Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
ПСИХОЛОГИК ДАСТУРЛАШТИРИШ ТИЛИ
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ў Т И Ш Л А Р
ПСИХОЛОГИК ДАСТУРЛАШТИРИШ ТИЛИ
Сизнинг нутқингиз самарали таъсир кўрсатиши учун сиз Демосфен бўлишингиз шарт эмас. Бошқа томондан, уни етарлича баҳоламаслик ҳам яхши эмас. Тўғри ёндошиш ва усулларни билиш орқали ундан бошқа одам психикасига таъсир кўрсатиш мумкин бўлган кучли восита сифатида фойдаланиш мумкин. Гипноз соҳасидаги мутахассислар буни яхши тушунадилар ва ўзларининг суҳбатларини маълум бир қонуниятдан фойдаланган ҳолда тузадилар. Шу қоидалардан асосийларини кўриб чиқамиз. Ў Т И Ш Л А Р (ПЕРЕХОДЫ) Нутқингизни шундай ташкил қилингки, у имкон қадар равон, оҳиста, тутилиб қолишларсиз ва кескин силкинишларсиз бўлсин. Телеграф стиллардан воз кечинг, сўзларингиз эркин ва майин оқсин. Бундай самарага ўтишлардан фойдаланиш эвазига эри-шилади. Ўтиш вербал воситалар тизими сифатида аниқланади. У ўзида одамнинг мазкур ҳолатидан транс ҳолатига олиб ўтиш усули ҳисобланади. Жумлалардан ва сўз бирикмаларидан фойдаланинг. Айнан улар сизнинг нутқингизга равонлик ва турланувчанлик беради. Бу эса шеригингизни анча тез гипнотик ҳолатга тушишига имкон беради. Бундай далил шу билан тушунтириладики, сиз жумла-ларингиз ўртасида кескин паузаларни қилмаган вақтингизда, суҳбатдошингизнинг онги сиз бераётган маълумотларни назорат қилиб улгурмайди ва ўзининг танқидий функциясини пасайтиради. Шу тарзда, сизга қўшимча ишонтиришлар ва далиллар учун ортиқча вақт сарфлашингизга ҳожат қолмайди. Сизнинг нутқингиз ўз-ўзидан гипнотик таъсир кўрсата бошлайди. Янада кўргазмалироқ бўлиши учун психотерапевтик ама-лиётдан мисол келтираман. Гипнотик сеансларда инонтиришнинг қуйидагича формулаларидан фойдаланиш мумкин: “Сиз креслода ўтирибсиз. Сиз менга қараяпсиз. Менинг овозимни диққат билан эшитинг. Фақат менинг овозимни тингланг. У сизга тинчлантирувчи таъсир қилади. Сиз бўшашаяпсиз. Сиз бўшашдингиз. Сизнинг уйқунгиз келяпти”. Айрим ҳолатларда бу формула иш беради, лекин бошқа матн горизонталь самаралироқ бўлади, у сўзсиз таъсир қилади ва субъектнинг гипнозга берилувчанлиги (гипнабеллиги) даражасидан қатъий назар ижобий натижаларни юзага келтиради. “Сиз креслода ўтирибсиз, мени эшитяпсиз ва менга қараб турибсиз, сиз ҳолсизланишингиз бошланаётганлигини сезишингиз мумкин”. Ўтиш сўзларидан фойдаланиш бизга психотерапевтик тадбир-лардан эркин ва мижознинг энг кам қаршилигида ўтказиш имконини берди. Ишлаб чиқариш йиғилишларини ўтказаётган вақтларда ҳам сиз шу усулдан фойдаланишингиз мумкин. Фараз қилинг, сиз ўз ходимларингизни йиғилишга йиққансиз ва мажлис сизга максимум ижобий натижалар беришини хоҳлай-сиз. Олдингизда материалларни тақдим этишнинг икки варианти бор. Сиз улардан, ўзингизга энг самарали туюлган вариантни танланг. 1-вариант. “Биз бу ерга муҳим муаммони ҳал этиш учун йиғилдик. Сизларнинг ҳар бирингиз ўта эътиборли бўлишингиз ва ўз фаоллигингизни имкон қадар кучли намоён этишингиз керак. Жиддий бўлинг. Ўзингизни ишчан ҳолатга мўлжалланг. Сиз вазифамиз моҳиятини ғайрат билан ишлаб чиқишингиз зарур”. 2-вариант. “Шундай қилиб, биз бу ерга, ҳар биримиздан ўта фаоллик ва диққат эътиборлиликни намоён қилиш имконини берадиган муҳим масалани ечиш учун йиғилганмиз. Агар сизлар ишга жиддий ёндашсангиз, ўйлайманки, биз вазифа моҳиятини ғайрат билан ва самарали ишлаб чиқа оламиз”. Агар сиз бу икки вариантдан қайси бирини танлашга қийналсангиз, унда иккинчи вариантдан фойдаланишни маслаҳат бераман. Чунки, у ўтиш сўзларидан ташкил топган. Бундай ҳолатда сизнинг ходимларингизга таъсир этишингиз ёрқинроқ ва ишонч-лироқ бўлади. Ўйлайманки, бундай ўтишларни (ўтиш сўзларидан фойда-ланиш) тузиш устида машқ қилиб кўришингиз сизга қийин бўлмайди. Сиз иш юзасидан одамлар билан етарлича тез-тез мулоқотда бўлиб турасиз, ўз учрашувларингизда сўзлар бирлиги, сўз бирикмаларидан фойдаланинг, шу билан бир вақтда уларнинг таъсирини ҳам кузатиб боринг. Бунга ўргансангиз, кишилар сизнинг тил воситаларингизга, сиз қандай истасангиз, шундай тарзда (калитда) жавоб беради (муносабат билдиради). Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling