Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet33/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

И Н К О Р П О Р А Ц И Я
(Инкорпорация – ўз таркибига киритиш, қўшиб олиш).

Инкорпорация – баён этишга олдиндан кўзланмаган ва кутил-маган вазиятларни қўшиб олишдир (масалан, мижознинг кутил-маган муносабати (реакцияси) ёки кучли бегона (бошқа) қўзға-тувчилар).


Агар сизларнинг суҳбатингларда сиз кутмаган нимадир рўй берса, ўзингизни ҳеч нима бўлмагандек тутишингиз мақсадга мувофиқ эмас. Сизнинг бундай муносабатингиз (хулқингиз) шери-гингизда ички ўзаро боғланмаганлик ҳолатини келтириб чиқаради ва у сизга ишончини йўқотиши мумкин. Барча кутилмаган моментлардан фойдаланинг ва уларни ижобий контекстда3 идрок (тасаввур) қилинг.
Мисол учун, сиз шеригингиз билан музокаралар олиб бораётган вақтингизда кабинетингизга ходимингиз бостириб кирадида, у кам пул олганлиги, нима бўлишидан қатъий назар зудлик билан бу муаммони тубдан ҳал этишни талаб қилиб қолди.
Аслида бунга ўхшаш вазиятлар тез-тез учраб туради. Халқаро туризм билан шуғулланувчи ташкилотнинг директори бир гал бундай вазиятга тушиб қолган. У бу вақтда нима қилган? Инкорпорация қилган. Салбий моментни ижобий трансформация қилган.
- Мана, - у дабдурустдан хонага бостириб кирган, терга ботган ходимни Грециялик ҳамкорига (шеригига) кўрсатиб, шу билан бирга, юмшоқроқ қилиб айтганда чет эллик меҳмонни бир оз ҳижолат қилиб, - кўринг, одамлар ўзини бирон нимадан қуруқ қогандек ҳис қилганда ёки уларда нимадир юришмаганда гоҳида қандай иш тутишини кўрдингизми. Уларни бу ишга катта бир куч ва шиддатли темперамент ундайди. Шунинг учун одам ўзининг фаол формасини йўқотиб қўймаслик учун, нимагадир (қандайдир бир) дефицит (камчилик, етишмовчилик) ҳис қилиб туриши керак. Бу киши, - у кириб келган ходимни кўрсатиб, - ўта (ҳаддан зиёд) фаол. Агар шу сизнинг табингизга тўғри келса, унда у ёки яна кимдир, бошқа, шунга ўхшаш (шу тоифадаги) киши, Афинага борадиган биринчи делегациямизни бошқаради, агар уни иста-масангиз, унда биз бошқа, бир оз хотиржамроқ етакчини юборамиз.
Воқеаларнинг бундай бурилиб кетишига грек муносабатини ўзгартириб “О кей”-деди, ва бу қизиқарли вариант устида ўйлаб кўришга рози бўлди.
Бунда ачинарли англашинмовчиликлар аралашган музокара-лар, айнан шу англашинмовчилик туфайли, уни янада жонли бўлишини таъминлади.
Бу ҳолатда, трюизм деб аталадиган стратегик йўл қўл-ланилган.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling