Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
С Е Н С О Р Л А Ш Т И Р И Ш
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
С Е Н С О Р Л А Ш Т И Р И Ш (СЕНСОРИАЛИЗАЦИЯ)
Санъат тарихида, у ёки бу ижрочи ўзи ижро этаётган образга шу қадар берилиб кетиб, ҳатто ўз персонажи ҳис қилаётган ҳолатни ҳақиқатан ҳам жисмонан ҳис қилганлиги ҳақида мисоллар кўп. Флеберни эсланг, у ўзининг Бовари хонимини “заҳарлаган” вақтида, унинг ўзи ҳам заҳарланганлик аломатларини яққол ҳис қилган, бу эса уни бир неча кун давомида касал ҳолатда ётишга мажбур қилган. Динга ўта кучли берилган кишилар, ўз баданларида “Хрис-тоснинг яраларини” – стигматлар деб аталадиган изларни келтириб чиқаришга қодир бўладилар. Бундай симптомлар психологияда стигматизмлар деб юритилади. У ўта гапнозга берилувчан ва ўта инонувчан кишиларга хос, шунинг учун ҳам уларнинг орасида у ёки бу эътиқод фанатиклари кам эмас. Бундай ҳодисанинг меха-низми ҳам сенсориализация механизмидан иборат. Юқорида келтириб ўтилган далиллардан аёнки, сенсориал-лаштириш бу образларни, организмда физиологик ўзгаришларни юзага келтиришга қодир ҳиссий кечиниш жараёнидир. Спонтан деб аталадиган, беихтиёр сенсориализация, кўпинча, биздан тасаввур типимизни фаоллаштиришни талаб қилувчи, қандайдир ҳиссий кечинмаларга берилган вақтларимизда куза-тилади. Биз қизиқарли китоб ўқиймизми, жозибали мусиқа тинглаймизми ёки бизни ўзига жалб қиладиган тасвирлар ифода-ланган суратларни томоша қиламизми, биз беихтиёр (онгсиз равишда) сенсориаллаштирамиз. Сиз ўзингизнинг севимли қаҳра-монларингиз билан кечирган ҳолатларингиз, улар билан бирга қувонганингиз (кулганингиз), ёқтирганингиз ва нафратланганингиз ҳолатлари кузатилган жўшқин вегетатив муносабатларингизни эсланг. Гипноз ҳолатида ҳам сенсориаллаштиришга мисолларни кўриш мумкин. Масалан, куйишга инонтирилганда синалувчи терисида қизариб қолган жойлар аниқ кўринади. Ўзини-ўзи гипнозлаш жараёнида (унинг вариантлари аутоген машқларида кузатилади) ёрқин образларни қайта эсга тушириш, организм томонидан муносабатлар мажмуини юзага келтиради. Фараз қилайлик, агар сиз ёрқин ва иссиқ қуёшни тасаввур қилишни жадал юзага келтирсангиз, унда сиз ҳароратни сезасиз. Сизнинг ҳаёлингизда юзага келган салқинлаштирувчи (салқин ичимлик) сокда ҳар томонга сачраётган яшанг лимоннинг мазаси, оғзингизни тасаввурдаги эмас, балки реал сўлак билан тўлдиради. Бундан ташқари биз кўраётган тушлар ҳам (бизнинг туш-ларимиз) сенсорлаштиришга тўла. Айтиш мумкинки, сенсорлаштириш фаолияти учун иккинчи сигналлар системаси жавоб беради. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling