Отамдан қолган боғлар
Билгисиз қабрингни қора тунларда
Download 0.56 Mb.
|
Абдурауф ФИТРАТ-янгисидрама.doc-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Йўқ, биз бундай инқилобни истаган эмасмиз.”
Билгисиз қабрингни қора тунларда
Амалимнинг шаъмин ёқиб изладим, – дея бежиз бўзламаган эди. Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Ўкинманг, устоз. Иншооллоҳ ҳали шундай кунлар келадики, ул зотнинг муборак қонидан унган чечаклар истиқлолимиз насимида ҳилпираб туражак. Ул зоти шарифнинг: “Бизларни унутмангиз, мактаб-маорифни тараққий эттирингиз”, деган вазиятномаларини келажак авлод албатта амалга оширажак, устоз! Ф и т р а т. Иншооллоҳ Эшонжон! Иншооллоҳ! Аммо энг алам қиладиргани шундаки, большевикларнинг иғвосига учиб, ислом динининг бешиги бўлмиш Бухорода мусулмон мусулмоннинг қонини тўкди. Колесов бошчилигидаги большевиклар эса ўзларини бизга ёрдам берган қилиб кўрсатиб, ич-ичларидан суюнганча диндошларимизни қирдилар. Босиб олинган катта бойликни ўз юртларига ташиб кетдилар. Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Афсуски, кўзларимиз жуда кеч очилди, устоз, жуда кеч... Йўқса, Туркистон Халқ Комиссарлар раиси, олчоқ рус зобити Колесовдан нажот сўраб борармидим. Икки юз нафар “Ёш Бухороликлар”ни қуроллантириб, қизил аскарларнинг Бухорога киришига кўмаклашган бўлармидим?! Ф и т р а т. Ўзингизни айбламанг, эшонжон! Ўзингизни айбламанг! Бизни боплаб алдашди. Бу мунофиқ, ёлғончи большовойлар ўз ёвуз ниятлари йўлида фақат сизу бизни эмас, балки, бутун дунёни, бутун башариятни алдаб келишяпти. Ф а й з у л л а Х ў ж а е в (қўлини мушт қилиб). Ҳа, бу большевиклар жуда ҳам айёр, сиёсатда чоризмдан ҳам устамон экан. Биз уларнинг халоскорлик даъволарига алдандик, устоз. Аслида эса... Ф и т р а т. Аслида эса уларга биз ҳам, амир ҳам керак эмас, балки Бухоронинг хазинаси, саноч-саноч олтину кумушлари керак эди, эшонжон! Амир Олимхон қочган кунинг эртасигаёқ Аркнинг хазинасидан олинган йигирма минг пуд олтин ва кумуш тангалар ҳамда амир қочаётганда қизил аскарлар отряди қўлига тушган юз арава олтинлар ҳам катта эшалонларда Петербургга ташиб кетилди. Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Амир қочиб, Бухоро Фрунзе қўшини томонидан вайронага айлантирилгач, шаҳримизнинг ўту олов ичида қолган хароба аҳволини кўриб, “Йўқ, биз бундай инқилобни истаган эмасмиз.” деб йиғлаб юборганман, устоз! Ва бундан кейин қолган бутун умримни Туркистоннинг жафокаш халқини ҳақиқий озодликка, ҳурриятга олиб чиқишга бағишлашга онт ичганман! Ф и т р а т (эҳтирос билан). Биламан, эшонжон, биламан. Сиз Бухоро халқ Республикаси раҳбари сифатида ҳам, ташқи ишлар нозири сифатида ҳам Бухоро аҳли учун кўп эзгу ишлар қилдингиз. Биргина, амир қочгандан сўнг, унинг ортидан Афғонистонга ўтиб кетган ўттиз мингга яқин деҳқон, чорвадор ва чорикорларни она юртга қайтарганингиз ва уларга экиш учун пуд буғдой, қўшга қўшиб ер ҳайдаш кўплаб ҳўкизлар олиб берганингизнинг ўзи ҳам катта жасорат. Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Ҳа, ҳа, биз сиз билан дўстни суйдириб, душманни куйдириб кўп савоб ишларни қилдик, устоз. Ф и т р а т (миннатдорлик ила). Сиз ҳамиша ўз эътиқодингизга содиқ қолиб, ҳаётингизни хавфга қўйиб бўлса-да, элу юрт тинчини ўйладингиз, эшонжон! 1923 йилдаёқ аҳолига тиббиёт хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди, халқ маорифи ривожланди, педагоглар тайёрлаш олийгоҳлари, мактаблар, интернат ва ҳунар мактаблари очилди. Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Бу менинг Бухоро ўғлони, қолаверса она Туркистон фарзанди сифатида инсонийлик бурчим эди, устоз! (Фитратга эҳтиром билан қараб). Сизнинг ҳам аҳли Бухоро олдидаги хизматларингиз бисёр. Сизнинг ташаббусингиз ила Бухоро жумҳуриятида турк тили давлат тили деб эълон қилинди, илму фан ривожланди. Бухоро давлат театри ва Шарқ мусиқа мактаби очилди. Адабиёт ва маънавиятга эътибор кучайди. Лекин, Туркистон халқи олдида ҳали қарзларимиз кўп, устоз! Ф и т р а т. Албатта, эшонжон, албатта. Агарда, ҳозирги давр Абдулфайзхони бўлмиш Сталиннинг ”Бухоро ҳукумати остида иш кўраётганларнинг Шўроларга ҳеч қандай алоқаси йўқ” деган фикри билан ишдан олиниб, Бухородан бадарға қилинмаганимизда, ҳали яна кўп савобли ишларни амалга оширган бўлардик. Очиғи, ўшанда “Булар илм одамлари!” деб ҳаётимизни сақлаб қолган ҳам сиз, эшонжон. Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Устоз, биз учун сизлардек илму фан раҳнамолари, миллат фидойиларининг бошингиз омон бўлиши ҳар нарсадан муҳим. Сиз Ибрат, Сўфизода, Авлоний, Тавалло, Боту, Элбек, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир каби улуғ маслакдошларингиз ила элни маънан руҳлантириб тураркансизлар, миллатимизни албатта ёруғ кунларга олиб чиқажакмиз, Иншооллоҳ! Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling