ОНГ ВА ОНГСИЗЛИК ДИССОЦИАЦИЯСИ
(Диссоциация – ажралиш, таркибий қисмларга ажралиш)
Бу жуда кучли таъсир этиш воситаси. У сизга шеригингиз психологиясининг чуқур қисмлари билан алоқага киришингиз ва улардан ўз мақсадингизга эришиш учун иттифоқчи сифатида фойдаланишингизга имкон беради.
Диссоциациядан самарали фойдаланиш учун, мулоқотга киришадиган ҳар бир одамни, иккита субшахсдан иборат мавжудод сифатида англанг (қабул қилинг). Бу субшахслардан биттаси онг остидан иборат ва сиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишга мойил. Иккинчи субшахс эса, онгли компонентни ифода этади, у вазиятни таҳлил қилиши, ундан шубҳаланиши мумкин. Унинг айнан шу шубҳа, таҳлиллари маълум даражада қаршилик кўрсатиши мумкин.
Ўз хулқингиз билан шеригингизга, сиз уни шу икки ҳолатда идрок этишингизни ва аввало биринчи тоифага, шахснинг ижод-корлик ва спонтан жиҳатларини ўзида гавдалантирадиган жиҳатга мурожаат қилишингизни сездириб қўйишга имкон беринг. Бу ишни шундай қилингки, шеригингиз ҳам ўзида худди шундай иккита субшахсни англасин. Бундай ҳолатда у сиз билан янада жонлироқ муносабатда бўлади.
Айниқса, сиз шеригингиз томонидан қаршилик ёки қандайдир безовталик (хавотирланиш) кўрсатилаётганини сезган вақтингизда диссоциация усули жуда фойдали ҳисобланади.
Қуйида, асос сифатида олиш мумкин бўлган ва мулоқот мазмуни (контексти)дан келиб чиққан ҳолда – ундай ёки бундай модификацияда фойдаланиш мумкин бўлган моделни кўриб чиқамиз.
СИЗНИНГ ОНГИНГИЗ
|
ЎТИШ
|
СИЗНИНГ ОНГСИЗЛИГИНГИЗ
|
нимани гапираётган бўлсам шунга қулоқ солади
|
ва
|
ҳар қандай чуқурликка шўнғишини, чўкишини бошлаши мумкин.
|
у ёки бу фикрни мўлжалга олиши мумкин
|
айни вақтда, қандай
|
ижобий кечинмаларнинг чу-қур (ўтмиш) тажрибалари-дан фойдаланиши мумкин
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |