Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
IV ҚИСМ П С И Х О С Е Н С О Р С И Н Т Е З
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
IV ҚИСМ
П С И Х О С Е Н С О Р С И Н Т Е З КРЕАТИВ (ИЖОДИЙ) ПСИХОТЕРАПИЯ ТАЖРИБАСИ Сизлар энди тренингнинг психотехник тизими билан танишиб чиқасизлар. Бироқ, мен, сизлардан бирортангиз: “Ҳаммаси жойида. Мен ўзлаштириб бўлдим ва ўргандим” - дейишингизни истамаган бўлардим. Ахир бирорта ҳам тирик зот, ўзича: “Мен яшаб бўлдим ва мен ҳаммасини биламан” – деб айта олмайдику. Мабодо кимдир шундай дейишга журъат қилса – у ё ёлғончи ёки ўлган. Ҳар қандай тизим - мутлақлашса ва тизимдан схемага айланса тамом бўлади (ўлади). Агар гап одам ҳақида, айниқса унинг сирлари – руҳияти сирлари ҳақида бораётган бўлса бу кўпроқ тааллуқлидир. Шунинг учун, ўзингиз эришган ютуқларингизга нисбатан, ҳатто улар сизнинг барча кутганингиздан-да зиёда бўлса ҳам, хулоса қилишга шошилманг. Бу, у қадар катта бўлмаган рисо-ланинг охирги саҳифаси ва якуни атиги унинг бошланишини билдиради холос. Ҳар қандай психотерапевтик методиканинг қиммати унинг катализаторлик хусусияти, мустақил изланишга руҳлантириш қобилияти билан белгиланади. Ҳар тонг бошингиздан совуқ сувни қуйишингиз мумкин, релаксация қилишга ўрганишингиз ва тезда кафтларда иссиқлик сезишни юзага келтириш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилишингиз - яъни соғлом турмуш тарзини юритиш мумкин. Шахсан мен, уларни ҳаммасини автомат тарзда қилиш учун каттакон зўриқиш (кучланиш) сарфлаб ўтиришни бемаъни деб ўйлайман. “Инсоннинг ўзи сир. Мен инсон бўлиш учун шу сирни ўрганаман”, - бу сўзлар ҳар қандай психотерапия ва аутопси-хотерапиянинг асосида ётиши мумкин деб ўйлайман. Бу оламда, энг кучли трансформацияни амалга оширишга қодир фақат батта куч бор – бу ижод кучидир. Ахир Ҳаётнинг ўзи - бу аввало ижодий жараёндир. Агар шундай бўлмаганда эди, унда бу қаторларни ёзаётган одам ҳам, уларни ўқиётган одам ҳам бўлмасди. Одам турмуш тарзини истаганича ўтказиши мумкин, яъни соғлом ёки ҳайвонларча, сезиларсиз ёки жўшқин турмуш кечириши... Яшаш мумкин. Ушбу қўлланма, аввало, сиз билан бирга ва ҳар биримиз ўзимиз учун, ҳар куни “Жонли Ҳаёт”ни топишимиз учун ижодий ёндашишимизга мўлжалланган. Бунинг учун биз, ўзимизнинг қайсики, биз халича йўқотиб улгурмаган, лекин қадрсизлантирган ва кундалик ҳаётимизда (маданиятда) фойдаланмай қўйган, шу билан бирга ўзимизнинг моҳиятимиз ва мавжудлигимизни, номустақил ва тобе (кимлар-гадир, нималаргадир боғлиқ) қилиб қўйган азалийлигимизга қайтишимиз керак. Азалийлик – бу бизни “Мен”имизнинг чуқур (тубан) қисми ёки айтишимиз мумкинки, чуқур мен (Қаръий Мен)имиз. У бизнинг сирли ва етиб бўлмас оламимиз билан доимо (мунтазам) мулоқотда бўлади. Бу бизни, биз қаёқдан келиб чиққанмиз, нималар орқали куч олишимизни белгалаб берадиган манба, бу охир-оқибат шундай бир ички ҳақиқий озодликки, биз унга маҳкум қилинганмиз. Бироқ, унинг етишмаслигидан эса (у йўқ бўлса) кўпчилигимиз ўзлиги-мизни барбод қиламиз. Ҳар бир одам ижодга қодир. Келинг биргаликда, ўзимизни-ўзимиз рўёбга чиқаришимизга ҳалақит қиладиган тўсиқларни енгиб ўтамиз. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling