O'zbek tili fani va uning bo'limlari
Мавзу: Сифат ва унинг услубиёти
Download 41.24 Kb.
|
суз туркумлари китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-топшириқ
Мавзу: Сифат ва унинг услубиёти
3-дарс 1-топшириқ: Туғилган юртингиз ҳақида сифатлардан фойдаланган ҳолда кичик ҳикоя ёзинг, қайси сифатлардан фойдаланганингиз ва унинг ўзига хос хусусиятларини айтинг. Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган тупроги Ватан ҳисобланади. Менинг ҳам илк бора мехрибон онамнинг алласини эшитган, камол топиб уйғонган улуг маконим ватанимдир. Бу буюк ва муқаддас тупроқ Ўзбекистон дея аталади. Унинг ҳар бир қарич ери ҳар томчи суви мен учун қадрлидир. Мен ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун, аввало, Ватанимдан ва олийжаноб инсонлардан қарздорман. Кўп сонли миллатларни ўзида жам этган гўзал бўстоним мустақилликдан сўнг янада гуллаб-яшнамоқда, чирой очмоқда. Кўплаб янги бинолар, боғлар юртим чиройига кўрк қўшиб қад кўтармокда. Менинг ҳам бу буюк ўзгаришларга озгина бўлса ҳам ҳиссам қўшилса, ўзимни бахтиёр ҳис қйлган бўлар эдим. Матнда қуйидаги сифатлар иштирок этган: Меҳрибон, улуғ, буюк, муқаддас, қадрли, яхши, олийжаноб, гўзал, янги. Меҳрибон-характер хусусият билдирувчи аслий сифат, содда, туб сифат. Улуғ-шакл билдирувчи аслий, содда, туб сифат. Буюк-ҳолат билдирувчи аслий, содда, туб сифат. Муқаддас-ҳолат билдирувчи аслий, содда, туб сифат. Қадрли-ҳолат билдирувчи, қўшимча қўшиш усули билан ясалган нисбий сифат. Яхши-ҳолат билдирувчи, аслий, содда, туб сифат. Олийжаноб-характер-хусусият билдирувчи, нисбий қўшма сифат. Гўзал-ҳолат билдирувчи, аслий, содда, туб сифат. 2-топшириқ: Матндан сифатларни топинг. Уларнинг қандай белгиларини ифодалаётганини аниқланг. Оқ, сукунат порлар саҳарда, Кун нурида ёниб, ариқлар. Чопиб кирар совуқ шаҳарга, Ялангоёқ яшил дарахтлар. Ш. Рахмон Матнда совуқ ва ялангоёқ сифатлари иштирок этяпти. Совуқ сифати аслий сифат бўлиб, предметнинг хусусиятини ифодалаяпти, ялангоёқ сифати қўшма сифат бўлиб предметнинг ҳолат хусусиятини билдиряпти. Download 41.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling