O’quv uslubiy majmuasi namangan-2021 O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti
Download 0.73 Mb.
|
MAJMUA QIYOS
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3. Таълим дастурлари бўйича билим, малака ва кўникмаларга қўйиладиган талаблар 2.3.1. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар бўйича талаблар
- MSDOS , Microsoft Windows
2.2. Касбий малакавий талаблар
Бакавлавр: таълим соҳасида: Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим тизимида она тили ва адабиёт, маънавият асослари фанларидан ўқув машғулотлари ва амалий машғулотлар олиб бориши; илмий соҳада: илмий-тадқиқот методикаси асосида илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориши ва улар бўйича илмий асосланган хулосалар қила олиши; ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш соҳасида: диалектологик ва фольклор экспедициялари бўйича бошқарувни ташкил қилиши ва уюштира билиши; иқтисодий соҳада: олиб борилган илмий-тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлигини белгилай олиши ва зарур молиявий хулосаларга келиши; касбий маҳорат бўйича ўз билими ва кўникмаси билан эгаллаган лавозимида мустақил фаолият кўрсатиш талабларига ва профессионализмга жавоб бериши керак. 2.3. Таълим дастурлари бўйича билим, малака ва кўникмаларга қўйиладиган талаблар 2.3.1. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар бўйича талаблар Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича талаблар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган “Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар” блоки бўйича бакалврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар” асосида белгиланади. 2.3.2. Математик ва табиий-илмий фанлар бўйича талаблар Математик коммуникатив курс Бакалавр: математика дунёни билишнинг ўзига хос усули, унинг тушунчалари ва тасаввурларининг умумийлиги; математик моделлаш; сонлар ва мулоҳазалар математикаси асослари; комбинатор математика ва графлар назарияси асослари; эҳтимоллар назарияси ва математик статистика асослари; информатика ва ахборот технологиялари фанининг предмети; маълумот ўлчовлари, сифатлари, таснифлари; маълумотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш муаммолари; компьютердан фойдаланиш ва компьютерда дастурлар тузиш; компьютернинг тузилиши (қурилмалари); операцион тизимлар (MSDOS, Microsoft Windows); амалий дастурлар (Microsoft Word, Microsoft Excel, Microsoft Power Point ва Microsoft Paint); алгоритм асосларида компьютернинг ишлаш принциплари, алгоритмик амаллар кетма-кетлигини тузиш ва жараёнларни ҳаётга татбиқ этиш; дастурлаш (программалаш) тиллари; табиий тиллар грамматикасидаги муаммолар: табиий тилларнинг математик моделини ишлаб чиқиш; ўзбек тилининг ахборот услуби; табиий тилларда стандартлашув, оптималлашув жараёнлари; умумий лингвистиканинг формал ва аксиоматик назариялари; лингвистик масалаларни ечишнинг компьютер дастурларини ишлаб чиқиш; тилларга ўқитиш, билимларни баҳолаш, матнларни таҳрирлаш ва компьютер таржимаси дастурлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; математика фанининг предмети; ижтимоий соҳалардаги математик моделлар ишлаб чиқилиши; ўзбек тили грамматикасини формаллаштириш муаммолари; комбинатор математика асослари, комбинаториканинг асосий қоидалари; Чекли тўпламлар. Чекли тўпламлар устида амаллар. Ўзаро бир қийматли мослик; Графлар назарияси асослари. Граф тарифи. Учлар ва қирралар. Графнинг геометрик интерпритацияси. Қўшничилик ва тегишлилик. Уч даражаси. Граф ости. Тўлиқ граф. Қўшничилик ва тегишлилик матрицалари; Эҳтимоллар назарияси. Тасодифий ҳодисалар учун элементар модел. Ҳодиса ва улар устида амаллар. Ҳодисанинг статистик, классик ва геометрик таърифи. Ҳодиса ва эҳтимолнинг аксиомтик таърифи. Эҳтимоллар фазоси. Эҳтимолни ҳисоблаш формулалари. Шартли эҳтимол. Ҳодисаларнинг боғлиқлиги. Тўла эҳтимол формуласи; Математик мантиқ асослари. Мантиқ функциялари. Мантиқ функцияларининг берилиш усуллари. Мукаммал дизъюнктив нормал форма. Тўлиқлик. {&, V, -} системанинг тўлиқлиги; Файллар билан ишлаш. Файлларни кўчириш ва нусхасини олиш. Файл номини ўзгартириш. Файлларни йўқотиш. Файллар ҳақида маълумотни кўриш. Файлларни излаш. Каталог (папка) ҳосил қилиш. Ҳужжатни очиш ва сақлаш; Компьютер вирусларидан ҳимоялаш. Компьютер вируси намоён бўлиши. Вируслардан ҳимояланишнинг асосий воситалари. Вируслар билан курашувчи баъзи программалар (антивируслар); Windows операцион тизимида ишлаш; Амалий дастурлар (Microsoft Word, Microsoft Excel, Microsoft Power Point Microsoft Paint) билан ишлаш; Дастурлаш асослари. Pascal дастурлаш тили асосларини билиши ва улардан амалда фойдалана олиши: Windows операцион тизимида ишлаш. Масалалар панели. Асосий меню (Start menu); Файлларни кўчириш ва нусхасини олиш. Файл номини ўзгартириш. Файлларни йўқотиш. Файллар ҳақида маълумотни кўриш. Файлларни излаш. Каталог (папка) ҳосил қилиш. Ҳужжатни очиш ва сақлаш; Компьютер вируслардан ҳимояланишнинг асосий воситалари; Компьютер вируслари. Функция ва буйруқлар. Ойналар билан ишлаш; Амалий дастурлар (Microsoft Word, Microsoft Excel, Microsoft Power Point Microsoft Paint) билан ишлаш; Pascal дастурлаш тили; Табиий тиллар формал назарияси (ўзбек тили мисолида). Ўзбек, рус ва инглиз тилларини қиёсий таҳлил қилиш; Ўзбек тилининг ахборот услуби; Лексикология ва морфологияда формаллаштириш (сўз, сўз маънолари, сўз туркумлари, қўшимчалар, сўз ясаш жараёни); Синтаксисда формаллаштириш (гап бўлаклари, гап конструкциялари); Ўзбек тили грамматикасининг аксиоматик назарияси. Ўзбек тили грамматикасининг символлари, формулалари, аксиомалари, келтириб чиқариш қоидалари, теоремалари; Ўзбек тили грамматикасининг аксиоматик моделини ривожлантириш йўллари; Ўзбек тили грамматикасини ривожлантириш истиқболлари; Лингвистик масалаларни компьютер воситасида ечиш йўллари; Компьютерда лингвистик масалаларни ечиш муаммолари. Лингвистик масалани бирламчи қўйилиши, математик тилда қўйилиши, ечиш алгоритми, ечиш дастури, компьютерда масалани ечиш; Табиий тилларнинг компьютер луғатлари (туб сўзлар ва ясама сўзлар, атоқли отлар ва географик номлар, сўз ҳақида грамматик маълумотлар, синонимлар, сўз шакллари); Тилларга ўқитиш ва билимларни баҳолаш алгоритмлари; Матнларни таҳрирлаш алгоритмлари (механик, имло ва шевага хос, грамматик, услубий хатолар); Компьютерда инглизча-ўзбекча, ўзбекча- инглизча таржима алгоритми (гапни таҳлил қилиш, таржима қилиш); Ўзбек тилида феълнинг тусланиши. Анализ ва синтез дастурлари; Лингвистик компьютер дастурларини такомиллаштириш йўллари ҳақида кўникмаларига эга бўлиши керак. Табиий-илмий курс Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling