– Битта процессорда бир нечта топшириқ (масала)нинг бажарилишида ҳар бир вақт моментида у битта масала (топшириқ) билан ишлайди ва аниқ қоидалар бўйича кейингисини ишга туширади. Компьютер кўринишлари Кластер (cluster) – бир нечта машина параллел ишлайди Мейнфрейм (mainframe, катта машина) Ўнлаб-юзлаб процессорли Ишчи станция (workstation) Персонал компьютер – битта процессор (кўп ядроли машина) ЭҲМ нинг қўлланилиш соҳалари - ПК (персонал компьютер) – оддий ишлар учун: бухгалтерия, кичик ишлаб чиқариш корхоналари, оддий ҳисоб-китоб
- ИС (ишчи станциялар) – илмий ҳисоб-китоблар, мураккаб графика
- МФ (мейнфрейм) – ўртача ва катта корхоналар учун сервер
- К (кластер) – университет тармоғида илмий ҳисоблар учун
- СК (супер компьютер) – мураккаб ҳарбий ҳисоблар, об-ҳавони анализ ва башоратлаш (прогноз), кино учун реал тасвирларни қайта ишлаш ва ҳ.к.
Суперкомпьютер - Унумдорлик: терафлопслар
– Инглизча. tera – триллион – FLOPS = floating-point operations per second (бир секундда бажариладиган қўзғалувчи нуқтали амал (операция)лар сони) - Суперкомпьютерларда оммавий параллеллаштириш қўлланилади – жуда кўплаб сондаги – юзлаб, минглаб процессорлар параллел ишлайди.
Кластер - Тезкор алоқа линияси (тармоғи) бўйича бирлаштирилган бир нечта компьютерлар;
- Параллел тизимлар;
- Супер компьютерларнинг арзон варианти;
– [Инглизча. cluster – (узум шодаси), шода (шингил)] - Столга қўйиладиган (desktop)
- «Йиғма» (laptop)
- Блокнот (notebook)
- Чўнтак, КПК (palmtop)
- [Инглизча. palm (кафт) ← Лотинча. palma (кафт)+ top (юқори) = кафтга жойлашадиган]
- Планшетли (ясси бир томони шишали)
Do'stlaringiz bilan baham: |