириб олинади. Мисол учун, чекаётган одам, энди сигаретасини тутатмоқчи бўлганида унинг қўлидан сигаретани тўсатдан тортиб олсангиз ҳам шундай ҳолатни юзага келтиришингиз мумкин. Сиз дўстларингиз даврасида ичиб ўтирибсиз. Навбатдаги қадаҳ сўзи айтиб бўлинди. Одамлар қадаҳларни оғзига олиб борди. Шу он сиз “Тўхтанглар!”-деб кескин овоз чиқарасиз ёки шунга ўхшаш, ҳижолат қилувчи (шок ҳолатига туширувчи) нимадир қиласиз. Ҳеч бўлмаганда бир неча сония давомида шерикларингиз ҳаракатсиз позада қотиб қоладилар. Бу вақтда улар транс ҳолатига тушган бўлади. Буни эса сиз ўзингиз кутилмаган хатти-ҳара-катингиз туфайли келтириб чиқарасиз. Юқорида келтириб ўтилган барча ҳолатларда сиз стерео-типларни синдирган бўласиз. Одамлар шундай яралганки, улар аниқликка интиладилар. Стереотип эса айнан шу аниқликни яратишга ёрдам беради. Бу табиий жараён ва табиий механизм, чунки ноаниқлик вазиятлари англанган ёки яширин хавотирланиш ҳолатини келтириб чиқаради. Биз стереотипларни синдирган вақтимизда, мўлжалланган (башорат қилинган) аниқликни бузамиз ва шу билан бирга, одамдан у одатланиб қолган психологик ҳимоясини ечамиз. Шу тарзда биз уни қисқа муддатли транс ҳолатига туширамиз. Бу қадим замон-лардан буён эволюция жараёнидан шаклланиб ва мустаҳкамланиб келган, қисқа муддатли транс ҳолати, мазкур вазиятда ҳимоя ролини бажаради. Ахир ҳайвонот оламида ҳам уларнинг бирлари қочиб қолиб ўз ҳаётини сақлаб қолса, бошқалари транс ҳолатига тушиб ҳаётини сақлаб қолган. Хулқнинг кейинги шакли ўз навбатида тажовузкорнинг стереотипини синдиради. Чунки унинг хулқи, хатти-ҳаракати олдиндан ишлаб чиқарилган қатъий дастур, яъни: “қочаётган, тақиб қилинаётган – қувиб бориб етувчи, тақиб қилувчи”, дастури бўйича ишлайди. Мазкур ҳолатда, қурбоннинг ҳаракатсиз ступор ҳолатига тушириб қўядиган инстинктив транс туфайли дастур бузилади (синдирилади). Шу тарзда тақиб қилаётган йиртқич мўлжаллаган тизимидан чиқиб кетади. Одамларда, одатда бундай ҳолат унча узоқ давом этмайди – бир сониядан бир неча сониягача бўлиши мумкин. Чунки онг, юзага келган вазиятни қандай баҳолаш ва шунга мувофиқ у ёки бу хулқ стратегияси бўйича тегишли кўрсатмани олиш учун, олдинига гўё психика қарига (тубига) шўнғийди, сўнг яна орқага қайтиб чиқиб ўз ҳуқуқи доирасида цензурани ва танқидий тўсиқларни қайта тиклайди. Шу билан субъектга рўй берган ҳодисани англаш имкониятини беради. Шунинг учун дастурни ёки ўзини-ўзи инонтиришни англаш лаҳзаси рўй бергунгача, яъни қисқа оралиқ трансдан олдин ўрнатиш керак. Юқорида ёзиб ўтилган усуллардан ташқари, шаблонни бузишнинг шок усулларини қўллашни талаб қилмайдиган яна бошқа “юмшоқроқ” шакллари ҳам мавжуд. Масалан, кийим фасонини ёки соч турмагини ўзгартириш ҳам биринчи дақиқаларда шеригингизнинг “бошини қотириб қўйиши” мумкин. “Степеотипларни синдириш асосида, онг олди даражасида ишловчи, ўзининг кутилмаганлиги (тўсатданлиги) билан, психиканинг башорат қилувчи (олдиндан билувчи) фаолия-тини бузиб ташловчи, кутилмаган хатти-ҳаракатлар ётади”. Сизнинг хатти-ҳаракатларингиз ижобий ҳиссиётларни кел-тириб чиқаришига интилинг. Майли, бу шеригингизни сизга нисбатан ҳимоя тўсиқларини қуришга мажбур қилувчи ҳавотир тўлқинларини, бегоналик ва ҳушёр бўлиб туриш тактикасини келтириб чиқарганидан кўра, кутилмаган ёқимли ҳолатлар бўлсин. Ўз воситаларингиз арсеналида қуйидагилардан фойдаланинг: - ёқимли хабарлар (хушхабар) (ҳатто сизга уларни тўқи-шингизга тўғри келса ҳам); - кичкина (арзимас) совғалар; - ташқи кўринишингиздаги ўзгаришлар; - инценировка (томоша кўрсатиш) (масалан, сиз кабинетда шеригингиз икковингиз ўтирибсиз. Телефон қўнғироғи чалиниб қолади. Бу вақтда, сиз олдиндан тайинлаб қўйган шахс (яъни у билан сиз олдиндан келишиб олган бўласиз), катта ташкилотлардан (компания) бирининг директори номидан, кўрсатган хизмат-ларингиз, қандайдир ҳиссангиз учун, сизга қандайдир бир мукофот берилганлиги ҳақида хабар беради. Сиз телефон гўшагини шундай тутингки (табиий бўлсинки), сизга эълон қилинаётган маълумот сиз билан бирга ўтирган одамга ҳам аниқ эшитиладиган бўлсин. Бу ҳолатда сиздан маълум даражада артистлик талаб қилинади). Кутилмаганда хонада учинчи одамнинг пайдо бўлиб қолиши ва шеригингиз орқасида ўтириб олиши каби “полициячи” усулларидан сақланинг. Бундай усуллар самарасиз ва мағлубиятли бўлади. Тўғридан-тўғри психологик босим ўтказманг. Балким шеригингизнинг руҳий қуввати (психикаси) сизникидан-да кучлироқ бўлиши ҳам мумкин, унда сизга психологик босимга чидашингизга тўғри келади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling