Оммавий очиқ онлайн курсларини яратиш назарияси ва амалиёти
билимларимиз бугунги синов пандемия жараёнларида ўз ифодасини
Download 2.6 Mb. Pdf ko'rish
|
конф тўплам 18 22 май -оригинал (16)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОООКнинг сири нимадан иборат Нима учун бундай ноодатий таълим тури оммалашиб, шиддат билан ривожланиб бормоқда
билимларимиз бугунги синов пандемия жараёнларида ўз ифодасини
кўрсатмоқда. Электрон таълим (ЭТ) ривожланиши таълим жараёнига унинг самарали тадбиқ этилиши амалиётини янада кенгайтириб, ҳозирги замон таълим парадигмасининг ривожланишида асосий векторларни белгилаб берувчи замонавий тенденциялар ва мавжуд жаҳон тажрибасига диққат билан назар солишни талаб этмоқда. Булар орасида сўнгги 2–3 йилда ЭТ ривожланишининг энг истиқболли йўналишларидан бири — ОООКларнинг шаклланиши бўлди, уларнинг асосида эса оммавий ва барчага тенг имкониятлар мавжуд бўлган таълим ғояси ётади. ОООК — бу оммавий очиқ 51 онлайн курслар (инглиз. — Массиве Опен Онлине Cоурсе, МООC) бўлиб, улар жаҳоннинг кўплаб университетлари томонидан ер шарининг исталган нуқтасида бўлган ҳар қандай инсонга масофавий технологиялар ёрдамида профессор-ўқитувчилар ва юз минглаб талабалар (курс тингловчилари) га эркин мулоқотни ташкил қилиш имкониятини берувчи академик курсларни тақдим этади ОООКнинг сири нимадан иборат? Нима учун бундай ноодатий таълим тури оммалашиб, шиддат билан ривожланиб бормоқда? Ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Тарихга назар солсак, ОООК атамаси 2008-йилда АҚШда пайдо бўлиб, аммо ҳозирги таълим ОООК йўналишига 2011-йилда Стенфорд шаҳрида яратилган Cоурсера асос солган ва у дастлаб АҚШнинг учта йирик университетларнинг очиқ ресурсларини бирлаштирди, 2012-йилда Тиме журнали фикрига кўра, энг яхши таълим сайти бўлган. Cоурсера асосчилари Ендрю Нг ва Дафна Коллер ўз лойиҳасини оммавий онлайн ўқитиш ғоясида («бир дунёдан бир курс») шакллантириб, барча хоҳловчиларга жаҳоннинг етакчи университетлари маърузаларини тинглаш имкониятини берди. ОООКнинг кенг тарқалиши масофавий технологиялардан максимал фойдаланган ҳолда янги таълим парадигмасининг шаклланишига ва ягона трансмиллий ахборот-таълим муҳити яратилишига олиб келади. Ҳозирда Cоурсера лойиҳаси ишга тушгандан бошлаб электрон таълимнинг машҳурлиги ниҳоятда ошиб кетди. Шу билан бирга, онлайн-курсларнинг сифати ҳам ошган, узлуксиз равишда технологиялар такомиллашиб бормоқда, материални ўзлаштириш ва фойдаланиш учун қулай бўлган универсал виртуал муҳитни яратишга ёрдам берадиган турли иловалар ва платформалар ишлаб чиқилмоқда. ОООКнинг асосий хусусиятлари таълим- нинг узлуксизлик ва шахсга йўналтирилган тамойилларини амалга ошириш, тушуниш учун қулай бўлган шаклга келтириб, замонавий илмий ғояларни кенг тарғиб этиш каби вазифалар билан боғлиқ. Масалан: 1) оммавийлик, яъни курс тингловчилари сони чексизлиги; 2) очиқлик, яъни истаган кишига, унга қулай жойда ва вақтда билимларни бепул бериши; 3) курсларнинг яхлитлиги, яъни курслар нафақат ўқув материал парчалари, балки амалий машғулотлар, коммуникация, олинган билимларни назорат қилувчи материлларни ўз ичига олади; 4) курс муваффақиятли ўзлаштирилганда сертификат олиш имконияти. Онлайн-курсларда ўқиш натижаларини ҳисобга олиш бўйича ҳаракатлар энг кўп АҚШда кузатилмоқда. У ерда 2013-йилда Америка таълим кенгаши университетлар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва АҚШ коллежларида ҳисобга олиш учун тавсия қилинган 5та курсни маъқуллади. Курслар якунида реал вақтда видеоконференция режимида 52 аккредитациядан ўтган имтиҳон хизмати ёрдамида онлайн-имтиҳон ўтказилади. ОООК ўқув жараёнининг кўриниши қандай? ОООК форматидаги курслар узвий боғланган маърузалар, олинган билимларни назорат қилувчи тест ва топшириқлар, ўқитувчи ва талабалар ўртасида махсус интернет- майдончада доимий мулоқотни ҳамда энг яхши талабаларни аниқлаш учун якуний имтиҳон ўтказишни ўз ичига олган ва интерактив масофавий ўқув жараён ўтказиш учун мўлжалланган. ОООКда тингловчилар ўзаро мулоқотига кўп эътибор берилади, масалан, форумлар орқали, онлайн ва шахсан мулоқот қилиш, маърузаларни биргаликда кўришдир. Очиқ онлайн-курсларда ўқиш жараёнида ўқув курсининг жадвали бўйича топшириқларни ўз вақтида бажариш мажбурий ҳисобланади. Оммавий онлайн таълимнинг ривожланишига бир қатор омиллар тўсқинлик қилмоқда: буни масалан, улар орасида тингловчиларнинг ўқишга бўлган паст мотивацияси, турли мамлакатлар таълим тизимларида фарқларнинг мавжудлиги, кўпгина ОООКлар инглиз тилида ишлаб чиқилганлиги, ОООКни олий таълим дастурларига киритиб қўйиш механизмларининг йўқлиги; иш берувчилар ва бошқа ўқув муассасалари учун аҳамиятга ега таълим олганликни тасдиқловчи ҳужжатнинг йўқлигида, деб тушунтириш мумкин. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, таълимни модернизация ва ислоҳ қилиш жараёнлари олий таълим тизимида, айниқса, яққол намоён бўлади. Бу ерда дарс бериш жараёнида янги технологиялар таълим сифатини ошириш мақсадида доимий равишда жорий этиб борилиши зарур. Ўз-ўзидан равшанки, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёни мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг зарурий омили ҳисобланади ва доимий характерга эга. Бу жараёнда олий таълим сифатини таъминлашда илғор хорижий тажрибалар ва модулларни татбиқ этиш устувор вазифалардан бири бўлиб қолиши жуда муҳимдир. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling