O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim
Foydalanilgan adabiyotlar
Download 5.53 Mb.
|
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОНА ТИЛИ МАШҒУЛОТЛАРИДА ЎҚУВЧИ
Foydalanilgan adabiyotlar:1.Yo‗ldosheva D.N. Ona tili ta‘limi maqsadining tadrijiy taraqqiyoti. – Toshkent: O‗zbekiston Milliy ensiklopediyasi, 2013. – 216 bet. 2.Таълим жараѐнида ижодий тафаккурни ривожлантириш масалалари. ЎТДА 6-йиғини тезислари (Масъул муҳаррир: М. Абдураимова). – Т.: РТМ, 2001.–248 b. ОНА ТИЛИ МАШҒУЛОТЛАРИДА ЎҚУВЧИНУТҚИНИ ЎСТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР Тўева Зулфия Нозимовна,БухДУ мустақил изланувчиси А ннотация. Мактабда ўқитиладиган «Она тили» ўқув предмети тилнинг серқирра имкониятларидан нутқда фойдаланиш меьѐрларини ўргатади. Мазкур меъѐрларни сингдиришда грамматик тушунчалар восита вазифасини бажариши зарур, аммо баъзан бунинг унутиб қўйилиши она тили таълимининг бош мақсадидан чалғишга олиб келади. Калит сўзлар: мактабда она тили таълими, ижодий тафаккур, шахс тарбияси, нутқ, ўқувчи нутқи Инсон бутун умри давомида ўз нутқини такомиллаштириб боради. Бу жараѐн, айниқса, болалик даврида самарали тус олади. Кичик болалик давридан бошлаб у алоқа-аралашувга эҳтиѐж сезади, ўзгаларнинг фикрини тинглаш ва ўз фикрини баѐн қилишга тобора кўпроқ зарурат сеза бошлайди. Айни пайтда мактабда ўқувчи нутқига ҳам муайян талаблар қўйилади. Жумладан,. Ўқувчи нутқининг нутқий мулоқот шароитига мослиги. Нутқий мулоқот шароити деганда суҳбатга киришиш пайтида сўзловчи ва тингловчининг ѐши, савияси, дунѐқараши, ижтимоий, руҳий, моддий, маънавий, маърифий ҳолати, яшаш ўрни, мулоқот мавзуи кабилар назарда тутилади. (Нутқий мулоқот шароити беҳад кўп таркибли, серқирра бўлиб, сўзловчи ва тингловчини суҳбат пайтида қуршаб турган барча нарса, буюм, ҳолатлардан тортиб, уларнинг билим савияси, касб-кори, сўзловчининг муддаоси ва имкониятларигача бўлган барча-барча жиҳатларни ўз ичига олади.) Мулоқот нутқининг оғзаки/ѐзма шакллари муайян нутқий мулоқот шароитларига яраша хилма-хил хусусиятларни намоѐн эта олади. Чунончи, сўзловчининг ўз нутқини тингловчилар савияси, ѐши, мавқеи, характер-хусусиятини ҳисобга олган ҳолда баѐн қилиши шулар жумласидандир. Бунинг учун ўқувчилар билан айни бир фикрни (ахборотни, тилак-истакни ва ҳ. к.) ўзидан кичикларга, тенгқурларига, ўзидан катталарга, яқинларига, яқиндан таниш бўлмаган шахсларга қандай етказа олиши устида мунтазам иш олиб боришга тўғри келади. Болаларни мактуб, хабар, эссе, қисқа ахборот ва ш .к.ларни ѐзишга ўргатиш, айни бир фикрни турли нутқий мулоқот шароитларига турли хилда баѐн этиш кўникмаларини шакллантиришга самарали таъсир кўрсатади [2; 3]. Мактаб она тили машғулотлари ўқувчиларни ўзаро муносабатларда самимий, ширинсухан, ҳар қандай ҳолат бўлганда ҳам яхши гап ва одоб билан иш юритишга ҳаракат қиладиган бўлишга ўргатмоғи зарур. Download 5.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling