Мавзу: Сифат ясовчи қўшимчаларнинг услубий хусусиятлари
4-дарс
1-топшириқ: Қора сифати билдирган рангнинг турли даражалар ва уларнинг қандай ифодаланишини кўрсатинг.
Оддий даража: қора
Озайтирма даража: қорамтир, сал қора, қорароқ.
Кучайтирма даража: ўта (жуда, роса) қора, қоп-қора.
2-топшириқ: Қуйидаги сифат ясовчи қўшимчаларпиш маънодошларини айтинг. Улар ўртасидаги умумий ва ўзига хос жихатларини аниқланг.
Ширали-сувли -ли сифат ясовчи қўшимчасининг маънодошлари: сер-,ба-, бо-,-дор. Ширали, сувли сўзларини сершира, серсув деб айтиш мумкин.
Мавзу: Сон ва унинг услубий хусусиятлари
5-дарс
1-топшириқ: Таржимаи ҳолингизни ёзинг, қандай сонлардан фойдаланганингизни айтинг.
Мен Шахбоз Саидхонов 1986 йил 20 январда Андижон вилояти, Асака туманига қарашли Қўнғирот қишлоғида туғилдим. 1992 йили илк бора Асака туманига қарашли 37-ўрта мактаб остонасига қадам қўйдим. 2002 йили эса устозларим дуоси билан катта ҳаётга йўл олдим. Ёшлигимдан орзу қилиб юрган касбимни эгаллаш учун Андижон Давлат университетига ҳужжат топширдим. Орзуларим ҳақиқатга айланиб, ўн саккиз ёшимни талаба сифатида нишонладим. Ҳозирда мазкур университетнинг филология факультетида биринчи босқич талабасиман.
Ушбу матнда тартиб сон ва саноқ сонлар иштирок этган. Тартиб сонлар: 1986 йил, 1992 йил, 2002 йил, 37-ўрта мактаб, саноқ сон: ўн саккиз ёшимни.
2-топшириқ: Бир сонига -та, -тача,- тадан, -инчи қўшимчаларини қўшинг ва уларнинг маъноларини тушунтиринг.
Бир-битта, биттадан. Бир сўзига -та қўшимчасини қўшиш орқали дона сон ҳосил бўлади. -тадан қўшимчаси билан эса тақсим сон -инчи қўшимчаси билан саноқ сондан тартиб сон ҳосил бўлади. Дона, сон, нарса-буюмнинг саноғини, тартиб сон тартибини кўрсатади, Тақсим сон бир нарса буюмнинг сонини бошқа буюмнинг саноғидан ажратиб, тақсимлаб кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |