O'zbek tili fani va uning bo'limlari
Мавзу: Келишик қўшимчалари ва уларнинг услубий хусусиятлари
Download 41.24 Kb.
|
суз туркумлари китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу: Феъл ва унинг услубий хусусиятлари 9-дарс 1-топшириқ
Мавзу: Келишик қўшимчалари ва уларнинг услубий хусусиятлари
8-дарс 1-топшириқ: Қуйидаги бирикмаларда нуқталар ўрнига тегишли қўшимчаларни қўйинг. Мактабга бордим, олмани едим. Ўрикнинг гули -га- жўналиш келитиги қўшимчаси -ни- тушум келишиги қўшимчаси -нинг- қаратқич келишик қўшимчаси 2-топшириқ: Узум е, узумни е, узумдан е бирикмаларининг бир-биридан фарқи. Ушбу бирликлардагц грамматик шакл турлича: Узум-бош келишикда Узумни-тушум келишиги шаклида Узумдан-чиқиш келишиги шаклида II. Берилган бирикмалардаги нуқталар ўрнига мос келадиган қўшимчаларни қўйинг. Уларнинг маъноси ва вазифаларини айтинг. Менинг китоб им. Сен нинг китоб инг. У нинг китоб и. Биз нинг китоб имиз. Сиз нинг китоб ингиз Улар нинг китоб лари. -нинг қарашлиликни билдирувчи қаратқич келишигининг қўшимчаси, қолган қўшимчалар кўплик қушимчалари. Мавзу: Феъл ва унинг услубий хусусиятлари 9-дарс 1-топшириқ: Қуйида берилган матндан феълларни топинг ва бу феълларни ҳаракат билдирувчи феълларга ва ҳолат билдирувчи феълларга ажратинг. Тақдир синовига ғам чекма сира, Ниятни тўғри қил, ёш тўкма сира. Келажакнинг нурли чўққисига боқ, Эзгулик ишини тарк этма сира. Феъл сўз туркуми семантик жиҳатдан жуда кўп турларга бўлинади. Шулардан бири ҳаракат билдирувчи феъллар бўлиб, предметнинг иш-ҳаракатини билдиради. Ҳолат феъллари эса иш-ҳаракатни бажарувчи шахснинг иш-ҳаракатта нисбатан муносабатини, ҳолатини ифодалайди. Ҳолат феълларида субъективлик мавжуд бўлади. Юқоридаги матнда қуйидаги ҳаракат феъллари бор: ҳолат феъллари ғам чекма, тўғри қил. 2-топшириқ: ўқиди, ўкимади, ўкимадик феълларидаги ажратиб кўрсатилган қўшимчаларининг қандай қўшимча эканлигини ва маъноларини айтинг. Ўқиди сўзидаги -ди кўшимчаси замон қўшимчаси бўлиб, у кўшимча буйруқ-истак майлидаги феълларга қўшилиб, ўтган замон, бош нисбатни ясайди. Ўқитди феълидаги -т қўшимчаси феълнинг буйруқ-истак майлига қўшилиб, орттирма нисбатни билдиради. Мазкур нисбатдаги феъллар ҳаракатга мажбур қилиш, унга йўл қўйиш маъноларини билдиради. -ди қўшимчаси эса иш-ҳаракатни ўтган замонда бажарилганлигини англатади. Ўкимади сўзидаги -ма қўшимчаси феълнинг бўлишсиз шаклини ясайди. Бу кўшимча қўшилган феъллар иш-ҳаракатнинг инкорини билдиради. Ўкимадик сўзидаги -ма қўшимчаси инкорни, -ди ўтган замон бош нисбатни, -к аффикси эса I шахс кўплик шахс сонини ифодалайди. Шахс-сон қўшимчалари тусловчи қўшимчалари хисобланиб, иш-ҳаракатни ким томонидан бажарилганини билдиради. Download 41.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling