O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim


Download 5.53 Mb.
bet108/119
Sana18.06.2023
Hajmi5.53 Mb.
#1558683
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   119
Bog'liq
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F

Ўқувчи нутқининг бой ва ранг-баранг бўлиши. Нутқнинг бой ранг-баранглиги фикрни баѐн қилишда ўзбек тилининг

лексик имкониятлари: маьнодош, уядош ва қарама-қарши маъноли сўзлардан, тасвирий ифода ва иборалардан, бўѐқли ва бўѐқсиз сўзлардан, шунингдек, нутқнинг бадиий қимматини оширувчи воситалар: мақол ва маталлардан, улуғ шоир ва ѐзувчиларнинг афоризмга айланиб қетган жумлаларидан, бадиий асарлардан олинган парчалар ва ѐрқин адабий тимсоллардан, нозик қочиримлар ва иборалардан, ўхшатиш, сифатлаш, жонлантириш, истиора, муболаға каби бадиий тил воситаларидан, риторик сўроқлардан фойдаланишда намоѐн бўлади. Тилнинг бу тасвирий воситалари нутққа гўзаллик, жозиба ва ранг-баранглик бахш этади, нутқнинг товланишини, ўзгалар эътиборини тортишини таъминлайди.


Бунинг учун ўқувчиларда сўз танлашда заргарона дидни тарбиялаб бориш муҳим.
Ўқувчи нутқининг аниқ бўлиши. Нутқнинг аниқлиги бу фақат нарса, воқеа-ҳодиса, жараѐнни тасвирлаш ѐки баѐн қилиш эмас, балки шу нарса, воқеа-ҳодиса учун хос бўлган белгиларни аниқлаш, уларнинг тасвирига мос тушадиган сўз, сўз бирикмалари ва гаплар танлашдан ҳам иборат. Аниқлик нутқнинг бойлиги ва ранг-баранглиги билан чамбарчас боғланган. Маьлум бир мазмунни турли шаклларда бера билиш, нутқ шароитига мос тушадиган тасвир усулини танлай олиш нутққа аниқлик киритади.
Масалан,
Ким деганига боқма, нима деганига боқ. (Мақол)
Инсоннинг кийимига қарама, билимига қара.( Аз- Замахшарий)
Инсон танни эмас, руҳни бойитмоғи керак. (Юсуф хос Ҳожиб)
Тафаккур бойлиги моддий бойликдан минг карра устун.












Ўқувчи оғзаки нутқининг оҳангдорлиги. Оҳанг ўқувчи оғзаки нутқининг таьсирчалигини ошириш воситаларидан бири. Шунинг учун шеьрий асарлар, насрий парчаларни оҳангдорликка амал қилган ҳолда ўқий олиш малакаси ҳам ўқувчи нутқига қўйиладиган асосий талаблардан бири саналади. У оҳанг ѐрдамида нутқни синтагмаларга бўлади, мантиқий урғуни ўринли қўллайди, ижодкорлар нутқида қўлланилган сўз ўйинидаги нозик қочиримларни англайди.

Исталган суҳбат жараѐни оҳангнинг турличалиги билан характерланади. Оҳанг нафақат сўзловчининг характери ѐки айни вазиятдаги руҳиятини ифодалаб қолмай, у ҳар бир халқ вакилининг миллий ўзига хослигини ҳам акс эттиради. Чунки ҳар хил менталитет аъзолари турлича оҳангдан фойдаланадилар. Қандай дискурсда бўлмасин оҳанг алоқа воситаси, ҳис- туйғу ифодачиси ѐки нутқни шакллантирувчи бўлак сифатида намоѐн бўлади. Сўзловчи нутқи оҳангини тўғри таҳлил қила олиш нутқ мақсадини тўғри тушунишнинг калити ҳисобланади [2].


Ифодали ўқиш малакалари фақат адабиѐт дарсликларининг эмас, балки она тили машғулотларининг ҳам таркибий қисмига айланмоғи фойдадан холи эмас.

Download 5.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling