Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet25/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

СОЗЛАНИШ АЛГОРИТМЛАРИ

1. Шеригингиз қандай позада бўлса, сиз ҳам шу позани эгаллашга ҳаракат қилинг.


2. Унинг ҳаракатлари, жестлари ритмини (оҳангини) ўрганинг. Ҳудди ўшандек ритмда ҳаракат қилинг, ҳудди унинг хатти-ҳаракатлари ва жестларини такрорланг.
3. Суҳбатдошингизнинг нутқ хусусиятларини:
- Овозининг баландлигини
- Темп (оҳанг)ини
- Интонациясини
тадқиқ қилинг:

Ўз нутқингизнинг:



  • Баландлиги

  • Темпи

  • Интонацияси

дан ҳам шундай фойдаланинг.


1 – алгоритмга изоҳ.

Яққол (ошкора) кўчириш билан шуғулланманг, акс ҳолда бу тескари муносабатларга олиб келиши (шеригингиз “сиз уни калака қилаяпсиз”-деб ўйлаши) мумкин. Бундай вазиятларда сиз у билан алоқани йўқотасиз.


- Умумий анъаналарга амал қилинг: мисол учун, агар у ёпиқ позада ўтирган бўлса, сиз ҳам шундай, лекин бир оз бошқачароқ шаклдаги ёпиқ позани эгалланг. Агар у қўлларини кўксида қовуштириб турганини кўрсангиз, сиз ҳам албатта шундай жестни қилишингиз шарт эмас, бармоқларингизни бирлаштирсангиз кифоя.
- Кичик (майда) хатти-ҳаракатларини қўлларини, мимика-ларини ва ш.к. кўзгудек акс эттиринг. Майда хатти-ҳаракатлар камроқ англанади, шунинг учун ҳам шеригингиз сиз уни имитация қилаётганингизни сезмайди.


2 – алгоритмга изоҳ.

Ҳарфларга эмас, руҳга асосланинг. Унинг ритмларини синхронлаштирар экансиз, унинг сояси бўлиб қолманг. Агар шеригингизнинг бурни қичиса, сиз ҳам шу оннинг ўзидаёқ бурнингизни ишқаламанг. Бармоқларингиз билан юзингизга енгил ва беихтиёр тегинсангиз, гўё сочингизни тўғрилагандек бўлсангиз шунинг ўзи етарли.




3 – алгоритмга изоҳ.

Нутққа таллуқли ҳолларда, олдинги вазиятда қандай бўлса, ўша тамойилларга амал қилинг. Нутқ хусусиятларини ва нозик нюансларини қидириб топинг, лекин деталларни калака қилманг.


Созланишнинг мазкур алгоритми биринчи тартибдаги созланиш алгоритмидек аниқланади. Чунки бирлашиш (қўши-лиш)нинг анча нозик ва шу билан бирга амалийроқ методлари мавжуд, агар хоҳласангиз схемалар кўринишида англанг.


Созланиш.

  1. Позалар.

  2. Жестлар.

  3. Нутқ.

Созланишнинг навбатдаги техник усулини ўзлаштиришдан олдин, биз яна битта муҳим тушунча, репрезентатив тизим деб аталмиш тушунча билан танишиб чиқишимиз лозим.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling