Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


III ҚИСМ ГИПНОЗСИЗ ГИПНОЗ


Download 0.57 Mb.
bet23/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

III ҚИСМ


ГИПНОЗСИЗ ГИПНОЗ


(ПСИХОФИЗИОЛОГИК ДАСТУРЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ)

Бизнинг бутун бошли ҳаётимиз, бошқаларнинг бизга англа-маган ҳолда таъсир қилиши ёки ўзимизнинг бошқаларга шундай таъсир кўрсатишимиз билан маълум даражада боғлиқ бўлади. Бундай табиий таъсир этишлар орасида гипнотик таъсир этиш (акс эттириш) охирги ўринларни эгалламайди. Аслида биз мазкур, шу қадар амалий таъсир қиладиган методдан фойдаланганимизни сезмаймиз ҳам. Ҳолбуки, бу методдан, биз жуда кўп, айтиш мумкинки деярли ҳар куни фойдаланамиз.


Бизнинг онгимизда гипноз ҳақида, у гўё оммавий (тотал, умумий) уйқу, бунда одамлар ўз хулқи билан ақлдан озган одам-ларни эслатадигандек стереотип мустаҳкамланиб қолган. Гипноз-чини эса, омма (оломон) устидан ҳукмронлик қилувчи шундай бир монстр деб, унинг арзимаган имо-ишорасиёқ (жестиёқ), юзлаб ва минглаб одамларнинг унга бўйсуниши ёки унинг буйруқларини сўзсиз бажаришлари учун етарли деб ҳисоблаймиз.
Аслида эса ҳаммаси бошқача содир бўлади.
Намойишкорона гипноз деб аталадиган, саҳналарда, катта залларда томоша қилинадиган, барча мумкин бўлган трюклардан фойдаланадиган гипноз – айнан шу, биз кўпинча телевизорларда кузатганимиздек, моҳиятига кўра статистик ҳасобланади. У энг содда (примитив) таъсир этиш шаклидир. Бундай амалиёт билан шуғулланадиган одамдан санъат эмас, балки имкон қадар кўпроқ миқдордаги одамларнинг йиғилиши талаб қиланади. Залда иштирок этувчиларнинг миқдори қанчалик кўп бўлса, уларнинг орасида гипнозга берилувчанлиги юқори бўлган (осонгина транс ҳолатига тушадиган ёки лунатик (ойпараст, сонамбуль) одамларнинг бўлиш эҳтимоли кўпроқ бўлади. Бундай одамлар гипнозчининг биргина нигоҳиданоқ транс ҳолатига тушиб қолади. Бундан ташқари, одамлар йиғилган жойда, улар орасида “психологик юқиш (заҳар-ланиш)” (“психологическая заражение”) деб аталадиган индукция феномени автоматик равишда юзага келади. Бу эса жамоавий транснинг юзага келишига сабаб (туртки) бўлади. Бу – оломон қонуни, шунинг учун ҳам бунга ўхшаш усуллар, статистик усул сифатида фарқланади.
Таҳминан йигирматача бўлган кишилар гуруҳини олинг, физиономиянгизга (афт-башарангизга) ваҳимали, ҳайбатли кўри-ниш берингда, ҳозир уларни гипноз қилишингизни айтинг. Ҳеч бўлмаганда улардан бештаси чуқур транс ҳолатига тушади, яна шунчаси ўзини енгил тортади ва қониқиш олади, қолганлари эса ҳеч қандай муносабат билдирмайди. Агар сиз юз кишилик гуруҳ йиға олсангиз, унда ўз натижаларингизни бешга кўпайтиринг. Йигирма киши онги сезиларли даражада ўзгарган ҳолатда бўлади, йигирма-қирқ нафари у ёки бу даражада экстраординар (ғайри-одатий, фавқулотда юз берадиган) сезгиларни ҳис қилади, қолганлари эса нисбатан нейтралликни намоён қилади. Айни ўринда шахсан сиз ҳеч қандай зўриқишни ҳис қилмаслигингиз мумкин. Сиз учун фақат бир оз (салгина), лекин артистона (театрально) қўл қимирлатиб (силтаб) ва сўзлар, жумлаларни, овозингизга салобатли оҳанг бериб: “Энди кўзларингни юминглар, менинг сукунатимни тингланг, ўзингизнинг сезгиларингизни жамланг, мен сизга ижобий қувват бераман” ёки “Мен сизнинг онг остингизга таъсир қиламан ва унга установка бераман” – деган тарзда айтсангиз бўлди. Шундан кейин сеанс тугагунича бемалол дам олишингиз мумкин.
Бу гапларни катта аудитория ва гуруҳлар билан ишлаш тажрибасига эга гипнозчи сифатида айтяпман.
Ўзингиз учун фойдали бўлиши мумкин бўлган нимаики бўлса, ўшаларни бир оз бошқачароқ шаклда шерик (рўпарангиздаги одам, суҳбатдошингиз) онг ости билан ишлашда қўллашингиз мумкин.
Гипнозни биз фойдаланмоқчи бўлган тушунчада тасаввур қилинса, ундан айрим махсус мақсадларга эришишда анча кучли восита сифатида фойдаланиш мумкин. Сиз нимаики иш қилманг, автомобил сотасизми ёки битим тузасизми, ҳар қандай ишда одамларда янада жадалроқ (шиддатлироқ) муносабатларни юзага келтира олишингиз мумкин. Айни вақтда сизнинг хулқингиз табиийлигича қолиб, фақат мулоқотингизгина нафис, такомил-лашган бўлади холос.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling