Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
АСОСИЙ СЕНСОР КАНАЛ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- С И Н Е С Т Е Т И К Т И П
АСОСИЙ СЕНСОР КАНАЛ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ
Буни хотирадан фойдаланган ҳолда осон ва ҳаммасидан самаралироқ қилиш мумкин. Чунки хотира типи тегишли сенсор типга тўғри келади. Мумтоз физиологияда, хотирани: эшитиш, кўриш, тери-туюш, маза-таъм, ҳид билиш турлари фарқланади. Исталган сўзни айтинг. Масалан, Ўрмон ва шу билан айни дамда ўзингизда юзага келган (пайдо бўлган, намоён бўлган) ассоциацияларни белгиланг. Ўзингиз учун ўзингизга тўғри кела-диган вариантлардан биттасини танланг. “Ўрмон” сўзи айтилганда мен ҳаммадан олдин: Ички нигоҳим билан уни кўрдим. Ички эшитишим орқали унинг овозини (оҳангини) эшитдим. Ички туйғум орқали уни сездим. Унинг ҳидини идрок қилдим. Ўрмон билан боғлиқ таъмни эсладим. Бу ўринда биринчи навбатда сизда нима юзага келди? Тасвир (сурат) Оҳанг (товуш) Сезгилар Ҳид Таъм. Бу саволга жавоб берар экансиз, сиз ўзингизнинг асосий сенсор каналингизни аниқлаб оласиз. Нима рўй берди? Айтилган сўз реал қўзғатувчи сифатида хотиротнинг ассоциатив поғонаси (каскад)ни қўшиб юборди ва хотирангиз сиз учун хос бўлган режимда ишлаб кетди. Бундай далил бизга, хотира ҳақида у тескари идрок этишнинг сенсор тизими эканлиги ҳақида гапириш имконини беради. Қачондир амалга оширилган идрок, ҳозирги фурсатда, ўшалар сақланадиган жойдан, у жойга қандай йўл билан кирган бўлса, шу йўл билан қайта чиқади. С И Н Е С Т Е Т И К Т И П Шундай одамлар ҳам мавжудки, улар сенсор каналларни бир-бири билан аралаштириб (қовуштириб), ундан ягона интеграл образ олишга қодир бўлади. Бундай гуруҳга ёрқин мисол Скрябиндир, у товушни кўра олган. Чурленис рассом ва композитор, товушларни кўрган ва рангларни эшитган. Бошқа бир буюк синестетик Артур Рембо турли рангларга бўялган ҳарфларни кўрган. Бироқ синестезияга қобилият нафақат махсус иқтидорли кишилардагина кузатилмайди. Айтиш мумкинки, ўртача одамлар ҳам кўпинча синестетик баҳолардан фойдаланадилар. Масалан, рангни иссиқ ёки совуқ сифатида, товушни юмшоқ ёки қаттиқ-лигини аниқлаётган вақтимизда бизнинг идрокимиз синестетик бўлиб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда биз ранг ёки товушни кинестетик характеристикаларига кўра фарқлаймиз, бу демак, биз уларни нафақат кўрамиз ёки эшитамиз, балки уларни ҳис ҳам қиламиз! Бизнинг идрокимиз сенсор каналларнинг қатъий белгиланган рамкасидан чиқиб кетади ва экстра-сенсор бўлиб қолади. Албатта бу ўринда метафора (истиора, мажоз) кузатилади, бироқ, шунчаки метафорагина эмас, балки идроклар оқими қўшилиши йўли билан ташкил топган метафора мувжуд бўлади. Агар сиз эслай бошласангиз, унда сиз албатта, беихтиёр онгсиз равишда синестезиядан фойдаланасиз. Бу бизнинг ҳар биримиз шу каби турдаги идрокка қодир эканлигимиздан дарак беради. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling