Отамдан қолган боғлар


Download 0.56 Mb.
bet7/10
Sana15.03.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1272402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдурауф ФИТРАТ-янгисидрама.doc-2

Хонадаги радиодан аллақандай куй таралиб турибди. Куй тугаб, ахборот дастури бошланади.
Радио овози: Шу кунларда Туркистонда Шўро ҳокимиятини янада мустаҳкамлаш, ўлкада сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий-маърифий ислоҳотларни амалга ошириш борасида муайян ишлар қилинмоқда. Аммо бу оламшумул ишларни амалга оширишда маҳаллий кадрларнинг саводи ва сиёсий онги етишмаётганлиги яққол сезилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Марказий Қўмита томонидан бу ишларни амалга оширишда ўлка аҳолисига кўмаклашиш мақсадида, Республикамизга Марказдан кўплаб етук мутахассислар юборилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Шу билан бирга, Туркистондаги улкан ислоҳотларга қарши чиқувчи онги паст, марксизм-ленинизм ғояларишга қарши чиқувчи ёт унсурлар ҳам учраб турибди. Бу эса улуғ доҳиймиз Сталиннинг “Социализм мустаҳкамланиб борган сари синфий душман қаршилиги ҳам шунчалик кучайиб боради” деган фикрларининг нақадар ҳаққоний эканидан дарак беради. Шу боисдан ўлкадаги ислоҳотларга қарши чиқувчи ҳар қандай оғмачи, бузғунчи ва аксилинқилобчи ёт унсурларга қарши кескин кураш олиб бориш ҳам ғоят муҳим вазифа эканлиги таъкидланди.
А б д у р а ҳ м о н С а ъ д и й. Яна қардош мутахассислар ёрдамга келадиган бўпти-да. Майли, майли келаверишсин. (Туриб радиони ўчиради) Бажонидил кутиб оламиз. Улар айниқса, улфатчиликда зўр бўлишади.
Шу пайт папка кўтариб Сотти Ҳусайн киради.
С о т т и Ҳ у с а й н. Ассалому алайкум, Абдураҳмон ака, эшитдингизми, Марказдан яна мутахассислар келишаркан?!
А б д у р а ҳ м о н С а ъ д и й. Эшитдим. Келишади-да. Бу ердагилар бир ёқадан бош чиқариб ишлаш ўрнига бир-бири билан ғижиллашиб, ит-мушук бўлиб юргач, ишлаш учун бошқалар келади-да.
С о т т и Ҳ у с а й н. Ҳа-а, Фитрат домла билан Бойбўлатовнинг тортишувини айтяпсизми?
А б д у р а ҳ м о н С а ъ д и й. Фитрат домлага ҳам ҳайронман. Бир киши китоби ҳақида танқидий мақола ёзса ёзибди-да. Кап-катта одам шунинг учун уришиб, тортишиб юриш керакми? Ростини айтганда, Бойбўлатовнинг мақоласида жон борга ўхшайди.
С о т т и Ҳ у с а й н. Мен ҳам шуни айтаман-да, Абдураҳмон ака. Фитрат. бир вақтлар Отажон Ҳошим билан ёзувчиларнинг “Қизил қалам” жамиятини тузиб, ўтмиш сарқитларини идеаллаштириб, марксизмнинг Шарқ ва унинг маданиятига кириб келишига қарши курашишган. Сал бўлмаса мен ҳам уларнинг таъсирига тушиб қолай деганман. Яхшиям тезда у жамиятдан чиқиб кетганим...
А б д у р а ҳ м о н С а ъ д и й. Рост айтасиз. Фитрат ўзича профессорман, ўзбек адабиёти тарихи ҳақида китоб ёздим, деб жуда талтайиб кетди. У китоб ёзган бўлса, мана биз ҳам ёзганмиз адабиётшунослик ҳақида китоб, у борган Туркияга биз ҳам бориб ўқиганмиз. Тавба!
С о т т и Ҳ у с а й н. Тўғри айтасиз, Абдураҳмон ака! Агар Фитрат “Абу Муслим”, “Абдулфайзхон”, “Темур сағанаси” деб, ўтмишда ўтган қонхўрлар ҳақида драмалар ёзиб, ўзича зўр драматургман деб юрган бўлса, мана менам “Дуохон”, “Зулматдаги кулфат” каби ажойиб пьесалар ёзганман.
А б д у р а ҳ м о н С а ъ д и й (кулиб). Эй, Сотти Ҳусайн, гапниям роса олиб қочасиз-да. Сизнинг пъесаларингиз ҳаваскорлик тўгараги саҳнасидан нарига ўтмаган-ку. Фитратники эса Самарқанд ва Тошкент театрларида қўйилган.
С о т т и Ҳ у с а й н (ранжиб). Нега куласиз. Қўйилса қўйилгандир. Уни доим Файзулла Хўжа билан Акмал Икром қўллаб-қувватлаб келган. Шунинг учун ғояси бузуқ бўлса-да драмалари кўп жойга қўйилган. Мен эса зато пъесаларимда ўзим роль ҳам ижро этганман.
А б д у р а ҳ м о н С а ъ д и й (изтеҳзоли кулади). Кулгимни қистатманг! Драматургмисиз ё актёрмисиз, Соттибой?! Ҳар икка соҳадаям қовун туширгансиз-ку, иним!
С о т т и Ҳ у с а й н. Ҳе, сизни ўша бурнингизга... Сиз адабиётчилар ҳаммаларинг бир гўрсизлар, гап топиб, одамни мазах қилишдан бошқа ишларингиз йўқ.
А б д у р а ҳ м о н С а ъ д и й. Бўпти, бўпти хафа бўлманг, Соттивой, ҳазиллашдим. Сизнинг ҳаётингизнинг ўзи ғирт драматик комедия-ку.
С о т т и Ҳ у с а й н (аразлаб). Нима деганингиз бу! Сизнинг ҳазилингизниям зилингизниям тушуниб бўлмайди. Ҳе, ўргилдим сиздан...
А б д у р а ҳ м о н С а ъ д и й. Лекин Фитрат бир нарсада ҳақ. У халқимиз озодлиги йўлида барча ўзбек ижодкору адабиётшуносларни бирлашиб, бир ёқадан бош чиқариб халқни ўзларига эргаштиришга ҳаракат қилади, сиз вульгар-социологик танқидчилар эса ўзбек ёзувчиларини турли оқим ва гуруҳларга, турли табақаларга бўлиб, уларни бир-биридан ажратиб, ўртада жарлик пайдо қиляпсизлар.
С о т т и Ҳ у с а й н (жаҳли чиқиб). Ўв, домла, бу билан нима демоқчисиз. Халқимиз озодлиги йўлида, деганингиз нимаси?! Туркистон халқлари 1917 йилги Октябрь Инқилобидаёқ озодликка чиқиб бўлганини унутдингизми? Биз пролетар ёзувчилари компартияга хизмат қилай деб жон куйдириб турган бир пайтда Сиз Фитрат ва унинг аксилинқилобчи тарафдорларини ёқлаяпсизми? Уларга қўшилиб сиз ҳам НКВДнинг ертўласига тушиб, изиллаб ўтирманг, тағин. Ҳали менинг кимлигимни билмайсиз, чоғи?!
А б д у р а ҳ м о н С а ъ д и й (ҳушёр тортиб). Биламан, Соттижон, биламан. Исмингиз жисмингизга мос одамсиз-да. “Заҳар солмоқ эрур касби илоннинг” дейдилар-ку. Лекин, ҳар ҳолда мақолаларингизни газета-журналларда чоп эттириб, ўзингизни адабиётшуносликка олиб кирган устозингизни сотмассиз?!
С о т т и Ҳ у с а й н (ғижиниб). Эҳ, сизнинг ўша қирра бурнингизга ...чертай. Ўзи агарда, шу хизматларингиз бўлмаганида,Сизни ҳам аллақачон халқ душманларининг ҳамтовоғи деб, тегишли идорага ёзиб берган бўлардим. Ана шунда кўрардик, ҳолингизни! Шукр қилингки, сизга ундай қилмайман.
А б д у р а ҳ м о н С а ъ д и й (чўчиб). Шукр қиламиз, Соттивой, шукр қиламиз. Сиздан бизни ёлғиз Аллоҳнинг ўзи асрамаса, ҳеч ким асрай олмайди, Сиздайларга Худонинг ўзи инсоф берсин! (Қўл силтаб хонадан чиқиб кетади)
С о т т и Ҳ у с а й н (ортидан сўкиниб). Ҳе, Худоламай кетгур, қари така. Шунақа жаҳлимни чиқараверсанг, бир кун сениям бошингга етмасамми?!...

ПАРДА

Олтинчи кўриниш


Фитратнинг Тошкент шаҳри Гулистон кўчасидаги ҳовлиси. Мўжазгина ҳовлининг анчагина қисми боғдан ҳамда пешайвонли уйдан иборат. Йўлаклар бўйида гулу райҳонлар экилган. Ҳовлига кираверишдаги ҳусайни ва беҳишти узумлари ғарқ пишган ишком остида битта стол ва беш-олтита стул қўйилган. Столга суянган Фитрат хаёл сурганча нималарнидир ёзиб ўтирибди.
Шу пайт эгнига атлас кўйлак кийган хотини Ҳикматой чойнакда чой келтириб, стол устига қўяди.
Ҳ и к м а т о й. Абдурауф ака, мана кўк чой дамлаб келдим. Бир оз чой ичиб дамингизни олсангиз-чи!
Ф и т р а т (қоғоздан бош кўтармай). Ҳозир, ҳозир, Ҳикматой. Фикримини тугатиб олай. Чой ичиш бўлса қочмас.
Ҳ и к м а т о й. Соғлигингизни ҳам ўйланг, дейман-да, дадаси?! Ёзув- чизувингиз ҳеч тугамаса...
Ф и т р а т. Иш кўп, хоним, ёзадиган нарсалар кўп, ёзиб улгуриш керак. То олдимизга қўйган олий мақсадимизга эришмагунча тиниб-тинчимаслик лозим.
Ҳ и к м а т о й. Сизни шуни учун яхши кўраман-да, домла! Биласиз мен ҳам адабиётнинг, шеъриятнинг ашаддий шайдосиман. Айниқса, Бедил, Навоий ғазаллари жону дилим. Очиғи Сизга ҳам шеъриятингизга мафтун бўлиб текканман, Абдурауф ака... Айниқса, “Миррих юлдузига” шеърингизни бошқача ёзгансиз-да (Шу шеърни ёд ўқийди):



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling