Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


С Е Н С О Р К А Н А Л Л А Р


Download 0.57 Mb.
bet38/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

С Е Н С О Р К А Н А Л Л А Р

Инсон идроки, яхлит бўла туриб, структурлаштириш хис-латига эга, шунинг учун ҳам у бир турли эмас. Идрок этишнинг учта асосий канали – кўриш (визуал), эшитиш (аудиал) ва кинестетикдан – фақат баттаси асосий ҳисобланади. Маълумот-ларнинг максимал кириб келишини амалга оширувчи, айни вақтда қўшимча маълумотларни бериш ва қўшимча маълумотли функ-циялар бошқа каналларга тегишли бўлади.


Масалан, рассомда кўриш идроки (кўриб илғаш) афзал (устивор) ҳисобланади, бу ҳолатда биз визуал тип ҳақида гапи-рамиз. Мусиқачи – кўпроқ ўзининг эшитиш сезгиларига таянади, шунинг учун, у ёрқин ифодаланган визуал типни намоён этади. Айтайлик, спортчи учун мускуллар сезгиси, ўз танасини ҳис қилиш (сезиш) касбий натижаларга эришишда зарур шарт-шароит бўлиб хизмат қилади. Улар кинестетик йўналишдаги кишилар ҳисобланади.
Биз у ёки бу сенсор тип ҳақида гапираётганимизда, мазкур ҳолатда идрок этишнинг қайси тизими устиворлик қилишлигини назарда тутамиз.
Шундай кишилар гуруҳи ҳам мавжудки, улар учун ёрқин ва ҳид билиш сезгисига оид образларни идрок қилиш хос. Аёнки, бу ўринда гап ҳид билишга (осмик) йўналишли, ҳид билиш идроки функцияси устувор бўлган субъект ҳақида бораётган бўлади.
Агар маза-таъм таассуротлари ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уларни (ҳид билувчи тип ёки дегустаторлар типини) инкор (рад, игнорировать) этишимиз мумкин эмас.
Шундай қилиб, яхлитлигича идрок қилиш, шартли равишда қуйидагича аташ мумкин бўлган бешта сенсор каналлари функ-цияларининг йиғиндиси сифатида амал қилади. Булар:

  1. Визуаль – кўриш (Визуальный – зрительный)

  2. Аудиаль – эшитиш (Аудиальный – слуховой)

  3. Кинестетик–мотор–ҳиссий (Кинестетический–моторно–чувствительный)

  4. Осмик – ҳид сезиш (Осмический – обонятельный)

  5. Маза – таъм (Вкусовой).

Бу каналларнинг ҳар бири ўзига хос (аналогик) анализа-торларга боғлиқ эканлигини илғаш қийин эмас. Бу анализаторлар маълум бир органнинг анатомик тузилишига эга бўлади ва ўзига хос рецептор тузилмасидан фойдаланади. Шу билан бирга айни вақтда локал физиологик механизмлар билан шартланади (физиологик механизмларнинг жойлашиши билан шартланади):

  1. Визуаль – Кўз – Кўриш анализатори – Кўриш

  2. Аудиаль – Қулоқ – Эшитиш анализатори – Эшитиш (Слух)

  3. Кинестетик – Тана – Мускул ва тери анализаторлари – Мускул ва тери сезгирлиги

  4. Осмик – Бурун – Ҳид билиш анализатори – Ҳид билиш

  5. Маза-таъм – Тил – Маза-таъм анализатори – Маза.




Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling