Мавзу: Равишларнингуслубий хоссалари
13-дарс
1-топшириқ: Секин, тез, зўрға сўзлари иштирокида ran тузинг. Юқоридаги сўзларнинг маъносини тушунтиринг. Секин, тез, зўрға сўзлари қандай сўроғига жавоб бўлиб, ҳаракатнинг қай тарзда бажарилаётганини билдиради.
а) У хатни секин, ўта эҳтиёткорлик билан ёзди.
б) Музаффар тез гапиргани учунми, баъзи сўзларни
нотўғри талаффуз қилар эди.
в) Фотима имтиҳонлардан зўрға ўтиб олганини бир зумда
унутиб юборди, яхшироқ ўқиш эса хаёлига ҳам келмади.
2-топшириқ: Оз, кўп, анча сўзлари иштирокида гап тузинг.
Юқоридаги сўзларнинг маъносици тушунтиринг.
Оз, кўп, анча сўзлари қанча сўроғига жавоб бўлиб, ҳаракатнинг даража микдорини билдиради.
а) оз сўз-соз сўз
(Мақол)
б) кўп ўқиган одам, кўп билади.
в) ўтган йили қишда қийналган Соливой бу йил ёзда чорва учун анча ҳашак ғамлаб қўйди.
Мавзу: Ёрдамчи сўзлар. Кўмакчилар ва уларнинг услубий хусусиятлари
14-дарс
1-топшириқ: Қуйида берилган гап таркибидаги ёрдамчи сўзни топинг. Унинг гапдаги вазифасини тушунтиринг: Сен туфайли уйимиз нурга тўлди.
Ушбу гапда туфайли кўмакчиси иштирок этган. Бу кўмакчи асл кўмакчи бўлиб, мазкур гапда от ўрнида алмашган олмошни феълга боғлаш вазифасини бажариб келади.
Мавзу:Боғловчилар ва уларнинг услубий
хусусиятлари
15-дарс
Қуйидаги берилган гапдан боғловчини аниқланг, маъноси, вазифасини айтинг.
Меҳнат қилиш энг яхши одат, чунки меҳнат берур бахт-саодат.
Чунки эргаштирувчи богловчи.
Эргаштирувчи боғловчилар кўпинча қўшма гап таркибидаги содда гапларни бир-бирига эргаштириш йўли билан боғлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |