Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet42/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

1 - Кузатиш. Мижозларимдан бири менда гипнотерапия курсини ўтган. Транс ҳолатига тушиш чуқурлиги 1-даражани ташкил қилган биринчи сеансдан ташқари (бошқа), қолган сеансларда трансга тушиш иккинчи даражага етган. Унга мен олдиндан тайёрлаб қўйган ва вербал алоқани ишга солмаёқ ҳаёлимда мужассамлаштирилган образларга эркин муносабат билдириш таклиф қилинди. Мен қушлар образларини жадал ва аниқ тасаввур қилган вақтларда у аёл, унинг ёзишича, вазнсизлик ҳолатини ва эркин (енгил) парвозни ҳис қила бошлаган. Ҳолбуки, у айни вақтда нима учун дабдурустдан бундай кечинма пайдо бўлганини – «шунчаки кутилмаганда енгил ва ёқимли бўлиб қолганини» ўзи ҳам тушунтириб бера олмайди. Бу йўналишда тажрибаларни яна давом эттириб, мен ўз натижаларимни қуйидаги жадвалга ёзиб бордим. Бу ерда, чапда, ўзим ҳаёлимда мужассам этган образларни жойлаштирдим, ўнгда эса – у аёл айни вақтда ҳис қилган (унда юзага келган) кечинмаларни (унинг ёзганлари бўйича) жойлаштирдим.



Олов

“Тана бўйича ёқимли илиқлик юра бошлади ва тўсатдан иссиқ бўлиб қолди”.

Сув

“Салқинлик, тананинг енгиллашишини, қулоқларда шовқинни ҳис қилиш”.

Тоғлар

“Мен тоғларни эсладим. Ҳавони сийраклашуви, баландликни ҳис қилиш”.

Ўрмон

“Баргларнинг шитир-шитирини эслатадиган, қулоқ-лардаги юмшоқ, енгил, ёқимли шовқин”.

Дала

“Макон, эркинликни ҳис қилиш. Нафас олиш енгиллашди”.

Мен бу ерда, биз ишлаб чиққан образлардан фақат бир қисмини келтириб ўтдим холос. Қолган барча юзта ҳолатларда ҳам натижалар шундай самарали бўлиб чиқди.


2 - Кузатиш. Иманоэнергетик усул билан терапия қилина-ётган эркакка, транс ҳолатида бажариши лозим бўлган қуйидаги топшириқ берилди. Маълум бир сигнал бўйича, айни фурсатда у қандай ҳолатда бўлса шундай (ўз хоҳиш истагидан келиб чиқиб) исталган хатти-ҳаракатни бажара бошлайди. Унинг ҳаёлига келган ҳар қандай фикрни, у ҳаракат фаоллигида рўёбга чиқариши лозим бўлган. Бунда, у хали билмаган, лекин олдиндан тайёрлаб қўйилган образлар ишга киришган.



Қуш

Қушларнинг парвозига ўхшатиб қўлларини силтай бошлади.

Сузувчи

Сузаётган киши ҳаракатини ўхшатиш (имитация қилиш).

Тош

Қотиб қолган поза. Томир уриш тезлигининг кама-йиши (пасайиши). Кафтларининг музлаши (совиши). Нафас олишнинг секинлашуви.

Шуни таъкидлаш жоизки, биринчи тажрибада ҳам иккин-чисида ҳам, синалувчилар мен олдин қайд этган образларни қайта юзага келтирмадилар. Уларнинг ҳар бирида, менинг материалларим билан мос тушмайдиган ўзларининг хусусий ассоциациялари юзага келди. Шунинг учун бу ерда фикрни масофадан узатиш ҳақида деярли гап бўлиши мумкин эмас. Келтириб ўтилган амалий тажрибалардан мисоллар 3-сигналлар тизими – Имагоэнергетик тизим фаолиятини кўргазмали намойиш этади.





Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling