Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЎЗ ҚОРАЧИҒИ
- ҚЎЛЛАР ВА ЮЗ
- Қўллар лунжда (юзда)
ДИНАМИК ПОЗИЦИЯЛАР
Динамик ҳолатлар деб, мен шундай ҳолатларни айтаманки, уларни очиқ ёки ёпиқ деб квалификация қилиб бўлмайди, чунки улар бир қарашда (ташқи кўринишидан) ёпиқ ёки очиқ жестларни имитация қиладиганга ўхшаса ҳам лекин улар бошқа спектрдаги психик ҳолатларни акс эттиради. БОШ Бош тўғри ёки бир оз юқорига кўтарилган ҳолатда – нейтраль позиция. Бош бир оз кўтарилган, қовоқ бир оз ёпилган ёки кўз четлари бир оз қисилган, нигоҳлар пастга йўналтирилган – такаббурлик, манманлик, димоғдорлик, кибри-ҳаво, менсимаслик, эътибор-сизлик, устунлик. Бош бир оз ёнга эгилган – қизиқишнинг намоён бўлиши. Бош бир оз эгилган, ер остидан (зимдан) қараш – вазиятга нисбатан мақулламасдан қараш, ҳушёрлик. Қўллар бош орқасида ҳудди оёқлар “четверки” кўринишидаги позицияга ўхшаш – вазиятга хўжайин эканлигини намойиш этиб қўйишга интилиш, ўзига ишонганлик, устунлик ҳисси. КЎЗ ҚОРАЧИҒИ Кенгайган – ҳаяжонланиш, мамнун бўлиш, қизиқишни (жум-ладан шаҳвоний қизиқишни) намоён этиш. Торайган (қисилган) – салбий муносабат, ёқтирмаслик. НИГОҲЛАР Пешонанинг ўртасига йўналтирилган (қаратилган) ва суҳбатдошнинг кўзларидан пастга тушмайди – ишчан нигоҳ. Кўзлар ва оғиз ўртасида тақсимланади – оқсуякларга хос нигоҳ. Кўзлардан бошлаб пастга тана бўйича охиригача ва яна қайта бир текисда сирпанади – интим нигоҳ. Кўз қири билан қараш, зимдан нигоҳ: табассум қилиб – қизиқувчанлик, осилган қош, қош – қовоғи осилган ҳолдаги нигоҳ – душ-манлик. Тез-тез кўзни қисиш – ҳимоя аломати, саросималик, гангиб (довдираб, эсанкираб) қолишлик, паришонхотирлик. ҚЎЛЛАР ВА ЮЗ Жағни қашлаш – ўйланиб қолиш ва баҳолаш. Бурунга тегиниш, буруннинг қаншардан сал пастроқ жойидан озгина пастроғидан ушлаш – эътиборни жамлаш. Қўллар лунжда (юзда) – юз мушт қилиб тугилган бармоқ-ларга таяниб турибди, кўрсаткич бармоқ эса чакка томон тўғри-ланган – ўйлаш, фикр юритиш, мулоҳаза қилиш, ўйчанлик, хаёлчанлик. Кўрсаткич бармоқ бурунга тегиб туради, бошқалари оғизни ёпиб туради – шубҳалилик, шубҳали бўлиб кўриниш, шубҳа билан қараш, сирини (ичидагини) ҳеч кимга айтмаслик, ёрилмаслик, дамдузлик, яширинлик, махфийлик, ишонмаслик. Бурунга тегиниш ёки ишқаш – бу ишни қилаётган одам томонидан ёлғончиликни ифодаланиши. Кўрсаткич бармоқ юзга қадалган, бошқа бармоқлар эса жағ остида жойлашган – танқидий муносабат. Қўллар вақти-вақти билан бўйинни силаб туради – норозилик, рад (инкор) этиш, ғазаб. Ҳимоя жести. Қулоқни артиш (ушлаш) – бетоқатлилик, гапни бўлиш истаги. Неврозлик. Юз бир оз ёнга эгилган ва кафтга ёки муштга таянган – “Телефон позаси” – ички монолог. Зерикиш. ТАНА Стулни миниб ўтириш – устунлик ёки тажовузкорликни намойиш этиш. Оёқларнинг бири бир оз кўтарилган ва нимагадир таяниб турибди, тана бир оз эгилган ва сал олдинга чиқиб туради – молпараст, дунёпарастлик, ғолиблик жести. Қўллар белга қадалган, оёқлар кенг ёйилган – тажовузкорлик ва шаҳвоний тажовузкорликни намоён этиш. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling