Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet24/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

РИТМ ЖОДУСИ (МАГИЯ РИТМА)

(Ритм – вазн, маром, ритм).


(Магия – сеҳр, жоду, афсун, сеҳргарлик, жодугарлик)


МАРОМ СЕҲРИ

Сиз рақсга тушаётган вақтингизда, на шеригингизга ва на мусиқага ҳеч қандай эътибор бермасдан рақсга тушишингизни тасаввур қила оласизми? Агар, “ҳа”- десангиз, унда бу рақс эмас, балки алаҳсираш, ёмон туш эканлигини жуда аниқ англайсиз. Кўплаб қониқишлар оқимини ҳис қилиш ўрнига, сиз ўзингизни азоб-уқубат гирдобига ташлайсиз. Бунинг асосий сабаби шундан иборатки, сиз шеригингизга созланмагансиз (не подстроились), сиз у билан бир маромга, резонансга кира олмаганингиздадир. Сизнинг у билан бўладиган мулоқотингиз ноконгруэнт (не кон-груэнт – устма-уст тушмаган, устма-уст қўйилганда бир-бирини қопламайдиган) бўлади.


Агар сиз самарали мулоқот қилишни истасангиз, конгруэнт бўлиш ва созланишга ўрганинг.
Конгруэнт бўлиш – демак, шерикка тенг бўлиш, қўшилган бўлиш, у билан ҳамоҳанг бўлиш, унинг мулоқот деб аталадиган сир-синоатининг шериги бўлишдир.
Агар сиз конгруэнт бўлсангиз, сизни яхши тушунадилар ва ҳатто сиз тортишувли нарсаларни гапирсангиз ҳам сиз билан кўпинча келишадилар. Чунки, конгруэнтлик сиз ким билан мулоқотга киришаётган бўлсангиз, ўша одамнинг онгсизлигида (онг остида) ёқтириш ва ишончни келтириб чиқаради. Биз энди, шуни биламизки, айнан шу (онгсизлик) бизнинг барча руҳий жараёнларимизни бошқаради.
Конгруэнт позицияни шакллантириш учун, тегишли (муно-сиб) тарзда созланиш ҳам керак.
Созланиш (қўшилиш) – ўз хулқини бошқа одам хулқи усулига мослаштириш.
Созланиш эволюцион тараққиётда табиий танланиш жара-ёнида тирик қолишнинг қудратли механизми бўлиб хизмат қилган. Ҳайвонот оламида никоҳ ўйинлари вақтида муваффақиятга эришишда урғочи ҳайвонга (самкага) кўпроқ (яхшироқ) созланган (мослашган) эркак ҳайвон (самец) ҳаммадан кўра кўпроқ шансга эга бўлади. Қушларнинг оммавий миграцияси вақтида ҳам уларнинг парвози қанчалик синхронлашганлигини кўриш мумкин.
Севишганлар жуфтлигини кузатиб кўринг. Улар бир-бирларини деярли кўзгудагидек акс этадилар. Агар одамлар яқин эмоционал алоқада бўлсалар, улар бир-бирларининг хатти-ҳаракатларини жестлари, позаси, хулқий реакцияларини ўхшатишга (тақлид қилишга) имитация қилишга мойил бўлади. Буларнинг бари ҳақиқатан ҳам яхлит бирлик, ягона бирлик бўлмиш, нодир тузилмани ташкил қилади. Бекорга бундай ҳодисалар ҳақида, одамлар бир-бирини ярим сўздаёқ ёки умуман гап-сўзсиз тушунадилар дейилмайди.
Созланишни бошлар экансиз, маълум бир алгоритмга амал қилинг. Бошланишида бир оз ноқулайликни (қарама-қаршиликни), бир оз қийинчиликни ҳис қилишингиз мумкин, лекин машқ қилишингизга қараб, сизнинг малакангиз автоматлашиб боради ва сиз уларни осон, енгил, эркин, табиий қўллай бошлайсиз.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling