Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
С И Г Н А Л Л А Р Т И З И М И
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
С И Г Н А Л Л А Р Т И З И М И
И.П.Павлов ўз вақтида сигналлар тизими ҳақидаги таъли-мотларни ишлаб чиққан. Моҳиятига кўра бу рефлекслар тескари алоқа канали бўлиб хизмат қиладиган информацион тизимдир. Рефлекслар: шартсиз – туғма, биологик ва шартли – тажриба жараёнида ўзлаштирилган бўлади. Биринчи сигналлар тизими – эволюцион жиҳатдан анча қадимийдир. Шунинг учун ҳам улар, ташқи олам билан стимул-реакция тамойили бўйича амалга ошадиган муносабатларнинг архаик типлари билан боғлиқ. Бу дегани, ташқаридан келаётган бевосита қўзғатувчи, бевосита рефлектор жавобни келтириб чиқаради. Агар сиз қизиб турган дазмолга тўсатдан тегиб кетсангиз, унда ўйлаб ҳам ўтирмай шу оннинг ўзида қўлингизни тортиб оласиз. Шу ондаёқ қайд этиладиган ва тажрибага итоат қиладиган инстинктив автоматизм ишлайди. Иккинчи сигналлар тизими, биринчисига қараганда анча янги ва мураккаб психик тузилма ҳисобланади. У, айни вақтда қўзға-тувчи бўла оладиган ва рефлектив жавобни юзага келтирадиган сўз билан боғлиқ. Кўргазмалироқ бўлиши учун, классик бўлиб қолган, лимон билан боғлиқ мисолга мурожаат қиламиз. Агар сиз натурал лимонни олиб ва уни маъзасини тотиб кўрсангиз, унга нисбатан организмингизнинг қандай муносабат билдириши (реакцияси) сизга яхши таниш, яъни оғзингизда жуда кўп сўлак пайдо бўлади. Бу ерда реал қўзғатувчи, маза-таъм рецепторларининг реал нерв учларига таъсир этиб, биринчи сигналлар тизими фаоллигини қўшиб юборади ва шу билан ўзига хос жавобни юзага келтиради. Иккинчи ҳаолатда сизга жуда образли ва чиройли қилиб лимон ҳақида гапирилганда, оғзингизда нордон таъмни ва кучли сўлак ажаралишини сеза бошлайсиз. Иккинчи сигналлар тизи-мининг қўшилиши ҳисобига сўз моддий қўзғатувчидек таъсир қилади. Психотерапевтик амалиёт шароитларида мен кашф этган учинчи сигналлар тизими - имагоэнергетик деб номланади. Энергияга айланган образ ва образга айланган энергия ҳалқаси унинг субъекти ҳисобланади. Бу ҳолатни кўргазмали кўринишда қуйидаги формула тарзида ифодалаш мумкин: И – Э – И – Э – И. Бу ерда, И – имаго (образ), Э – энергия. Унинг амал қилиш тамойили: образ – ёки индивидуал ривожланиш (тараққиёт) жараёнида ёки архетипик тарзда шаклланувчи тўқималар тузилишида энергетик матрица кўринишида конденсациялашади (тўпланади, йиғилади). Биоэнергиянинг ҳар қандай шакли ўз навбатида муносиб (тегишли, қулай) шароитларда образларга айланади. Бошқачасига айтганда бу жараённи биопсихик трансформация деб аташ мумкин. Мазкур жараённинг физиологик моҳияти – тежамкорлик тамойилидир. Бундай образ психик реалликка тааллуқли бўлади ва биз жуда кўп (кучли) миқдордаги образларга эга бўламиз. Агар онгни қандайдир – макон, образни эса - қандайдир ҳажм сифатида тасаввур қилсак, унда барча мавжуд образларни ўзимизга сиғди-ришга у жуда ҳам чегараланган (тор) бўлиб қолади. Шунинг учун бундай актга у қодир эмас. Учинчи сигналлар тизими фаолияти образларнинг бир қисмини онгсизликка (онг остига) сиқиб чиқа-риш имконини беради ва уларни энергияга трансформация қилади (айлантиради). Қуйидаги иллюстрацияларни келтираман. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling