1.4.2. Касбий фаолият объектлари
5220100 – Филология (Ўзбек филологияси) йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объектлари - ўзбек тилида яратилган бадиий матнлар; фикр ифодалашда потенциал маъно ясовчи материаллар; нутқнинг яратилиш жараёни; мулоқот бирликлари; бадиий-эстетик коммуникация; матн талқини, тушуниш ва идрок этиш,таълим жараёни меъёрий ҳужжатлари, педагогик технологиялар,таълимнинг тнхникавий воситаларини ўрганиш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш.
1.4.3. Касбий фаолият турлари
5220100 – Филология (Ўзбек филологияси) йўналиши бўйича бакалавр ўзининг фундаментал, умумкасбий ва махсус тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги касбий фаолият турларини бажариши мумкин:
илмий-тадқиқот: ўзбек филологияси соҳасида илмий текшириш институтларида илмий ходим, тадқиқотчи;
педагогик фаолият: умумтаълим мактабларида, ўрта-махсус ва касб-ҳунар муассасаларида ўзбек тили ва адабиётидан дарс бериш ва ўқув-методик ишларни олиб бориш;
амалий фаолият: оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва таҳрир соҳасида мухбир, муҳаррир, мусаҳҳиҳ; таржимон ва адабий ходим; архив ва музейларда экскурсовод, илмий ходим; театрда адабий эмакдош.
адабий-танқидий фаолият: мунаққид; тақризчи;
1.4.4. Турдош касбларга мослашиш имкониятлари
5220100 – Филология (Ўзбек филологияси) таълим йўналиши бўйича бакалавр қуйидаги:
илмий-ўқув услубиёт - таълим муассасаларида услубчи;
маъмурий бошқарув – маъмурий бошқарув идораларида, вилоят ва туман ҳокимликларида девонхона ходими;
референтлик – маҳкама ва вазирликларда референт;
таржимонлик – оммавий ахборот воситалари, марказлари ва нашриётларда таржимон.
Бакалавр белгиланган тартибда олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида, шунингдек, малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш институтлари ва курсларида ишлаши ҳамда бошқа касбий фаолият турларига мослашиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |