Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet34/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

Т Р Ю И З М
(Ҳаммага маълум бўлган ҳақиқат)

Трюизм умумий тасдиқлардан иборат, бошқача айтганда – Баналлик (сийқаси чиққан гап). “Ҳамма одамлар ҳис қилишга қодир” ёки “Қишда, одатда совуқ бўлади” – деган каби мурожа-атлар, трюизмлар ҳисобаланади.


Амалиётда трюизм коммуникациясидан муайян (конкрет) ҳодисадан умумийга ўтишда фойдаланилади.
Бундай вазиятда, эътиборни – можаро келтириб чиқариш хавфини туғдирган, кутилмаганда хонага бостириб келган кишидан бир оз умумийроқ бўлган “ҳамма одамлар шунақа, ҳар биримизда шундай инсоний табиат мавжуд” деган каби ҳолатга ўтказган (бурган) муҳим. Трюизм билан келишмаслик мумкин эмас – унинг кучи айнан шунда.
Ўз тафаккурингизни трюизм ва умумлаштиришга машқ қилдириш учун, қуйидаги каби машқни вақти-вақти билан бажариб туринг.
Масалан, стол.
Стол – Предмет (буюм) – Нарса – Материя – Борлиқ.
Энди умумлаштиришнинг бу даражасидан тескари томонга (йўналишга) ҳаракат қилинг.
Стол – Ёзув столи – Муайян (конкрет) ёзув столи...
Шундай содда (элементар) занжирни эркин (осонгина) туза оладиган бўлганингиздан кейин, сиз янада мураккаб тушунчаларга эркин ва осон ўта оласиз. Олинган малакаларингизни вазиятларга нисбатан қўллашга уриниб кўринг. Мисол учун, сизда бугун мажлис ўтказишингиз режалаштирилган, сиз эса маъруза (доклад) ёки ҳисобот тайёрламагансиз.
Бундай ҳолатда (вазиятда) сиз қандай йўл тутасиз?
Машҳур менеджерлардан бири инкорпорация ва трюизмдан фойдаланган. У ўз шерикларига (ҳамкорларига) қуйидагича мурожаат қилган:
“Ҳаёт сониялар сайин ўзгариб бормоқда (Трюизм). Мен бугунги кунга тайёрлаган ҳисобот, эртага шубҳасиз (умидни узса ҳам бўладиган даражада) эскиради, шунинг учун, менга уни тайёрлаш учун шу қадар қимматли бўлган вақтни, маълумки вақт – бу пул, сарфлашдан маъно йўқ деб ўйлайман. Шунинг учун, мен сизлардан, фойда (кирим) юзасидан у ёки бу мулоҳазаларингизни эшитишни хоҳлардим, албатта, агар уларнинг муайян (конкрет) бўлишини назарда тутаман. Шундан сўнг уч кундан кейин биз яна йиғиламиз, бу вақтда мен ўз ҳисоботимга долзарб тузатишлар киритиб улгураман”.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling