Ўқувчи нутқининг мазмундорлиги. Унутмаслик керакки, исталган нутқ мазмундор бўлгандагина нутқий мулоқот
шароитига мос тушади. Ўқувчи фақат билган нарсаларини, ўзи хабардор бўлган воқеа-ҳодисаларни оғзаки ва ѐзма шаклларда тўғри баѐн қилиши мумкин. Аниқ далиллар, кузатиш ѐки таассуротлар, ҳис-туйғулар асосида юритилган фикргина ўзгалар диққатини ўзига тортади. Шу ўринда халқимизнинг: «Ёлғонга ўхшаган ҳақиқатдан ҳам йироқ бўл» деган ўгитига риоя этиш ҳам муҳим. Яъни, сўзловчи гарчи ўзи тўғри деб ҳисобласа-да, унинг ҳақиқати ҳеч кимни ишонтира олмаса, яхшиси нутқда ундан фойдаланмаслик зарур.
«Ростгўйликдан хавфу хатар кўрсанглар ҳам рост сўзланглар. Шунда нажот топасизлар. Гарчи фойда кўриб турган бўлсангиз ҳам, ѐлғондан сақланинглар. Чунки бари бир ѐлғоннинг охири вой».
Ўқувчи нутқидаги фикрнинг мантиқан тўғри, аниқ ва изчил бўлиши ҳам жуда муҳим. Нутқда фикр мантиқан асосланган бўлса, унинг таьсир кучи ортади. Бу ҳар бир ўқувчидан нарса, воқеа-ҳодисага синчковлик билан қараш, уларнинг ҳар бирига тўғри баҳо бера билиш, шу йўл билан нутқни мунтазам ва изчил қуриш, уни исботлаш, бир фикрни иккинчиси билан мантиқан тўғри боғлай олиш, мавзуга алоқадор бўлган асосий фикрларни иккинчи даражали фикрлардан фарқлай билиш, қайтариқ фикрларга йўл қўймасликни талаб этади.
Нутқ – мантиқий фикрлаш маҳсули. У излаш, топиш, таққослаш, гуруҳлаш, умумлаштириш, қўллай олиш каби ақлий фаолият усуллари билан чамбарчас боғланган. Буларнинг барчаси Абдурауф Фитрат «Раҳбари нажот» асарида таъкидлаганидек:
«Сув қайси рангдаги идишда бўлса, ўша рангда товлангани каби болалар ҳам қандай муҳитда бўлсалар, ўша муҳитнинг ҳар қандай одат ва ахлоқини қабул қиладилар. Ахлоқий тарбиянинг энг буюк шарти шундан иборатки, болалар кўпроқ яхши ва ѐмон аҳволни ўз уйларидан, кўчадаги ўртоқларидан, мактабдаги ўқувчилардан қабул қиладилар». Демак, ўқувчи нутқидаги фикрнинг мантиқан тўғри, аниқ ва изчил бўлиши жамиятда ―мактаб–оила–жамият‖ ҳамкорлигига ҳам боғлиқ.
Зеро, Ҳувайдо таъкидлаганидек: «Киши бўлмаса маънидин хабардор,Ани одам дема, де нақши девор».
Do'stlaringiz bilan baham: |